Latest news

13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  0 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  2 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  4 11:42"Насаф"да нима гаплар?  12 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  10 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  17 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  12 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  3 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  4

Юрген Клинсманн: "Керак бўлса ярим финалда ҳам 120 дақиқа футбол ўйнашга тайёрмиз" News

Юрген Клинсманн: "Керак бўлса ярим финалда ҳам 120 дақиқа футбол ўйнашга тайёрмиз"

Осиё кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган Корея Республикаси ва Иордания термалари ўртасидаги баҳсдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида корейслар бош мураббийи Юрген Клинсманн иштирок этди.

"Ярим финалга ҳам етиб келдик. Бу турнирни энг юқори натижа билан тугатишни мақсад қилганмиз. Иордания терма жамоасини ярим финалга чиққани билан табриклайман. Биз гуруҳда ўзаро тўқнаш келгандик. Энди яна тўқнаш келмоқдамиз, бу гуруҳимиз қанчалик кучли эканини англатади. Финалга тайёрмиз. Кайфиятимиз зўр, футболчилар барчасига тайёр. Қийин ўйин бўлиши кафолатланган.

Ҳа, Европада энг катта ютуқларни қўлга киритганман, лекин ҳаёт кейинги мақсадларни кўзлашдан иборат. Корея Республикасини бошқараётганимдан фахрланаман. Осиёда ҳам ўз номимни қолдиришни мақсад қилганман. Осиё кубогини қўлга киритишимиз керак. Бу мусобақанинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра оляпман.

Ўзига бўлган ишонч ва олдинги қадам қўйиш ҳозирги паллада энг муҳими. Мусобақанинг олдинги босқичлари ўтиб кетди. Энди бунинг аҳамияти йўқ. Ярим финалга 100% шаймиз. Керак бўлса ярим финалда яна 120 дақиқа футбол ўйнашга тайёрмиз. Пенальтилар сериясига ҳам. Финал ҳақида ўйлашга эса ҳали эрта. Бор эътиборимиз ярим финал ўйинида.

Ўтказиб юборилган голлар, олдинги қониқарсиз натижаларимиз ўтмишда қолган. Бошидан тарих ёзамиз. Агар сиз Корея Республикаси 8 та гол ўтказгани сабаб мусобақада ғолиб бўла олмайди деб ўйлаётган бўлсангиз адашасиз. Биз буни майдонда исботлаймиз. Келинг, ижобий нарсалар ҳақида гаплашамиз. Биз кўп гол ўтказган бўлсак, унданда кўпроқ голлар урдик. 

Мусобақанинг бошида ҳаммаси қийин бўлади. Мослашиб олиш ҳар бир жамоага ноқулайлик туғдиради. Ярим финалгача бўлган вақт давомида биз Осиё кубогига тўлиқ кўникиб олди. Аргентина қандай қилиб Жаҳон чемпиони бўлганини эслашимиз кифоя. Бу бутун бир жараён. Бизда ўзимизга бўлган ишонч шаклланиб бўлди. Саудия Арабистони ва Австралияга қарши ўйинда нима бўлганини кўрдингиз. Барчаси руҳиятга боғлиқ. Мақсадимиз чемпионлик, ортга йўл йўқ", -дейди Юрген Клинсманн.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика