Latest news

00:54"МЮ" Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  2 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  1 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2

Юрагидаги муаммо сабаб мундиалдан мосуво бўлгани, Бабаян томонидан кўрсатилмаган ёрдам, қийинчиликларни енгиб ўтаётган Муҳиддин Одилов ҳақида News

Юрагидаги муаммо сабаб мундиалдан мосуво бўлгани, Бабаян томонидан кўрсатилмаган ёрдам, қийинчиликларни енгиб ўтаётган Муҳиддин Одилов ҳақида

2012 йил Эронда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ғолибликни қўлга киритган эди.

Терма жамоа сафида  Муҳиддин Одилов етакчи футболчилардан бири бўлиб, финал ўйинига қадар сардор сифатида жамоадошларини майдонга етаклаб чиққанди. “Пахтакор” тарбияланувчиси бўлган Одилов терма жамоанинг етакчиси, терма жамоадаги аксарият голлар у томонидан киритиларди.  Ўша кезлари “Пахтакор”нинг келажаги сифатида қаралган Одиловнинг юрагида юзага келган муаммолар туфайли у мундиалда иштирок эта олмади. Қолаверса, бир неча йиллар футбол ўйнаши учун тақиқ қўйилди. Ҳозирда Одилов фаолиятини Тожикистонда ўтказмоқда. Футболчи билан боғланган ҳолда, айрим саволларимизга жавоб олдик. 

- Сиз мавсумни Биринчи лига иштирокчиси “Зомин”да бошлаган эдингиз. Кейинчалик яна собиқ жамоангиз “Кўктош”га қайтдингиз...

- Аслида йилни бошида “Кўктош”да  фаолиятимни давом эттирмоқчи эдим. Лекин оилавий сабабларга кўра, Ўзбекистонда қолишимга тўғри келди. “Зомин” бу орада менга таклиф билан чиққани туфайли у клуб сафига бориб қўшилдим. Бироқ “Зомин”да ўзим истаган даражада ўйнай олганим йўқ. Кейинчалик “Кўктош” яна таклиф билан чиққанидан фойдаланиб, ушбу жамоага қайтишга қарор қилдим. 

- Бир неча йилдирки, “Кўктош”да тўп суриб келмоқдасиз. Бу клубда узоқ вақт тўп суришингизнинг сири нимада?

- Очиғи, Тожикистондаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилмоқдаман. Бу клубда барча мени ҳурмат қилади. Шу сабабли тўрт йилдирки, битта жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқдаман. Жамоадошларим билан муносабатларимиз ҳам аъло даражада бўлиб кетган. 

- Бир вақтлар сиз ўсмирлар терма жамоаси билан Осиё чемпиони бўлгансиз. Ўша вақтларни қандай хотиралар билан эслайсиз?

- Жуда яхши дамлар эсимга тушади. Биз ахил оила эдик. Терма жамоага кучли ва иқтидорли йигитлар жалб қилинганди. Чемпион бўлишимизда ҳам аҳил бўлиб ўйнаганимиз орқали эришилганди. 

- Ўша терма жамоада ўйнаган кўпгина футболчилар фаолиятини тугатди. Айримлари эса юқори савияга кўтарила олди...

- Тўғри айтдингиз, кўплари фаолиятини аллақачон тугатди. Баъзилари эса юқори даражага чиқишди дейиш мумкин. Менга келсам, бирдан тўсиқ юзага келиб, фаолиятимни тўхталиш қилишга мажбур бўлдим. Тўғриси, бошида ҳафа бўлдим. Тушкунлик ҳолатига тушиб қолдим. Кейинчалик ўйлаб кўрсам, ҳаёт шундай синовлар билан қизиқ экан. Нима бўлганда ҳам таслим бўлмаслик, охиригача ҳаракат ва курашишдан тўхтамасликга қарор қилдим. 

- Юрагингизда пайдо бўлган муаммони ечимини топишда “Пахтакор” сизга ёрдам бермадими?

- Тўғриси, ўша вақтлар мен Самвел Бабаян билан кўп маротаба гаплашганман. Мени даволатиш учун ёрдам беришларини сўраганман. Келажакда “Пахтакор” учун бор кучим билан ёрдам беришга тайёр эканлигимни айтганман. Афсуски, ҳеч ким ёрдам бермади. Ҳозирда ҳам ўзимизнинг Суперлига ва терма жамоамиз сафида ўйнашни истайман. 

- Футболни тўхтатиб қўйганингиздан сўнг асосан нималар билан банд бўлдингиз?

- Адашмасам, 3-4 йил давомида фаолиятимда узилиш кузатилди. Шу орада жисмоний тарбия институтида ўқидим. Тушкунликга тушиб, ҳамма нарсани йиғиштирганим йўқ. Аксинча, босқичма-босқич олдинга қадам ташлашда давом этдим. “Кўктош”да ўйнаётганимдан хурсандман. Ҳозиргача ўтказган фаолиятимдан ҳеч қачон нолимайман. Аллоҳ мени тўп тепишга имконият бераётганидан мамнунман.

- Қачондир Суперлигада ўйнаш имконияти пайдо бўлса, бунга тайёрмисиз?

- Албатта. Суперлига даражасида ўйнашга кучим ва салоҳиятим етади. Қачондир бу воқеа амалга ошишига умид қиламан.


Маълумот учун, Тожикистон чемпионатининг 22-турида “Кўктош” ўз майдонида “Эсхата”ни қабул қилди. Баҳс 5:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди ва голлардан бири айнан Одилов ҳисобига ёзилди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика