Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  5 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  8 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  46 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

"Юниред" клуби "Динамо" мухлисларига мурожаат қилди News

"Юниред" клуби "Динамо" мухлисларига мурожаат қилди

Tags :  "Юниред"
"Динамо" футбол клуби мухлисларига чексиз ҳурмат билан қуйидагиларни айтишни лозим топдик.

"Биз ўзбек футболини "Динамо" клуби билан танидик, унга мухлислик қилдик ва бундан кейин ҳам "Динамо"нинг қолган жамоаларга қарши ўйинларида Сизлар билан бир қаторда туришимизга ишонамиз. 

Бироқ Самарқанд дербиси бундан мустасно. Биз яхши ниятлар билан Самарқанд футболи ривожига кичик ҳисса қўшиш учун клуб ташкил қилдик. Бугунги кунда "Юниред" "Динамо" билан бир лигада рақобат олиб бораётгани бизни фахрга тўлдиради. Биз ўзаро самимий рақобат орқали вилоят футболини янги босқичга олиб чиқиш учун бир сафда меҳнат қилишга тайёрмиз. Икки кун аввал буни майдонда ҳам исботлашга уриниб кўрдик. 

Биласизми, "Юниред" клуби ўқувчи ва талаба ёшларни спорт билан дўстлаштириш учун ташкил этилган. Шундан келиб чиқиб, клуб мухлислари ҳам асосан ўқувчи ёшларни, яъни, ука ва сингилларингизни, ўқитувчи аёл ва қизларимизни ташкил этади. Биз уларни футболга қизиқтириш, соғлом турмуш тарзига кўниктириш умиди билан "Динамо" стадионига бошлаб борамиз. Аммо, афсуски, айрим футбол мухлисларининг ҳақоратомуз сўзлари, сўкинишлари ва ҳатто таҳдидлари қаршисида қоламиз. "Динамо"га қарши учрашув давомида бу каби ҳунук ҳолатлар жуда кўп бор такрорландики, айрим ўқувчи ёшларда футбол стадионига нисбатан меҳр эмас, нафрат шаклланишни бошлади. Биз бундан чексиз афсусдамиз. 

Ҳурматли мухлислар, биз Лига орқали сиздан бир нарсани илтимос қилиб қоламиз: атрофингиздаги инсонларга акангиз, укангиз, синглингиз, опангиз, ўғил ёки қизингиз каби муомалада бўлинг! Биз майдонда жиддий рақобат ҳосил қилишга, Самарқанд футболи ривожига бирдек ҳисса қўшишга, ҳар қандай рақибга қарши тик туришга тайёрмиз. Унинг атрофида эса соғлом рақобат ва самимиятни унутмасликни истаймиз. Бизни тўғри тушунишингиздан умидвормиз.

Ҳурмат билан самарқандлик ёшларни ўзида бирлаштираётган ва эндигина катта футболга кириб келаётган "Юниред" футбол клуби", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика