Latest news

23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  23 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  4 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  39 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  86 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1

Юнгберг: "Арсенал" ажойиб характерга эга" News

Юнгберг: "Арсенал" ажойиб характерга эга"

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи Фредрик Юнгберг Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган "Стандард"га қарши учрашув (2:2) натижаларини сарҳисоб қилди.

"Биринчи бўлимда яхши ўйнадик ва режага амал қилдик. Танаффусгача битта ёки иккита гол уришимиз керак эди. Рақибларнинг икки зарбалари голга айланди, бунинг учун футболчиларингни ҳам айблай олмайсан. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди, аммо ҳисобни 3:2га келтиришимиз мумкин эди. Аммо параллел ўйин бўйича менда маълумот бор эди, шунинг учун биз ортиқча ҳаракат қилмадик. 

Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаганимиз жуда яхши бўлди. "Арсенал" ажойиб старт олди, аммо кейин баъзи муаммоларга дуч келди. Охирги пайтларда жуда кўп ўйин ўтказдик, таркибда ротация қилишимиз керак эди, мен ёшларга имконият беришни хоҳладим. 

Жамоа характери ҳайратланарли. Мен футболчилар билан фахрланаман. Бу келажак учун жуда яхши, улар тўхтамайди", - дейди Юнгберг. 

Эслатиб ўтамиз, "F" гуруҳида 11 очко тўплаган "Арсенал" 1-ўринни олган бўлса, "Айнтрахт" (9), "Стандарт" (8), ва "Витория Гимарайнш" (5) жамоалари кейинги ўринларга жойлашишди. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика