Latest news

00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бу "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  163 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  2

Юлиан Нагельсманн: "Реал"да мураббий ўсишига имкон беришмайди" News

Юлиан Нагельсманн: "Реал"да мураббий ўсишига имкон беришмайди"

"РБ Лейпциг" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн нега 2018 йил ёзида "Реал"га рад жавоби берганини тушунтириб берди.

"Сизга "Реал"дан қўнғироқ қилиб, таклиф билан чиқишса ўйлаб кўришга ортиқча вақт бўлмайди. Аммо ўйлаб кўриб қарор чиқариш зарур. Дастлаб хайрон бўлгандим, кейин барчасини тарозининг икки палласига қўйиб кўрдим. Агар Мадридга йўл олсам, у ерда ўзимни эркин ҳис қилмасдим. Мен ўсишим, мураббий сифатида ривожланишим зарур. "Реал"га йўл оладиган бўлсангиз, сиз мураббий сифатида яхшироқ бўлишга имконингиз йўқ.

Энг яхши мураббий бўлишга вақт йўқ, сиз шундоқ ҳам энг зўри бўлишингиз керак. Шундагина сиз "Мадрид"да ишлай оласиз. Очиқчасига тан олиш керак, ҳозир мен энг яхшиси эмасман. Лекин яқин йиллар ичида Европадаги энг яхшилардан бири бўлишни орзу қиламан. "Реал Мадрид" ёки "Барселона" бошқарувини қўлга олар экансиз, мухлислар, медиа ва раҳбарият сизга ортиқча вақт беришмайди.

Улар ҳар бир ўйинда зафар қучишни, мунтазам совринлар ютишни, Чемпионлар Лигасида зафар қучишни хоҳлашади. Агар сиз кутилган натижага эриша олмасангиз: "Узр, мен ҳали ёшман, ўз устимда ишлаяпман ва ўсишда давом этяпман", - дея олмайсиз. Футболда фаолиятингиз борасида узоқ йиллик, аниқ режа тузиш мушкул. Бу ерда кутилмаган воқеалар кўп бўлади.

Асосийси – катта қадамлар эмас, тўғри қадам ташлаш.

"Реал", назаримда, мураббий фаолиятида мавжуд энг катта қадамлардан бири, шу сабаб мен ўйлаб қолдим: "Сен энди 31га кирасан, "Реал"га йўл олдинг, кейин нима бўлади?".


Масаланинг яна бир томони, мен учун тил жуда муҳим. Мен суҳбатлашишни, футболчилар билан доимо алоқада бўлишни ёқтираман. Ҳозирча эса мен испан тилида сўзлаша олмайман", – деди Нагельсманн. 

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика