Latest news

20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  2 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  32 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  3 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  2 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  7 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  16 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  14 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  17 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0

Юлдузларнинг трансфери қачон амалга ошади? News

Юлдузларнинг трансфери қачон амалга ошади?

Фарғонанинг “Рухсор” радиоси “Футбол кундалиги” лойиҳаси ижодкорлари ёзги трансферлар мавсумида энг муҳокама бўлаётган бўлажак харидлар ва уларни амалга ошиш имкониятларига тўхталиб ўтди.

Европада трансфер ойнаси ҳали ёпилгани йўқ. Бу ўлкада сўнгги лаҳзаларгача олди-сотдилар давом этиши табиий ҳол. Очиғи, қайсидир юлдуз футболчининг бошқа жамоага ўтиши энг қизиқарли ва вақт ўтган сари чинакамига зерикарли мавзуга айланади. Кимдир қайсидир жамоага ўтишга рози, кимдир нархлардан норози ва яна кимлардир бошқа нарсаларни орзу қиляпти.  Хуллас, трансфер масаласи шунақа.

Демак охирги пайтларда кўп муҳокама бўлаётган мавзуларга тўхталади. Неймар “МЮ”га ўтяпти, “Арсенал” Эдинсон Кавани ва Карим Бенземани харид қилиш илинжида, бошқа инглиз клублари эса Гарет Бейл учун яна ҳаракат қилиб кўришмоқда. Бироқ матбуот бу мавзуларни ҳарчанд ёритмасин, ушбу харидларни амалга ошиши жуда қийин эканлигини мухлис халқи жуда яхши билади. Тушиниш қийин, нега энди бу юлдузлар ўз жамоаларини тарк этишлари керак ? Аввалига масалага мана шундай савол билан мурожаат қилинса, тўғрироқ бўларди. Неймар “Барселона” етакчиси. Бразилиялик футболчининг Каталон клубидаги ишлари жуда яхши кетмоқда, голлар уряпти, Энрике Неймар учун асосий таркибда махсус жойни нақд қилиб қўйган бўлса, футболчининг трансфери борасида яна нима ҳам дейиш мумкин ? “Реал” Бейлни сотмаслигини хар йили эътироф этади. Бироқ “чиқмаган жондан умид” дея хар трансфер мавсумида “Челси” ёки “МЮ” уэльслик ижрочига таклиф юборади. Оддий қилиб айтганда, қачонки футболчининг ўзи амалдаги жамоаси ёки мураббийи билан бирон-бир муаммога дуч келмаса, бундай юқори савиядаги футболчилар ўз жамоасини ўзгартириши жуда қийин масала.  Келинг, шу ўринда яқин орада бошқа жамоага ўтиб кетган юлдузларга қисқача назар ташлаймиз. Педро Родригес нима учун “Барселона”дек жамоани тарк этди? Сабаби оддий: Ҳужумчи  захирада қолиб кетаётганди. Радамель Фалькао “МЮ” ни “Челси” га алмаштирди. Бунинг сабаби ҳам оддий. Колумбиялик ижрочи Ван Галь қўл остида ўзини кўрсата олмади. Оддий қилиб айтганда, унинг “МЮ”даги ишлари ўхшамади. 

“Реал” нинг афсонаси Икер Касильяс энди ўз омадини “Порту”дан қидиради. Афсонавий посбоннинг “Реал” дан кетиш сабабларини ҳам узоқ қидириб ўтириш шарт эмас. Икер сўнги пайтларда ишончни оқламай қўйганди. Юлдуз футболчиларнинг трансфери учун мана шундай жиҳатлар сабаб бўлади. Шунинг учун Месси ва Роналдуни “ПСЖ”да бирга фаолият олиб бориши ҳақидаги хабарларга кўп ҳам эътибор қилманг. Лекин барибир ишқибозлар футбол ва унга алоқадор шаҳслар ҳақида гаплашишни ёқтиришади. На илож! 

(Маълумот ўрнида мазкур дастур “Рухсор” радиоси орқали 13:30, 17:30 ва 20:30да эфир узатилади)

Хожиакбар Жабборов


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика