Latest news

14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  0 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  5 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  7 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  14 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  23 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15

"Юбилей". Черан Артурнинг рекордига яқинлашди News

"Юбилей". Черан Артурнинг рекордига яқинлашди

Coca-Cola Суперлига 4-турининг марказий учрашуви ортда қолди. Ўйин тақдирини Драган Чераннинг голи ҳал қилди (яна!) .



Эътиборли жиҳати, бу сербиялик футболчи учун Ўзбекистон Суперлигасидаги роппа-роса 100-гол ҳисобланади. У чемпионатимиз тарихида мазкур довонни забт этган 2-легионерга айланди.

Бунга қадар юзлик довондан ошиш бахти хорижликлардан фақатгина Артур Геворкянга насиб қилган эди. 2007-2018 йилларда "Шўртан", "Пахтакор", "Насаф" ва "Қизилқум" жамоалари  шарафини ҳимоя қилган туркманистонлик ярим ҳимоячининг ҳисобида 105 та гол бор.

Маълумот учун, Драганнинг Ўзбекистондаги фаолияти 2016 йилнинг ёзида "Насаф" таркибида бошланган эди. Қаршидаги 2 йиллик фаолияти давомида рақиблари дарвозасини 34 бор ишғол қилган Черан 2018 йилги мавсумнинг 1-даврасидан кейин "Пахтакор"га кўчиб ўтган эди. 

Унинг ҳисобида 15 дубль, 5 та хет-трик бор. Шунингдек, Драган бугун "Навбаҳор" дарвозасига ўзининг 10-голини урганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. 

Факт: Драган Суперлига доирасида тўқнаш келган 19 рақибининг голкиперларини ранжитган. Сербиялик футболчи фақатгина "Олимпик" дарвозасини ишғол қила олмади. Унинг зарбаларидан энг кўп Бухоро вилоятининг бош жамоаси азият чеккан. Кейинги ўринларда эса...

"Бухоро" 12
"Навбаҳор"10
"Локомотив" 9
"Металлург" 9
"Қизилқум" 8
"Андижон"  6
"Машъал" 5
"Бунёдкор" 5
"Қўқон-1912" 5
"Сурхон" 5
"Сўғдиёна" 4
"Обод" 3
"Пахтакор" 3
"Нефтчи" 4
АГМК 3
"Насаф" 3
"Шўртан" 2
"Турон" 2
"Динамо" 2
"Олимпик" 0


Дарвоқе, Юсупов дарвозасига урилган гол Черан учун "Пахтакор" либосидаги 66-си ҳисобланади. Шу тариқа у Александр Гейнрих ва Игорь Шквиринга етиб олди. "Пахтакор" тарихида фақатгина Игорь Сергеев, Анвар Солиев ҳамда Зайниддин Тожиев Ўзбекистон чемпионатида Драгандан кўпроқ тўп киритишган.

Хуллас, Драган Черан бугун Суперлигадаги 143-ўйинида юзлик довонга етди. У яна 6 голдан кейин Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг сермаҳсул чет эллик футболчига айланиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" вакили ўтган йилнинг май ойида "Геннадий Красницкий тўпурарлар клуби"га ҳам киришни уддалаган эди.

Ўлимга ўхшайди...

Author :
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика