Latest news

10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  0 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  7 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  6 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  25 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  11 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3

“Ёзёвон” стадиони ҳақида News

“Ёзёвон” стадиони ҳақида

Энди Биринчи лига жамоаларининг уй стадионлари ҳақида ҳам маълумот бериб борамиз. Касбимиз туфайли биринчи босқичда “Шарқ” минтақасининг барча жамоаларини уй стадионларида бўлдик.

Аммо таништирув ўтказмагандик. Кеч бўлса-да, буни лозим деб топдик. Шу тариқа мавсум якунланганига қадар “Ғарб” клубларининг ҳам уй ўйингоҳлари ҳақида маълумот беришга улгурамиз.

Танишинг: “Ёзёвон” марказий стадиони

Стадионлар ҳақидаги таништиривумизни биринчи лига дебютанти “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасининг уй ўйингоҳидан бошлаймиз. Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида тузилган клуб уй учрашувларини “Ёзёвон” марказий стадионида ўтказади. Тасаввур қилмоқчи бўлсангиз кўз олдингизга кичик бир туманнинг кичик бир стадионии келтиринг. Ўз бағрига салкам икки минг мухлисни сиғдирадиган ихчамгина ўйингоҳнинг майдони табиий қопламали бўлиб, ўлчами 105 метрга 65 метрни ташкил қилади.

Туман ҳокимлиги ҳисобида турадиган стадиондан клуб ҳомийлик асосида фойдаланиб келади. Шу фойдаланиш орқали ўйингоҳни қаровсиз қолишини олди олинади. Бундан ташқари, стадионнинг биқинида жойлашган футбол мактаби биноси ҳам шу клуб ҳомийлиги асосида эътиборсиз қолиб кетмайди. Стадионнинг бир тарафида трибуна жойлашган. Ишқибозлар майдонга чиқиб кетишининг олдини олиш мақсадида трибуна тўсиқлар билан ўралган. Биз баҳорнинг иккинчи ойи бошида стадионга борганимизда майдон сифати мақтагулик даражада эмас эди. Айниқса, унинг нотекислиги сифатли ўйин кўрсатишга тўсқинлик қилганди. Олган маълумотларимизга кўра, бугунги кунга келиб чимнинг сифати ва майдоннинг нотекислиги борасида ишлар олиб борилган ҳамда ижобий томонга ўзгаришлар бор. Аслида бунинг учун клубдан хафа бўлмаса ҳам бўлаверади. Жамоа дебютант, клубнинг ҳомийси маҳаллий фермер – тадбиркор.



Табиийки, биринчи йилда қандайдир қийинчилик ва камчиликлар учраб туради. Ҳар ҳолда биз Ёзёвонда меҳмон бўлганимизда стадионда ҳаминқадар ишлар олиб борилганлигини гувоҳи бўлгандик. Қолаверса, маркетинг ишлари ҳам йўлга қўйилган. Аввалига жамоанинг уй учрашувлари учун 50 минг сўмдан йиллик абонементлар чиқарилган. Аммо сотув борасида қандайдир муаммолар чиққач, ҳар бир баҳсга 3000 сўмлик чипта чиқарила бошланган. Бу орқали клубнинг қайсидир молиявий камчилиги “ёпилиши” кўзда тутилгани аниқ. Клуб келаси йил стадионнинг яна бир қисмига трибуна қуришни режалаштирган. Чунки жамоа ўйинини бевосита стадионда кўриш талаби ортган. Бундан ташқари, бу орқали клубга молиявий кирим бўлиши ҳам аниқ. Маълум бўлишича, ҳомилик ёрдами орқали стадионнинг таблоси ўзгартирилган. Баҳорда стадионда эски табло хизмат қилаётганига гувоҳ бўлгандик. Лекин лига етакчиларининг айримларида шу каби табло ҳам йўқлигини инобатга олган ҳолда шунисига ҳам хурсанд бўлиб ортга қайтгандик.

Стадионда жамоаларнинг ечиниш хоналари табиийки бор. Бу сиз иложи йўқ. Аммо ечиниш хоналарининг ўзида ювиниш учун шароит йўқ. Аниқроғи, ювиниш хонаси ечиниш хонасининг бошқа тарафида жойлашган. Иккала хона бир бинода жойлашгани сабабли келаси мавсум олдидан икки хонани бирлаштириш режалаштирилган. Ўйингоҳда ҳакамлар хонаси стадионнинг трибуна йўқ қисмидан ажратилган. Нафақат биринчи лига, балки олий лига клублари учун ҳам етарлича муаммога айланган ёритгичлар (прожекторлар) борасида “Ёзёвон” марказий ўйингоҳида ҳам муаммо бор. Стадионда ёритгич йўқлиги боис, ўйинлар қуёш ботгунига қадар ўтказилади. Келажакда бу муаммо ҳам бартараф этилади, деган умиддамиз.

Фурқатбек НИШОНОВ

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика