Latest news

00:15BALLON D'OR-2025  52 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

“Ёзёвон” ўз майдонида “Ғиждувон”ни мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ) News

“Ёзёвон” ўз майдонида “Ғиждувон”ни мағлубиятга учратди (тўлиқ шарҳ)

ПРО-лиганинг 11-турида “Ёзёвон” клуби ўз мухлислари қаршисида “Ғиждувон” клубини қабул қилди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Дастлабки дақиқалардан жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйин кўрсатиб, рақибларни ўрганишга киришдилар.  “Ёзёвон лочинлари” футболчилари ташаббусни қўлга олган бўлса, орадан бир оз ўтиб вазият тенглашди. Беллашувнинг 11-дақиқасида “Ёзёвон” жамоасининг ҳужуми самара берди.  Мезбонлар сардори Зохид Исмоилов тўпни рақиб дарвозасига йўллаб, ҳисобни очди. Шундан сўнг меҳмонлар “Ғиждувон” жамоаси футболчилари ҳам ҳужумлар уюштира бошладилар.Биринчи бўлимнинг 41-дақиқасида меҳмонларнинг 17-рақамли футболчиси Равшанбек Янгиев рақиблари дарвозасига гол уриб, учрашувдаги мувозанатни тиклади.  Ҳисоб 1:1 кўриниш ҳосил қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда яна ўша Зохид Исмоилов рақиб дарвозасига гол киритиб, учрашувда дубл қайд этди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим 2:1 ҳисобида ёзёвонликларнинг ғалабаси билан ниҳоясига етди.
   
Иккинчи бўлим кекскин курашларга бой ўтди. Таймнинг дастлабки қисмида, аниқроғи 47-дақиқада “Ёзёвон лочинлари” жамоасининг 17-рақамли футболчиси Мақсадбек Ибрагимов ажойиб гол киритди. Мақсадбек узоқ масофадан туриб рақиб дарвозасига кучли зарба йўллаб, гол урди. Ҳисоб 3:1 кўринишига келди. Учрашувнинг 60-дақиқасида “Ғиждувон” жамоаси футболчилари мезбонлар дарвозасига гол киритишди, лекин ҳакам ўйиндан ташқари холатни қайд этиб, голни инобатга олмади. Иккинчи таймнинг қолган қисмида ҳар иккала жамоа ҳам кўплаб имкониятларга эга бўлган бўлсаларда, учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади. Учрашувда “Ёзвон лочинлари” жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.    

ПРО-лига
11-тур
“Ёзёвон” – “Ғиждувон” – 3:1 (2:1)  
Ҳакамлар
: А.Нажафалиев, Э.Турсунов, И.Носиров.
Назоратчи – О.Рубаков.
Комиссар – Б.Ҳайдаров.
Голлар: Зоҳид Исмоилов 11, - 1:0. Равшан Янгиев 41, - 1:1. Зоҳид Исмоилов 45+2, - 2:1. Мақсад Ибрагимов 47, - 3:1.
"Ёзёвон": 35. Муҳиддин Аҳмедов, 3. Жасур Отажонов, 6. Бунёдбек Абдуманнонов (18.Маъмурбек Қосимов 46), 7. Зоҳид Исмоилов, 8. Алишер Файзуллаев (9. Шариф Мирзаев 67), 10. Шаҳбоз Абдураҳмонов, 11. Шаҳбоз Абдураимов (30. Шукурилло Абдуғаниев.) 13. Зокир Нурматов, 17. Мақсад Ибрагимов, 19. Каримберди Мамадилиев, 77. Абдулазиз Жўрабоев (4. Мирзоҳид Эгамбердиев 87).
Захира: 1. Жасур Абдуллаев, 2. Мирзохид Мирзамаҳмудов, 5. Амир Нурматов, 15. Адҳам Аҳмаджонов
Ғиждувон: 12.Искандар Мўминов, 3. Тўлқинжон Умаров, 4. Рахматилло Рахматиллаев (19. Мироншох Рамазонов 49) 5. Саиддостон Фозилов, 7. Азизбек Муротов, 10. Бахром Нарзуллаев, 13. Нуриддин Рахматуллаев (8.Хуршид Шодиев 82) 16. Жамшид Ҳасанов, 17. Равшан Янгиев (15. Жахонгир Исмоилов 85) 18. Охунжон Сайфиддинов, 25. Мансур Отақулов (11. Аббос Икромов 82)
Захира: 30. Отабек Чориев, 9. Дадажон Зиятов


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика