Latest news

21:25Льюис Ҳусанов ҳақида: "Унда оғир старт бўлганди ва бугун гол урганидан хурсандман"  5 21:08БАА Про лигаси. "Ал Ваҳда" ўз уйида "Хорфаккан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:02Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Бешиктош"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:54Гвардиола Ҳусанов ҳақида гапирди  8 20:25Гвардиолага ёрдамга келган ўзбек  13 20:07Хосеп Гвардиола: "Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман"  0 19:42Абдуқодир Ҳусанов — энг яхшилардан бири!  26 19:18Флик "Реал" - "Атлетико" баҳси ҳақида: "Аввал "Барселона Б", кейин кечки овқат, кейин дербини кўраман"  9 19:12Англия Кубоги. Ҳусанов ва Де Брюйненинг голлари "Сити"ни кейинги босқичга олиб чиқди  90 18:2660 млн. еврога сотиб олинган Нико 22 дақиқада алмаштирилди  2 18:11Флик: "Ҳакамларнинг иши қийин, улар кейин ўзгартириб бўлмайдиган қарорларни қабул қилишади"  0 16:56Шунақасиям бўладими? "Ал Аҳли" Фирминони чемпионат қайдномасидан чиқариб юборди. Ҳужумчини қишда сотишмоқчи эди, аммо...  5 16:45Эмери: "Рэшфорд нега "Манчестер Юнайтед"ни тарк этгани мени қизиқтирмайди"  1 15:55Пике "Реал"нинг ҳакамлик борасидаги эътирозлари ҳақида: "120 йилдан бери шундай"  42 15:38"Дрогба ўз вақтида "Олтин тўп"ни қўлга киритишга лойиқ эди"  6

“Ёзёвон-Лочинлари” жамоасининг йиғини ҳақида клуб бош менежерининг фикрлари News

“Ёзёвон-Лочинлари” жамоасининг йиғини ҳақида клуб бош менежерининг фикрлари

Охирги йилларда биринчи лигада мунтазам равишда иштирок этиб келаётган Фарғона вилоятиининг, Ёзёвон туманида ташкил этилган “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси жорий мавсум ҳам иштирок этадими?

Жамоа ўтган мавсумда 39 очко жамғариб, якунда турнир жадвалининг 12-поғонасидан ўрин эгаллаганди. Айтишларича ёзёвонликлар айни дамда про-лигада иштирок этиш учун астойдил ҳозирлик ишларини олиб бормоқда. Хўш, жамоанинг келгуси режалари қандай? Бу каби саволларга жавоб олиш мақсадида клуб бош менежери Салимжон Зокировга мурожаат қилдик.

- Насиб қилса, ушбу мавсум ҳам яна про-лигада иштирок этишни мақсад қилганмиз. Шу мақсадда ҳозир ўз қароргоҳимизда йигитларни йиғиб, ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқдамиз. Ишлаб чиқилган режага мувофиқ ўтган йили 25 декабрь куни жамоа аъзоларини тўплаб, дастлабки беш кунлик йиғинни олиб бордик. Янги йил байрами муносабати билан йигитларга бироз дам бериб, 4 январдан яна тайёргарлик босқичининг иккинчи қисмига киришдик – дея гап бошлади Салимжон Зокиров.  

- Айни дамда Ёзёвондаги қароргоҳимизда кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб борилмоқда. Одатимизга кўра, бу йил ҳам асосий эътибор маҳаллий ёшларни тарбиялашга қаратилади. Энг иқтидорлилари супер-лигада вилоятимиз шарафини ҳимоя қилаётган жамоаларга етказиб берилади.  

- Таркибимиз нисбатан ёшартирилмоқда. Ўтган мавсум жамоамизнинг етакчиларидан бўлган – Алишер Файзуллаев, Зокиржон Нурматов, Бекзод Махпралиев, Зоҳид Исмоилов,  ҳамда Умид Ҳошимов сингари футболчилар бугунги кунда ҳам таркибда сақланиб қолинган. Ушбу тажрибали ўйинчиларимиз қаторига маҳаллий ёшларни қўшиб, курашчан жамоа шакллантириш асосий мақсадимиздир.

- Жамоага янги бош мураббий тайинлашни ўйлаб турибмиз  ва бу борада бир қатор мураббийларнинг номзодларини кўриб чиққан холда, музокара ўтказилмоқда. Ҳозирча машғулотларни ўтказишда каминага маҳаллий мураббий Лутфулло Ҳайдаров кўмаклашиб келмоқда.        

- Ўзингизга яхши маълумки, бу йил Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан эътиборга молик ислоҳотлар олиб борилмоқда. Клубларни профессионаллик бутунлай ўтиши учун про-лига жамоалари олдига ҳам юқори талаблар жорий этилмоқда. Бу табиийки яхши ва уни тўла-тўкис қўллаб-қувватлаймиз. Чунки қачондир бу ишлар бўлиши керак эди. Албатта, ўзгаришлар вақти келиб ўз самарасини беради деган умиддамиз.

- Профессионал футбол лигаси томонидан клублар олдига қўйилаётган талабномалар билан танишиб чиқдик. Ҳозирда ушбу талабномада кўрсатилган мажбуриятлар бўйича ташкил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан рақибларимизни қабул қиладиган уй стадионимизда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилиб, хусусан кийиниш ва ечиниш хоналари, ҳакамлар хонаси янгитдан қуриб битказилди. Яқинда туман ҳокимлиги томонидан клубга қароргоҳ учун бино берилди. У ерни талаб даражасига келтириш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва яқин орада у ерга бутунлай кўчиб ўтамиз. Қолаверса иккита машғулот майдонига ҳам эгамиз. Ушбу стадионларимизни ҳам  тартибга келтириш мақсадида масъул ходимларга керакли топшириқлар берилган.  

- Тайёргарлик режасига кўра, ҳозирча ўз қароргоҳимизда йиғин ўтказамиз. Хабарингиз бўлса керак, анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган Фарғона ҳоким кубоги турнир яқинда старт олади. Мазкур мусобақада “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси ҳам иштирок этишни ўз режасига киритган. Турнир стартига қадар футболчиларга қисқа муддатли дам бермоқчимиз. Шу тариқа расмий ўйинлар бошлангунига қадар, тайёргарлик кўриб борамиз – дейди “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси менежери.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика