Latest news

23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  3 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   22 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  366 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  6 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28

"Ёзёвон" 9 киши бўлиб қолган "Шердор"га 4та гол урди News

"Ёзёвон" 9 киши бўлиб қолган "Шердор"га 4та гол урди

ПРО-лиганинг 5-турида "Ёзёвон" клуби ўз майдонида "Шердор"ни қабул қилди.

Учрашув ёзёвонликларнинг устунлиги остида бошланди. Кетма-кет ҳужумлар уюштирган “Ёзёвон” футболчилари ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ 11 метрлик жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Ушбу вазиятда ҳакам “Шердор” дарвозабони  Шуҳрат Муродов ўз жарима майдонида рақиб ўйинчисига нисбатан қўполлик ишлатди деб топди ва посбонга сариқ карточка кўрсатиб, 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Пенальтини “Ёзёвон” футболчиси Зоҳид Исмоилов голга айлантира олмади, тўп дастлаб дарвозабонинг қўлига, кейин дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпни “Шердор”  футболчилари ўз жарима майдонидан узоқлаштиришга муваффақ бўлдилар.

Бироқ орадан кўп ўйтмай ҳисоб барибир ёзёвонликлар томонидан очилди. 11-дақиқада "Ёзёвон" футболчиси Мақсадбек Ибрагимов ҳисобни очишга эришди. Учрашувнинг 25-дақиқасида майдон эгалари вакили Жасур Отахонов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Ўйиннинг 30-дақиқасида “Шердор” дарвозабони  Шуҳрат Муродов ўз жарима майдонида иккинчи марта рақиб футболчисига қарши қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан иккинчи бор огоҳлантирилиб, майдонни тарк этди. Ҳакам бу вазиятда яна 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Абдулазиз Жўрабоев пенальтини бехато амалга ошириб ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.  Баҳснинг 35-дақиқасида “Шердор” футболчиси Бекзод Рўзматов бир дақиқанинг ўзида кетма-кет иккита сариқ карточка олиб, майдонни тарк этди. “Шердор”  футболчилари майдонда 9 киши бўлиб қолдилар. Биринчи тайм шу ҳисобда ўз якунига етди.

Иккинчи бўлим бошида майдонга тушган "Ёзёвон" ҳужумчиси Анваржон Абдулхақов гол уришга эришди - 4:0. Меҳмонлар майдонда 9 кишиб бўлиб қолганларига қарамай майдон эгаларига муносиб қаршилик кўрсата олдилар, аммо учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади ва ёзёвонликлар йирик ғалабани қўлга киритишди.      

                

“Ёзёвон” - “Шердор” 4:0 (3:0)
Ҳакамлар: 
Ш.Насибуллаев (Наманган), И.Мажидов (Наманган), Э.Турсунов (Наманган).
Назоратчи: Ш.Бозоров (Наманган).
Учрашув комиссари: Ш.Ражабов.
Голлар: Мақсадбек Ибрагимов 11, - 1:0. Жасур Отахонов 25, - 2:0. Абдулазиз Жўрабоев 31 пенальти, - 3:0. Анваржон Абдулхақов 47, - 4:0.
Амалга оширилмаган пенальти: Зоҳид Исмоилов 8 (дарвозабон).
“Ёзёвон”: Муҳриддин Ахмедов, Жасурбек Отахонов (Мирзоҳид Мирзамаҳмудов), Зоҳиджон Исмоилов, Алишер Файзуллаев (Шукурулло Абдуғаниев 60), Шахбоз Абдураҳмонов (Анваржон Абдулхақов 46)  Зокиржон Нурматов, Мақсадбек Ибрагимов (Амирбек Нурматов 82), М.Қосимов, Камриберди Мамадалиев, Абдулазиз Жўрабоев (Мирзоҳид Эгамбердиев 40)
Захира: Жасурбек Абдуллаев,  Адҳамжон Аҳмаджонов.
“Шердор”: Шуҳрат Муродов, Фарзин Мухторов, Миржалол Локаев, Шербек Шукуров, Муни Мирмухсин Юсупов (Фарҳод Раҳматов 31), Акбар Сидиқов, Бекзод Рўзматов, Санжар Аҳмедов, Саддам Боймаматов, Нурбек Олмосов, Ғолибжон Сарибоев.
Захира:  Фарҳоджон Сафаров, Орзимурод Ахмедов, Мухаммад Ражабов, Отабек Хамроқулов, Фахриддин Алиев, Умар Наврўзов.
Огоҳлантиришлар: Зокир Нурматов 40,  Ғолибжон Сарибоев 42, Миржалол Локаев 44.  
Четлатишлар: Шуҳрат Муродов 30 ("Шердор", иккинчи сариқ карточка), Бекзод Рўзматов 35 ("Шердор", иккинчи сариқ карточка)


   
Бекзод Толибов



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика