Latest news

02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  0 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  2 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  5 00:11Февзи Давлетов: "Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди"  3 23:53Чемпионшипнинг икки жамоаси муддатидан аввал АПЛ йўлланмасини қўлга киритди  6 23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  7 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  2 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   85 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  3 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  18 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  12 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0

Ёзги трансферда Осиёдан Европага йўл олган 6 футболчи News

Ёзги трансферда Осиёдан Европага йўл олган 6 футболчи

ОФК расмий сайти ушбу ёзда Осиёдан Европа клубларига йўл олган олти нафар футболчи ҳақида маълумот берди.

Даниэль Арзани (Австралия): "Мельбурн Сити"дан "Манчестер Сити"га
Икки ой олдин ЖЧ-2018 мусобақасида Франция термасига қарши майдонга тушган Даниэль Арзани австралияликлар сафида энг ёш футболчи бўлганди. У "Мельбурн" таркибида атиги олти ой тўп тепгач, дарҳол Европага йўл олди. Арзани "Мансестер Сити" билан шартнома тузди. Кейинчалик эса ижара асосида "Селтик"да ўйнайдиган бўлди. У яқин икки йилни шотланд клуби сафида ўтказади.

Трент Сейнсбури (Австралия): "Жинангсу"дан ПСВга
Австралиялик яна бир футболчи "Кўҳна қитъа" томон йўл олди. Сейнсбури Хитойнинг "Жиангсу" клубидан Голландия чемпиони ПСВ сафига кўчиб ўтди. Бундан буён ушбу футболчи Марк ван Боммел қўл остида тўп тепади.

Воҳид Амири (Эрон): "Персеполис"дан "Трабзонспор"га
Охирги пайтларда Воҳид Амири ҳақида кўп илиқ фикрлар янграмоқда. Қизиғи шундаки, Амири 25 ёш тўлгунга қадар Эрон Суперлигасида ўйнамаганди. У "Персеполис"га келгач, тез орада совринларга эга чиқди ва икки бор мамлакат чемпиони бўлди. Шунингдек, жаҳон чемпионатида ҳам ўзини кўрсата олди. Мана энди у Туркия клуби сафида ҳаракат қилади.

Наомичи Уеда (Япония): "Кашима Антлерс"дан "Брюгге"га
Гарчи бу футболчи ЖЧ баҳсларида умуман майдонга тушмаган бўлса-да, Бельгиянинг "Брюгге" клуби скаутларига маъқул келиб дарҳол шартнома имзолашди. Чунки "Брюгге" кўпроқ футболчининг ОЧЛдаги ҳаракатларини кузатди. Маълумот учун, Уеда 2016 йил U-23 Осиё чемпионатида ўйнаган. Эндиликда у ҳам ўз кучини Европада синаб кўради.

Муса Ал Таамари (Иордания): "Шабаб Ал Ордун"дан АПОЭЛга
21 ёшли иорданиялик футболчи ҳам бу йил ёзда Европага йўл олди. Муса Ал Таамари ОФК Кубоги баҳсларида олтита гол уришга эришди. Кейинчалик эса Кипрнинг энг номдор клуби АПОЭЛдан тушган таклифни қабул қилди. Иордания матбуоти ушбу футболчини ниҳоятда иқтидорли деб ёзмоқда.

Ли Жа Сунг (Ж.Корея): "Чонбук Моторс"дан "Хольштайн Киел"га
Жаҳон чемпионатида Германия мағлуб этилгач, кореяликлар футболчиси Ли Жа Сунг "Чонбук Хюндай Моторс"дан Германиянинг иккинчи Бундеслигаси вакили "Хольштайн Киел" клубига йл олди. Бу футболчи "Чонбук" сафида уч марта Жанубий Корея чемпиони шунингдек, 2016 йил ОЧЛ ғолиби бўлган.  

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика