Latest news

21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  2 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  19 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  114 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0

Ёзги трансфер ойнасида “Навбаҳор”даги ўзгаришлар News

Ёзги трансфер ойнасида “Навбаҳор”даги ўзгаришлар

Хабарингиз бор, 10-31 август кунлари Суперлига клублари учун ёзги трансфер даври бўлди.

Хўш, ушбу трансфер пайтида “Навбаҳор”да қандай ўзгаришлар юз берди?

Ёзги трансфер даврида жамоамиз таркибига 2 нафар футболчи қўшилди. Булар - тажрибали ҳимоячи Даврон Ҳошимов (Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан) ва тожикистонлик маҳоратли ярим ҳимоячи Эҳсони Паншанбе (Душанбенинг “Истиқлол”жамоасидан. Ушбу футболчи тўғрисида жамоамиз ихтиёрига етиб келганидан сўнг, тўлиқ маълумот берамиз).

“Лочинлар” сафини эса тажрибали ҳимоячи Обид Жўрабоев (Самарқанднинг “Динамо” жамоасига ўтди), тожикистонлик ярим ҳимоячи Амирбек Жўрабоев (собиқ жамоаси “Истиқлол” (Душанбе)га қайтди) тарк этишди.

Шунингдек, ҳимоячи Шаҳзодбек Ҳамидов (Самарқанднинг “Динамо” жамоасига), ярим ҳимоячи Анваржон Ҳожимирзаев (Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига), бундан ташқари, “Навбаҳор - фарм” жамоаси ҳимоячиси Искандар Сиддиқжонов (Самарқанднинг “Динамо” жамоасига) бошқа жамоаларга ижарага берилишди.

Биз “Навбаҳор” таркибига қўшилган янги футболчиларнинг жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишларини тилаб қоламиз.

“Лочинлар” сафини тарк этган ҳамда ижарага берилган ўйинчиларнинг эса кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика