Ёзда 8 нафар ўйинчи "Ювентус"дан кетиши мумкин
17 jul 2020 15:41
News
Ёзда 8 нафар ўйинчи "Ювентус"дан кетиши мумкин
"Ювентус" таркибда кескин ўзгаришлар қилишни режалаштирмоқда.
Клубдан Блез Матюиди, Маттиа Де Шильо, Сами Хедира, Даниэле Ругани, Федерико Бернардески, Лука Пеллегрини, Гонсало Игуаин ва Кристиан Ромеролар кетиши мумкин.
"Ювентус" ушбу ўйинчиларни таркибни ёшартириш мақсадида қўйиб юбориши мумкин. Бундан ташқари, клуб уларнинг шартномасида белгиланган маошлар ушбу футболчиларнинг ўйин даражасига мос келмайди деб ҳисоблайди.
"Ювентус" кўплаб харидларни амалга оширмоқчи. Жумладан, ҳужумчи Аркадиуш Милик "Наполи"дан Туринга кўчиб ўтиши мумкин.
Клуб спорт директори Фабио Партичи Федерико Кьеза ("Фиорентина") ва Николо Заньоло ("Рома")ларни харид қилиш режасидан ҳам воз кечмаган.
Link :
Source : tuttosport.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments