Latest news

09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  0 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  6 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  2 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  4 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0 00:37Суперкомпьютер талқинига кўра қайси жамоа АПЛ ғолиби бўлади?  3 23:56А Серия. "Интер" "Сарденья"да йирик ғалаба қайд этди  1 23:33Исак фаолиятини Лондонда давом эттириши мумкин  0 22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  3 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  2 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  14 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  1

Ёшлигида онасининг қўл остида шуғулланган Йон Арне Риисе ҳаёти News

Ёшлигида онасининг қўл остида шуғулланган Йон Арне Риисе ҳаёти

Норвегиялик афсонавий ўйинчи ҳақида.

• Ёшлигида Йон Арнени онаси шуғуллантирган;

• Онаси болакайни отасининг дафн маросимига юбормаган;

• Биринчи никоҳ оқшомига Каддафининг ўғлини таклиф қилган; 

• 2005 йилги финалнинг иккинчи таймидан олдин "Сибирь" клуби бўлажак бош мураббийидан руҳлантирувчи гапларни эшитган.


Йон Арне 1980 йил Норвегияда туғилганю У Холместранн коммунасидаги мактабга борган. Отаси спиртли ичимлик кўп ичар ва онасини урарди (Йоннинг онаси туман футбол жамоасининг дарвозабони ва собиқ гимнастикачи бўлган). Хўрликларга чидай олмаган аёл эрини полицияга топширади ва улар ажрашишади. Берит Семуннсет икки фарзанди билан катта акасининг уйига, Хесса оролига, кўчиб боради. Ўғиллари аёлнинг иккинчи эри, Тормод Риисенинг фамилиясига ўтади. Йон-Арне онаси шарафига унинг расмини белига тату қилиб чиздирган.

Оппоқ, юзига сепкил тошган болакай ажойиб футбол ўйнарди. Аммо мактабда ўзини ёлғиз ҳис қиларди. Туғилган кунига дўстларини таклиф қилса, улар боришмасди. “Мактаб автобусини интиқлик билан кутишим ёдимда. У келиб эшикларини очганида, болалар мени автобусга чиқаришмасди. Мени мазах қилиб, ҳайдовчига шундай деб бақиришарди: “Эшикни ёпинг, кеттик!”. Ҳайдовчи ҳам уларнинг айтганини қиларди. Мен эса дарсга кечикмаслик учун мактаб томон бор кучим билан югурардим”, — деб ёзади Риисе “Югураётган инсон” номли китобида. Бу асар норвегиялик журналист Йенс Юханссон билан биргаликда ёзилган.

Риисе уни нимага ёмон кўришларини тушунмасди. Ўзига яқин дўст топа олмагач, фойдалироқ иш билан машғул бўлишга қарор қилди: олти бўлмай уйғонар, спорт формасини кияр ва 1 соат югурарди — ёмғирми, қорми фарқи йўқ, ҳар куни! Онаси секундомерни олиб, уч юз метр узоқ жойга бориб турарди. У эса вақтга қараб олдинга-орқага қараб югураверарди.

Норвегиялик 1994 йил ёзда отасининг уйига боради. Онаси бола машғулотни ташлаб қўймаслиги учун унга шуғулланиш дастурини тузиб беради. Бироқ таътилда қанақа машғулот? Йон Арне эрталаб қаҳва ичиш билан бирга чекарди ҳам, кундузи эса пляжда офтобда тобланиб ётар, кечаси эса вақтини отаси билан ўтказарди.

У оролга қайтиб, бир бола билан қалин дўст бўлди — Никола Анделич. Боснияда уруш бўлаётганлиги сабаб Анделич ота-онаси билан ўша оролга қочиб келганди. Николада ҳаммаси бошқача бўлган: бақир-чақир қилиш, сигарет тутуни, кўп гўшт, нон ва барча таомни қўл билан тановвул қиларди. Хотини билан ажрашганидан сўнг, Николани “Ливерпуль”га чақириб олади. Уч ҳафта ўйнайди деб ўйлашганди, лейин у клубда 3 йил қолди. У дўстига ҳаётидаги қийин паллада ёрдам бериш ниятида эди. Натижада эса ўз ҳаётини ўзгаришига сабабчи бўлди ва “Ливерпуль” физиотерапевти Амандага уйланди.

4 йиллик қалин дўстидан айрилиш ўйинчига осон бўлмади. “Олесунн”нинг асосий таркибида ярим мавсум давомида тўп тепганидан сўнг, Риисе ёшлар терма жамоаси билан Шимолий мамлакатлар мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Швецияга қарши баҳсдан кейин у меҳмонхонадаги номерида терма сардори Магне Хосет билан суҳбатлашиб ўтирарди. Шу пайт қўнғироқ бўлди. Бу агент Андерс Валлстен эди. Йон-Арне гўшакни узиб қўйди (сабаби агентлар билан гаплашиш тақиқланганди). Андерс қайта қўнғироқ қилди ва йигит онасининг рақамини берди.

Онаси ўғлига қўнғироқ қилди: “Мулойимроқ бўл, у “Монако” вакили экан! Орадан бир неча кун ўтиб, Риисе Ниццага борди ва Ля Тюрби машғулот марказида ўзини намоён қила олди ва Бартез, Анри, Трезеге ҳамда янги жаҳон чемпионлари билан танишди. “Монако” Йон Арне учун ўн беш миллион крон таклиф қилди (ҳозирги курс бўйича — икки миллион фунт) ва ўйлаб кўриши учун икки кун мухлат берди. Ўйинчи уйга қайтганидан сўнг Никола билан пицца еб, нима қилиш ҳақида ўйлади. Уларга жавобини бермоқчи бўлди. Аммо онаси бориши шарт эканини таъкидлади.

“Монако”нинг машғулотларидан бирида Йон Арне кучли зарба берди. Оқибатда Бартезнинг билаги синди. Жамоадаги ўйинчилардан фақат португалиялик Коштинья инглиз тилида сўзлаша оларди. Асосий таркибдаги дебют ўйин муаммо билан бошланди: мураббий Жан Тигана унга чап қанотда ўйнашини буюрди, лекин ҳимоядами ё ҳужумдами, буни аниқ тушунтирмади... Футболчи майдонга тушганидан кейин мураббийнинг қўл ҳаракатлари билан чап марказий ярим ҳимоячи Салифа Диао ўрнида ўйнаши кераклигини тушунди. Ўша куни у сариқ карточка олди, “Монако” эса “Бастия”га ғалабани бой берди (1:3).

У Монте-Карлода катта балкони бор бир хонали квартирада яшаган (уйи казино қаршисида эди). У ерда кўрмаганига 4 йилдан ошган отасини қумсар, видео-ўйинлар ўйнар ҳамда машина ҳайдашни ўрганиб олган эди. Орадан ярим йил ўтиб, 1999 йил февралда, “Монако”нинг бир директори унга зудлик билан Норвегияга учиб бориши кераклигини айтди. Аммо у Тенсбергдаги касалхонага етиб боргунгача, отаси вафот этди. Онаси эса фарзанди дафн маросимига боришини истамади ва уни юбормади.

1999 йил ёзда у Олесуннга қайтди ва аэробика бўйича мутахассис Гури Хавневикни ёқтириб қолди. Никола билан унинг дарсларига борди, Франциядаги биринчи голини урди (30 метр узоқликдан зарба берган). Бу “L’Équipe”нинг муқовасида чоп этилган. Ўша голни шаҳзода Альберт совға қилган "Porsche" кабриолетида нишонлади, ота бўлди. 2001 йил ёзда Марсель яқинидаги Жан Тигананинг узумзорида — бири қўлида ручка, иккинчисида эса “Фулхэм” шартномасини ушлаб турарди.


Риисе энди имзо қўймоқчи бўлганида, унинг янги агенти Эйнар Бордсенга қўнғироқ бўлиб қолди. “Бу “Ливерпуль”. “Фулхэм” билан шартнома имзоладингми ё йўқми, шуни сўрашяпти. Агар ҳали қўл қўймаган бўлсанг, ҳозироқ у ерга учиб боришимизни таъкидлашди”. Ўзи билан Лондонга олиб кетишни орзу қилаётган Тигананинг ўрнига, Йон Арне бошқа франциялик мураббийи Жерар Ульени ёнига кетди.

Кейин эса: Бангкок бўйлаб саёҳат, машғулот пайти 18 минг мухлис, ортга қайтиш, “Ливерпуль” форварди Робби Фаулер соқол олиш учун махсус кўпик билан ухлаб ётган Риисенинг сочини “бўяган”, ўйинчи "МЮ"га қарши Суперкубок баҳсини асосий таркибда бошлаган. Турклар билан бўлган учрашувдан кейин — яна янги саргузашт: Стеффен Иверсен апельсин соки қўшилган спиртли ичимликни таътиб кўришга ундади. Натижада у “Ливерпуль” машғулотига ёмон аҳволда чиқди ва Жерар Улье томонидан огоҳлантирилди.

Шундан сўнг, Риисе УЕФА Суперкубогида “Бавария” дарвозасини ишғол этди, “Ливерпуль” собиқ чап қанот ҳимоячиси Кристиан Цигенинг 3 қаватли уйини сотиб олди, “Барселона”нинг эътиборига тушди ва трибунадан ўзи ҳақидаги қўшиқни эшитди — мухлислар гудок ўрнига ўша мусиқани ўрнатиб олишган эди. Риисени АПЛ тарихидаги энг яхши дебютант ва энг кучли чап қанот ҳимоячиларидан бири деб эътироф этишган. У билан танишиб, бирга тушлик қилиш учун Муаммар Каддафининг ўғли Ливерпульга учиб келган.

Ҳимоячи Гурига нисбатан бўлган ҳис-туйғулари аввалгидек бўлмаса-да, 2003 йил ёзда Норвегиянинг Олесунн шаҳрида ҳашаматли тўй уюштирди. Ҳамюртлари олдида "Мана мен кимлар билан таниш эканимни кўриб қўйинглар" дегандек, тўйига шаҳзода Альберт, Саади Каддафи ҳамда "Ливерпуль" юлдузларини таклиф қилди. Аммо ўша йилги мавсумни суст ҳолатда бошлади, асосий таркибдан чиқди, терма жамоа машғулотидаги ҳақоратлардан кейин эса тўпурар Жон Карью уни автобусда қаттиқ калтаклади. “Ливерпуль”га Рафаэль Бенитес келганидан сўнг, Риисе психологик томондан тушкунликка тушиб қолди.

Орадан бир неча ҳафта ўтиб: финал, Стамбул, “Милан” ва 0:3 ҳисоб билан танаффусга чиқиш. Риисе кийиниш хонасида Жеррард билан бирга ўтирарди. Бир неча дақиқа ўтиб, Бенитес хонага кирди ва жамоа 3-5-2 тактикасига ўтишини эълон қилди. Жими душ қабул қилиш учун чиқиб кетганди. Шифокор Финнан жароҳат олганини ва майдонга туша олмаслигини таъкидлади. Финнан эса Бенитесдан майдонга тушуришини илтимос қилди. Аммо бу фойда бермади. Траорени таркибга қайтаришди, Финнаннинг ўрнига эса Хаманн майдонга тушди.  Буни четдан кузатиб турган Риисе иккинчи таймда гол ўтказиб юбормаслик ҳамда шарманда бўлмаслик ҳақида ўйларди.

“Ливерпуль” дарвозабони Ежи Дудек ҳақида — "Катта поляк бизнинг дарвозада" номли китобида — шундай деган: “Жамоадан кимдир зафар қучишимизга ишонганига шубҳам бор. Ҳамма таслим бўлганди. Йигитлар ўшанда 0:5 ёки 0:6 ҳисоб билан мағлуб бўламиз деб ўйлашган экан. Лекин бизга Бенитес ёрдамчиси Алекс Миллернинг сўзлари далда бўлди. Рафа қайси тактикада ўйнашимизни айтди холос. Риисе чап қанот бўйлаб ўйнайди, Шмицер — ўнг қанотда, Хаманн эса — майдон марказида ҳаракатланади. Асосий муаммо ҳам ўша қисмда эди. Бўлди! Иккинчи тайм бошланди. Миллер шундай деди: "Бугунги баҳс Чемпионлар Лигаси тарихига финалдаги энг аянчли мағлубият бўлиб киради деб қўрқяпсизми? Буни эсингиздан чиқаринг. Улар ғалаба қозонишига ишончлари комил. Буни ўзларига қарши ишлатишга ҳаракат қилиб кўринг. Агар иккинчи таймнинг дастлабки 10 дақиқасида гол ура олсак, улар ҳавотирга тушиб қолади. Қарабсизки, кейин тизгинни қўлга олиб, уларни ортда қолдириб кетишимиз мумкин".

Жеррард иккинчи бўлимнинг 9-дақиқасида айнан Риисенинг тўп оширишидан сўнг гол урди, "Ливерпуль" орадаги фарқни йўққа чиқарди ва пенальтилар бўйича ғалаба қозонди. Алекс Миллер орадан етти йил ўтиб, "Сибирь"ни қабул қилиб олди, лекин уч ой ўтиб ишдан бўшатилди: "Рус менталитетини умуман тушуна олмадим. Футболчиларга нисбатан қаттиққўл бўлиш кераклигини билмагандим", — деганди менга Денис Лактионов. — "Россияда ҳамма профессионал деб ўйлагандим, аслида эса барчага ёш боладек, орқасидан қараб юриш керак экан".


Риисе Чемпионлар Лигасидаги ғалаба учун берилган пулни — бир юз эллик минг фунтни — Ferrari F430 автомашинасига сарфлаган. Орзусидаги машинага. Айнан у футболчининг фикрича, буткул муваффақиятни акс эттирарди. Бир ҳафта ўтиб терма жамоа ихтиёрига учиб боришига тўғри келди ва ўша учрашувдан сўнг, узоқ кутилган Норвегиядаги таътил бошланарди. Шу сабабли, қахрамонимиз машинасини Ливерпулдан Ослога еткази беришлари учун яна яхшигина харажат қилди.

Орадан беш ой ўтиб у "Ferrari"ни сотиб юборди. Журналистлар Риисе қоидаларни бузгани учун бир неча бор жарима тўлашга мажбур бўлгани ҳақида бонг ура бошлашди, асосийси эса — агент Эйнар Бордсен, айнан у Риисенинг молиявий ишлари билан шуғулланарди, футболчига уч миллион фунт қарзи юзага келганини маълум қилади. Қўшимчасига, Verdens Gang таблоидининг Йон-Арне моделлар ва телебошловчилар билан турли муносабатда бўлгани борасида суриштирув ишларини бошлаганди.

Риисе буларнинг барчасини турмуш ўртоғи билан ажрашганидан чалғиш учунлиги айтди. ОАВ туфайли у терма сафидаги иштирокини вақтинча тўхтатиб қўйди, орадан вақт ўтиб қайтгач, «Русенборг» ярим ҳимоячиси Ян-Гуннар Соллининг қиз ўртоғи Мария билан танишиб қолади. Бир ҳафта ўтиб Мария Солли билан орани очиқ қилади ва Риисеникига кўчиб ўтади. «Бу менга ишонч бағишлади, — деб ёзади Йон-Арне автобиографиясида. — Ёлғизликда мен бахтсизман».

Ярим йил ўтиб яна янги муаммолар пайдо бўлди. Стивен Тэйлорга нисбатан қўполлигидан сўнг, учрашувни бошқариб бораётган ҳакам пенальти белгилаган ва «Ливерпуль» «Ньюкасл» билан ўйинда ғалабадан маҳрум бўлган, Жеррард билан келишмовчилик, Португалиядаги йиғин вақтида эса — Чемпионлар Лигаси доирасида «Барса» билан ўйиндан олдин — Monty’s ресторанида ўзидан қўшиқ куйлаб беришини сўраган Крейг Белламига нисбатан унданда кескинроқ оҳангда жавоб қайтариш. Шундан сўнг Беллами Риисенинг номерига келади ва уни гольф клюшкаси билан дўппослайди.

Бенитеснинг аралашуви билан Крейг жамоадошидан узр сўради, аммо «Барселона» дарвозасига урилган голни гольфичи зарбасини кўрсатиш йўли билан нишонлади. Албатта бу катта эҳтимол билан Риисега аталганди. 

Кейинги мавсум Риисе учун «Ливерпуль»даги сўнггиси бўлди. Чап қанотда Бенитес кўпроқ ҳамюрти Арбелоага ва барзилиялик Аурелиога ишонч билдирарди. Рафанинг «Ливерпуль» янги раҳбарияти билан келишмовчилигига асосий сабаблардан бири: «Бенитес "ўзининг" футболчиларини — ўзи сотиб олган ўйинчиларни нима бўлса ҳам асосий таркибда тушураверарди», — ёзади Риисе автобиографиясида.

Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Челси»га қарши ўйинла Риисе жароҳатланган Аурелиони алмаштирди ва жарима майдонида Николя Анелькага қаршилик кўрсатаман деб, тўпни ўз дарвозасига тўғрилаб юборди. Уйга қайтгач, у бўкиб овқатланди, ширинликлар тановвул қилди ва бир-икки кун на кўчага чиқмади ва на телефонга жавоб бермади. Мухлислар машғулот базаси деворига: "Риисе, йўқол!" деб ёзиб кетишди. Жавоб учрашувидаги мағлубиятдан сўнг у Бенитесдан хайрлашиш вақти келганлигини эшитади.

Риисе бунга автогол сабаб эмаслигига ишончи комил: "Ўша мавсумдан олдин мен бироз бўшашгандим. Мен ўзимни қўйиб юбориши мумкинлардан эмасман, — тан олади китобида. — Мен доим максимал равишда меҳнат қилишим — қолганлардан кўпроқ ишлашим зарур. Мен эса 5-10 % камроқ куч билан ҳаракат қилардим ва оқибатда учрашувларга оптимал формада етиб бормасдим".



«Рома»га келгач, Риисе Тотти ва де Росси истиқомат қилган уйда тўхтади. «Сан-Сиро»да Миланнинг ҳар икки клубига гол урди, мухлислар ёқимтойига айланди, лекин иккинчи мавсум у қадар омадли бошланмади — иккинчи қизи Эмма туфайли ухлолмай чиқарди ва машғулотларда бу нарса ўз таъсирини кўрсатмай қолмасди. Лекин кейин кичик укаси ўйнаётган «Фулхэм»га еврокубок баҳси (Рииселарнинг каттаси гол урган) ва «Ювентус» дарвозасига ғалаба тўпини урганди — натижада "Sky Sports"нинг асосий теледастурига таклиф қилишган .

Эфирда италянча гапириш кераклигини билган Риисе узоқ вақт душда қамалиб олади — натижада у барибир эфирга чиқади ва бир ярим йил ичида Римда нима ўрганган бўлса, барчасини, хатоларидан уялмай, гапириб ташлайди, ҳамда тўғрисўзлиги, мамлакатга бўлган ҳурмати туфайли олқишларга сазовор бўлади.

Римдаги уч йилдан кейин барча мебель ва бошқа нарсаларини дўстларига улашиб, фақатгина отасининг расмини ўзи билан олиб олган Риисе Англияга қайтади ва укаси билан «Фулхэм»да топишади. Ваҳоланки, у бу ерда ўн йил аввал пайдо бўлиши мумкин эди. Биринчи ўйиндаёқ голли узатма, кеингисида Вермален тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйишига сабабчи бўлди. Лекин на Лондонга кўчиб ўтиш, на ўғлининг туғилиши турмуш ўртоғи билан муносабатлар изига тушиб кетишига туртки бўла олмади. «Мен ажрашишни таклиф қилдим, Мария «яхши» деди ва яна ишида давом этди», — хотирлайди Риисе автобиографиясида.

Укасиникига кўчиб ўтгач, фейсбукда Осло яқинида кийим сотувчи Луиза Маркуссен билан танишиб қолади ва кейинроқ у футболчининг учинчи хотини бўлади. Агар Мария Риисени Чемпионлар Лигаси ярим финалидан қайтиб келишини кутмай, ухлай олган бўлса, Луиза деярли барча ўйинни бевосита стадиондан томоша қилар, учрашувдан кейин эса таассуротлари билан қизиқарди.

Луиза Риисе учун терма жамоа сафидаги 105-ўйин бўлган Словенияга қарши беллашувда ҳам бор эди (у Торбьерн Свенссеннинг деярли ярим асрлик рекордини янгилади). Терма жамоа сафида гол уриш бўйича эса  (16та) Риисе дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири — ҳаттоки Роберто Карлос ҳисобида голлар Йон-Арненикидан 5тага кам. 2018 баҳорида Олесуннда Риисега атаб ҳайкал қўйишди.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика