Latest news

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  4 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

Ёшларимиз Таиланд клубини йирик ҳисобда мағлуб этди News

Ёшларимиз Таиланд клубини йирик ҳисобда мағлуб этди

Бугун Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Таиланддаги иккинчи назорат учрашувини ўтказди.
Иккинчи назорат баҳсида ҳам жамоамизга Таиланд ёшлар терма жамоаси рақиблик қилиши кўзда тутилган эди. Баъзи сабабларга кўра ёшларимиз бугун терма жамоага эмас , Банкокнинг "Гласс" клубига қарши назорат учрашувини ўтказди. Ушбу баҳсда ёшларимиз йирик 4:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашувда голларга жамоамиздан Отабек Шукуров, Равшан Хурсандов, Забиҳулло Ўринбоев, Миржамол Қосимовлар муаллифлик қилди.

Таъкидлаш лозим, ёшларимиз биринчи назорат учрашувида 2:0 ҳисобида Таиланд ёшларини мағлуб этган эди. Ушбу учрашувда голларни Отабек Шукуров ва Достонбек Ҳамдамовлар киритган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 9-23 октябрь кунлари Мьянмада ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги ОЧ финал босқичида иштирок этади.


Ўртоқлик учрашуви.
21 сентябрь, Банкок, Таиланд.
"Гласс" - Ўзбекистон (U-19) - 1:4
Голлар:
Отабек Шукуров, Равшан Хурсандов, Забиҳулло Ўринбоев, Миржамол Қосимов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика