Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  5 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  3 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Ёшлар ўртасидаги U-19 ОЧ. Ёшлар терма жамоамизнинг тайёргарлиги News

Ёшлар ўртасидаги U-19 ОЧ. Ёшлар терма жамоамизнинг тайёргарлиги

Мьянмадаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган ёшлар терма жамоамизни қисқа вақт ичида 3 нафар мураббий бошқарди.
Алексей Евстафеев шу йилнинг февраль ойида, Сергей Лушан эса июнда фаолиятларини бошқа ерда давом эттиришга қарор қилишди. Натижада Равшан Ҳайдаров ушбу жамоани қабул қилиб олди. Ҳозиргача у бир қатор йиғинларда футболчиларнинг ҳолатидан хабардор бўлиб улгурди.

Саралаш баҳсларини терма жамоа Евстафеев қўл остида ўтказганди. Ўтган йили Қатарда ўтказилган баҳсларда футболчиларимиз Туркманистон, Непал, Ҳиндистон ва Қатар билан бир гуруҳда кураш олиб боришди. Чемпионат финал босқичига йўл олиш масаласи ортиқча қийинчиликсиз ҳал этилди. Биринчи турда Туркманистонни Сидоровнинг ягона голи эвазига доғда қолдирган ёшларимиз кейин Непални 5:0, Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Охирги турда мезбонлардан олинган мағлубият (1:2) ҳеч нарсани ҳал этмади. Гуруҳда 2-ўринни эгаллаган ёшларимиз шу тариқа Мьянмадаги чемпионатга йўлланма олишди.

Ўшанда Қатардаги учрашувларга қуйидаги футболчилар олиб кетилганди:

Дарвозабонлар
Ботирали Эргашев   Пахтакор
Шерзод Абдураимов   Машъал
Дилшод Ҳамроев   Бунёдкор
Ҳимоячилар
Азизбек Мамазоитов   Бунёдкор
Аббос Отахонов   Пахтакор
Улуғбек Худойбердиев   Олмалиқ
Меҳрож Ғуломов   Бухоро
Достон Турсунов   Нефтчи
Абдурасул Комилов   Пахтакор
Виктор Григорьев   Пахтакор
Ярим ҳимоячилар
Миржамол Қосимов   Бунёдкор
Сардор Азимов   Бунёдкор
Мақсуд Маҳмудов   Чуст-Пахтакор
Жавоҳир Соҳибов   Пахтакор
Бобур Давлатов   Рубин
Нажмиддин Нормуродов   Насаф
Дурбек Камолов   Машъал
Эргаш Исмоилов   Бунёдкор
Наримон Ҳасанов   Спартак
Ҳужумчилар
Андрей Сидоров   Андижон
Аслиддин Абдиев   Машъал
Элдор Шомуродов   Машъал
Забихилло Ўринбоев   Бунёдкор

Саралаш босқичи
Туркманистон – Ўзбекистон – 0:1
Гол:
Сидоров 77.
Ўзбекистон – Непал – 5:0
Голлар:
Нормуродов 14, Шомуродов 35, 62, 71, Давлатов 49-пен.
Ҳиндистон – Ўзбекистон – 0:3
Голлар
: Абдиев 44, 63, Давлатов 51.
Ўзбекистон – Қатар – 1:2
Голлар
: Ўринбоев 85 – Афиф 23, 56-пен.

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Қатар 4 4 0 0 13-1 12
2 Ўзбекистон 4 3 0 1 10-3 9
3 Ҳиндистон 4 1 1 2 3-7 4
4 Туркманистон 4 1 1 2 4-11 4
5 Непал 4 0 0 4 1-10 0

Ўшанда ўйнаган футболчилардан фақат 10 нафари финал босқичига ҳам борадиган бўлди. Бу эса ўтган бир йил вақт давомида янги номзодларнинг пайдо бўлгани, мураббийлар селекция устида яхши ишлаганини кўрсатади. Ўзимизга ҳам дастлаб бу ёшда иқтидорлар камдек туюлганди, лекин изланган ҳар нарсага имкон топганидек, бир қатор янги иқтидорларга кўзимиз тушди. Энди уларнинг жамоавий ўйинга қанчалик киришиб кетиши кўп нарсани ҳал этиб беради. Шу ёшдаёқ олий лига ҳавосидан баҳра олиб, клубининг асосий таркибида шуғулланаётган ўйинчилар сони етарлича.

Ёшларимизнинг 2014 йилдаги йиғинларига эътибор берадиган бўлсак, дастлаб Туркияда Россия ёшлар жамоалари ва Ливия терма жамоаси билан назорат баҳслари ташкил этилди. Шундан кейин ҳам ҳар ойда йиғин ўтказилди. Апрель ва майда Тошкентда шуғулланилган бўлса, июнда Арманистон, июлда Венгрия ёшлар терма жамоаси билан хорижда ўйинлар ўтказилди. Августда Албания, сентябрь ойида Таиланд ёшлар терма жамоаларига қарши кечган беллашувлар жамоавий ўйиннинг янада яхшиланишига хизмат қилди.

Февраль – Март
Ўзбекистон – “Краснодар” – 0:5
Ўзбекистон – “Зенит” – 1:1
Гол
: Абдиев.
Ўзбекистон – “Рубин” – 0:2
Ўзбекистон – Ливия - 4:2
Голлар:
Ўринбоев 2, Шомуродов, Ҳамдамов.

Апрель

Ўзбекистон – “Бунёдкор” (ёшлар) - 4:1
Голлар:
Шомуродов 2, Илёсов, Сидоров.
Ўзбекистон – “NBU-Осиё” – 7:0
Голлар
: Сидоров 2, Азимов, Акбаралиев, Абдуллаев, Шомуродов, Соҳибов.

Май
Ўзбекистон – “Машъал” - 3:1
Голлар:
Сидиқов, Ўринбоев, Ҳамдамов.
“Локомотив” – Ўзбекистон – 3:4
Голлар:
Ўринбоев-пен, Шукуров-пен, Абдуллаев, Шомуродов.

Июнь
Арманистон – Ўзбекистон – 1:1
Гол:
Шомуродов.
Арманистон – Ўзбекистон – 0:2
Голлар:
Шукуров, Ўринбоев.

Июль
Венгрия – Ўзбекистон – 1:2
Голлар:
Ўринбоев 2.
Венгрия – Ўзбекистон – 2:2
Голлар
: Ўринбоев, Абдиев.

Август
Ўзбекистон – “Оқ-тепа” - 3:0
Голлар
: Шомуродов, Ўринбоев, Қосимов (пенальти).
Ўзбекистон – Албания – 3:1
Голлар
: Ўринбоев 2, Ғиёсов.
Ўзбекистон – Албания – 0:0

Сентябрь
Таиланд - Ўзбекистон - 0:2
Голлар:
Ҳамдамов, Шукуров.
“Bangkok Glass” – Ўзбекистон - 1:4
Голлар:
Шукуров, Хурсанов, Ўринбоев, Қосимов.

Умуман олганда, ёшларимизнинг тайёргарлигини яхши баҳолаш мумкин. Улар шу йилнинг ўзида 20га яқин учрашувларда майдонга тушишди. Бу жамоани шакллантириш учун етарли кўрсаткич саналади. Қолаверса, таркибдаги иқтидорли футболчилар мусобақада ижобий натижа қайд этишимизга умид яратади. Ёшлар билан ишлашнинг ҳадисини олган Равшан Ҳайдаров ушбу терма жамоамизни кейинги йил жаҳон чемпионатига олиб боради деб умид қиламиз. Мьянмада терма жамоамизга омад ёр бўлсин!

Беҳзод НАЗАРОВ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика