Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  9 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

Ёшлар лигаси. "Қўқон-1912" ёшлари чемпионатда илк маротаба мағлубиятга учрашди News

Ёшлар лигаси. "Қўқон-1912" ёшлари чемпионатда илк маротаба мағлубиятга учрашди

Кеча ёшлар лигасининг 14-тур ўйинларига старт берилди. Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги "Қўқон-1912" ёшлар жамоаси Ғаллаоролда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди.
Охирги турларда дурангга имзо чекаётган ёшларимиздан бугун ғалаба қозониш талаб этилганди. Аммо мезбонлар ҳам уч очко иштиёқида астойдил харакат қилди. Дарвоқе, учрашув ўтказилган стадион ҳақида икки оғиз тўхталиб ўтсак. Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида жойлашган "Марказий" стадионнинг холатига хавас қилиб бўлмайди. Майдон нотекис, трибунада эса мухлислар учун ўриндиқ йўқ!

Қолаверса, устига-устак "Сўғдиёна" жамоасида шу куни шифокор кўринмади. "Қўқон-1912" шифокорлари эса кетма-кет икки ўйинки, жиззахликларга ёрдам қўлини чўзди.

Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Асосан марказда футболчилар тўпга эгалик қилиш борасида кураш олиб борди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса 62-дақиқага келиб, Жасур Ҳакимов белгиланган жарима тўпини тўғри, дарвозага йўллаб ҳисобни очишга эришди.

Голдан сўнг қўқонликлар таркибида захирадан майдонга тушган Азамат Турсунов ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди. Унинг кутилмаганда таҳминан 25 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни рақиб посбони Ширинбой Абдуллаев аранг майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Ўйин шу тариқа якунига етди. "Қўқон-1912" ёшлар жамоаси чемпионатдаги илк мағлубиятини сафарда "Сўғдиёна" ёшлар жамоасидан қабул қилиб олди.

Энди ёшларимиз 30 июль куни Қўқонда "Бунёдкор" ёшларини қабул қилади.   

 

25.06.2015

Ёшлар лигаси-2015 14-тур

"Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" 1:0

Ғаллаорол. "Марказий" стадиони.

Ҳакам: Ф.Норсафаров (Қарши).

Назоратчи
: И.Шарипов (Бухоро).

ГОЛ: Жасур Ҳакимов, 62.

"Сўғдиёна": 72.Ширинбой Абдуллаев, 3.Шуҳрат Суярқулов, 4.Асилжон Бегимқулов, 5.Алишер Исломов, 7.Санжар Риҳсибоев, 8.Сирож Мелиев, 9.Шаҳбоз Жўрабеков, 10.Жасур Ҳакимов, 11.Нодир Ибрагимов, 14.Фазлиддин Абдувалиев, 15.Маъруф Тўраев.
Захира: 1.Михаил Наумов, 2.Анвар Нарзиқулов, 6.Бекзод Турсунов, 12.Шохруҳ Акбаров, 13.Достон Орипов, 17.Саҳоб Рашидов, 18.Мўмин Мелиев.

"Қўқон-1912": 16.Ислом Абдуллев, 3.Шохруҳ Холматов (c), 4.Ойбек Рустамов, 5.Хуршид Мухторов, 6.Равшан Ҳайдаров, 8.Иззат Ғаниев, 10.Иқбол Маликжонов, 21.Достон Мелиқўзиев, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 26.Қаҳрамон Маҳамаджонов, 77.Дадахон Сулаймонов.
Захира: 1.Руслан Матниёзов, 7.Азамат Турсунов, 11.Абдуқаҳҳор Ўктамов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Маъруф Зокиржонов, 25.Лазиз Назиров.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика