Latest news

19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  1 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  3 18:40Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  2 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  1 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  32 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   4 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  5 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0

Ёшлар лигаси: "Қизилқум" — "Бунёдкор" — 0:2 News

Ёшлар лигаси: "Қизилқум" — "Бунёдкор" — 0:2

Ёшлар лигасининг 2-турида "Қизилқум" Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилди.
Учрашув ёш бунёдкорчиларнинг кескин ҳужумлари билан бошланди. 7-дақиқада Азиз мамазоитов дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Аммо унга якуний зарба беришда аниқлик етишмади.

12-дақиқада мезбонлар вакили Бобур Мамиров жамоадоши Бобур Ўроқовни тўп билан таъминлади.  Бироқ Ўроқов ҳимоячи қаршисида ожиз қолди ва рақибига тўпни олдирди.

25-дақиқада меҳмонлар ўз жарима майдончаси яқинида Жамшид Шоҳназаровга нисбатан қўпол ўйнашди. Жарима тўпини Сарваржон Холматов қойилмақом қилиб амалга оширди. Тажрибали дарвозабон Муроджон Зухуров катта қийинчилик билан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

29-дақиқада меҳмонлар тўпни  бурчакдан ўйинга киритди. Руслан Санаев эса жарима майдончасида юзага келган кескин вазиятни юмшатди ва тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди.

34-дақиқада Бобуржон Ўроқов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Унинг кучли зарбасини Муроджон Зуҳуров қайтариб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

39-дақиқада меҳмонлар майдоннинг чап қанотида ўйин қоидасини бузди. Бобуржон Искандаровнинг жарима зарбасини Муроджон Зуҳуров осонликча бартараф этиб, тўпни эгаллаб олди.

Танаффусданг сўнг, "Қизилқум" жамоаси мураббийи Обид Худоёров таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бу мезбонлар ўйинини бир мунча жонлантирди. Аммо юзага келтирилган вазиятни голга айлантиришда улар оқсашда давом этдилар.

50-дақиқада меҳмонлар вакили Миржамол Қосимов дарвозадан чамаси 18 метрлар узоқликдан жарима тўпини амалга оширди.  Унинг йўллаган кучли зарбаси  мезбонлар дарвозасининг юқори бурчакидан жой олди — 0:1.

Футболдаги "Сен урмасанг, сенга уришади", деган ибора бу гал ҳам яна бир бор исботини топди.  61-дақиқада меҳмонлар яна бир қарши ҳужумни голга айлантиришди. Бу гал Сардор Азимов мезбонлар дарвозабонини осонлик билан доғда қолдирди — 0:2.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида ташаббус гоҳ мезбонлар, гоҳ меҳмонлар томонига ўтиб турган бўлса-да, ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

2-тур, 21 март (шанба)

"Қизилқум" (Навоий) — "Бунёдкор" (Тошкент) — 0:2 (0:0).

Навоий шаҳри. "Сўғдиёна" стадиони.

Ҳакамлар:
Бахтиёр Йўлчараев (Гулистон), Олимжон Абдуҳалимов, Ўктам Бобомуродов, Нодир Болтаев (барчаси — Навоий).

Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).

Голлар: Миржамол Қосимов (50), Сардор Азимов (61)

"ҚИЗИЛҚУМ": 12. Дилшод Ҳамроев, 6. Бобуржон Ўроқов, 14. Саиджон Ҳайитов, 43. Жамҳурбек Абдужалилов (54. Ҳусниддин Фазлиддинов, 52), 44. Бобур Мамиров, 47. Жамшид Шоҳназаров (58. Феруз Бобоқулов, 46), 51. Бобуржон Искандаров (с), 52. Севдиёр Ҳамроқулов, 77. Нодиржон Шахобиддинов (11. Маъруф Тиллаев, 72), 87. Руслан Санаев (53. Баҳодир Қосимов, 46), 90. Сарваржон Холматов (57. Нуриддин Раҳматуллаев, 46).

"БУНЁДКОР": 25. Муроджон Зуҳуров (с), 6. Рустам Ашурматов, 7. Нодир Мавлонов (14. Вячеслав Пурак, 65), 15. Эргаш Исмоилов, 18. Шаҳзод Абдураҳимов, 26. Сардор Азимов (5. Восит  Раҳимов, 81), 23. Нуриддин Ҳасанов (21. Фарҳод Намозов, 60), 28. Хуршид Ғиёсов, 30. Азиз Мамазоитов (10. Владислав Нуриев, 70), 44. Миржамол Қосимов, 59. Жавоҳир Қаҳрамонов (11. Муҳаммаджон Қаҳрамонов, 76).

Огоҳлантиришлар: Бобуржон Ўроқов (8), Нодиржон Шаҳобиддинов (15), Нуриддин Ҳасанов (55), Саиджон Ҳайитов (74).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика