Latest news

09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  0 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  4 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  5 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  8 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  3 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0

Ёшлар лигаси: “Насаф” – “Динамо” 3:2 (Тўлиқ шарҳ) News

Ёшлар лигаси: “Насаф” – “Динамо” 3:2 (Тўлиқ шарҳ)

Кеча самарқандлик тенгқурларига қарши кечган ўйинда ёш "Насаф"чилар иродали ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувнинг 43-дақиқасида меҳмонларнинг ҳужумимидан кейин тўп “Насаф” жарима майдончасига узатилгач, Лазизжон Нуриддинов боши билан тўпни дарвозага аниқ йўллади – 0:1. Иккинчи бўлимда Жонибек Кўчимов орадаги фарқни иккитага оширди. Аммо ўйиннинг сўнгги ўн беш дақиқасида ёш футболчиларимиз ажойиб ўйин намойиш этиб, мағлубиятни ғалабага айлантира олишди. Дастлаб 76-дақиқада меҳмон ҳимоячилар ўз жарима майдончалари ичида ёш ҳужумчи Бобир Абдиҳолиқовга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. 11-метрлик жарима зарбасини захирадан майдонга тушган Дилшод Хушбаков голга айлантирди. Орадан беш дақиқа ўтгач яна ўша Хушбаков ўзини кўрсатди. Бу сафар бўйдор ҳужумчи қанотдан узатилган тўпни бош билан дарвозага аниқ йўналтирди-2:2. Иккинчи бўлим ўрталарида “Насаф” ўринбосарлар таркибида жамоамизнинг тажрибали ҳужумчиси Кенжа Тўраев майдонга тушди. Мухлисларнинг хабари бор, Кенжа ўтган йилги мавсумнинг иккинчи даврасида сафарда “Бухоро”га қарши ўйинда жиддий жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Қарйиб ўн ойлик танаффусдан кейин у яна яшил майдонга қайтди. Учрашувнинг 85-дақиқасида айнан Кенжа Тўраевнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдончасига узатган тўпини Бобир Абдиҳолиқов “қайчи” услубида рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди – 3:2.

 

Ёшлар лигаси, 13-тур.18.06.2015.

“Насаф” – “Динамо” 3:2 (0:1)

Қарши шаҳри. “Меҳнатчи” стадиони. 210 томошабин.


Ҳакамлар: Жасур Мухтаров (Тошкент) – 8,2, Артём Калинин (Қарши)-8,3, Зуфар Элибоев (Қарши) -7,7, Зилола Раҳматов (Қарши)-8.
 
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

“Насаф”: 1. Алибек Туробов, 4. Самандар Очилов, 7. Акрамжон Баҳритдинов (с) (27. Кенжа Тўраев, 64), 10. Ислом Рашидхонов (33. Жаҳонгир Қурбонбоев, 64), 14. Бобир Абдиҳолиқов, 22. Илом Кенжабаев, 29. Акмалжон Олимов (23. Шаҳриёр Имомхўжаев, 90), 32. Алишер Юсупов ( 42. Сардор Саъдуллаев, 39), 34. Абдулазиз Нишонбоев, 38. Дониёр Нарзуллаев, 57. Азизжон Ғаниев (19. Дадажон Маматқулов, 90).

Захирадагилар: 12. Умиджон Эргашев, 9. Дилшод Хушбаков, 42. Сардор Саъдуллаев.

“Динамо”: 1. Рустам Тоштурдиев, 6. Ғолибжон Сарибаев (24. Ойбек Туробов, 88), 10. Муҳаммад Ражабов (17. Ислом Ҳамидов, 72), 15. Лазизжон Нуриддинов, 21. Жонибек Кўчимов (18. Дамиржон Тиллаев, 76), 22. Жасур Қурбонов, 23. Акбар Сиддиқов, 15. Саддам Боймаматов, 26. Ҳошимжон Аламхонов, 70. Амиржон Сафаров, 77. Алим Файзуллаев (16. Ойбек Элибоев,60).

Захирадагилар: 32. Умиджон Низомов, 4. Амиржон Аминжонов, 94. Саид Ризо Миршарафов.

Голлар: Дилшод Хушбаков, 76-пен, 81, Бобир Абдиҳолиқов, 85 - Лазизжон Нуриддинов, 43, Жонибек Кўчимов, 58.

Огоҳлантиришлар:  Акбар Сиддиқов (32),  Cаддам Боймаматов (62), Жасур Қурбонов, (90), Ҳошимжон Аламхонов (90+2).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика