Latest news

14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  0 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  0 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  2 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  2 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  7 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  13 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  30

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 4:0 News

Ёшлар лигаси: “Бунёдкор” – “Олмалиқ” 4:0

Ёшлар лигасининг 3-тури доирасида “Бунёдкор” ва “Олмалиқ” жамоалари куч синашишди.
Учрашувда ёш “қалдирғочлар” катта ташаббусга эга бўлишди ва бу учрашувда қайд этилган якуний ҳисобда ҳам ўз исботини топди – 4:0. Биринчи бўлим охирларида Сато Минорининг ажойиб пасидан сўнг Достонбек Ҳамдамов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва осонлик тўпни тўрга жойлаб қўйди. Шу тариқа, биринчи бўлим 1:0 ҳисобида бунёдкорчилар фойдасига ҳал бўлди. Танаффусдан кейин эса Мурод Отажонов бир неча футболчиларни алмаштиришга қарор қилди. Натижада “Бунёдкор” ҳужумлари янада хавфли тус олди. 51-дақиқада яна Сато Минорининг тўп узатиши натижасида Темур Аюпов қулай вазиятга чиқди ва ҳам вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. “Бунёдкор” ёшларининг учинчи голи жуда ҳам чиройли кўриниш ҳосил қилди. Забихилло Ўринбоев икки футболчини алдаб ўтиб чап қанотдан жуда кучли зарба билан тўпни шеригига оширди. Зарбани бартараф этиш учун тўпга ташланган Сарвар Жўраев уни кутилмаганда ўз дарвозасига йўналтирди ва автогол соҳибига айланди – 3:0. Тўртинчи голда “Олмалиқ” посбони Никита Шквирин бор айбни ўз бўйнига олса бўлади. Чунки у тўпни ўзида сақлаб турди ва маълум вақтдан кейин тепиб юбормоқчи бўлди. Лекин дарвозабонга нисбатан прессинг қўллаган Миржамол Қосимов тўпни Шквириндан олиб қўйиб, бўш қолган дарвозага ёш “қалдирғочлар”нинг тўртинчи голини урди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” ёшлари 3-тур доирасида “Олмалиқ”ни йирик ҳисобда енгишди.

3-тур. 26 март
“БУНЁДКОР” – “ОЛМАЛИҚ” 4:0 (1:0)
Голлар: Достонбек Ҳамдамов 43 (1:0), Темур Аюпов 51 (2:0), Сарвар Жўраев 71 автогол (3:0) Миржамол Қосимов 90+1 (4:0)
Огоҳлантиришлар: Хуршид Ғиясов 30, Сато Минори 47 – Иқбол Акрамов 18, Достон Баҳромов 35, Сарвар Жўраев 76
Четлатиш: Достон Баҳромов 42 (иккинчи огоҳлантириш)
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 2.Саҳоб Жўраев, 3.Ҳасан Асқаров, 8.Хуршид Ғиёсов, 9.Сато Минори, 10.Темур Аюпов, 11.Сардорбек Азимов, 13.Зокир Нурматов, 15.Аҳрор Умаржонов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Шаҳзод Абдурахимов
Захирадан майдонга тушганлар: 1.Абдукарим Муҳаммедов, 5.Азиз Мамазоитов, 6.Акрамжон Комилов, 4.Миржамол Қосимов, 7.Санжар Рихсибоев, 14.Алибобо Раҳматуллаев, 19.Забихилло Ўринбоев
“Олмалиқ”: 1.Аброр Каримов, 6.Саржар Жўраев, 2.Темур Кагиров, 20.Шуҳрат Садирдинов, 12.Азамат Мамажонов, 10.Иқболжон Акрамов, 17.Азиз Қурбонов, 9.Достон Баҳромов, 3.Фазлиддин Қосимжонов, 8.Диёр Усмонхўжаев, 18.Жасур Жайнаков
Захирадан майдонга тушганлар: 35.Никита Шквирин, 4.Шояд Муллажонов, 5.Улуғбек Худойбердиев, 14.Абдулазиз Абдухамитов, 7.Акбар Алишеров, 11.Шариф Мирзаев, 19.Анвар Сапаров
Ҳакамлар: Аброр Жўрахонов (Андижон), Суннатилла Каримов, Мирмаҳсуд Каримов, Дониёр Досанов
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент)
26 март. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 98 томошабин

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика