Latest news

15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  0 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  18 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  6 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0

Ёшлар лигаси. 10-тур. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 0:2 News

Ёшлар лигаси. 10-тур. "Қўқон-1912" - "Локомотив" 0:2

Турнир жадвалида деярли ёнма-ён бўлган бу икки жамоанинг ўзаро ўйини қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтишини тахмин қилиш қийин эмасди.

Учрашув шунга монанд илк дақиқалардан ҳужумкор тарзда бошланди. Хусусан, 5-дақиқада вакилларимизда ҳисобни очиш учун яхши имконият юзага келганди. Аммо Достон Мелиқўзиевнинг боши билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Орадан бироз ўтиб, меҳмонларда яхши имконият вужудга келди. Бобур Тиллаев жарима майдончасига кириб бориб дарвоза томон зарба берди. Дарвозабонимиз маҳорат кўрсатиб тўпни қайтарди.

31-дақиқада Абдул Азиз Юсупов бир нечта рақибларни алдаб ўтиб тўпни Достон Мелиқўзиевга ўзатди. Достон эса жарима майдончаси ичида дарвозабони бир неча марта алдаб тўпни дарвоза томон йўллади. Тўп кутилмаганда дарвозабонга тегиб йўналишини ўзгартирди. Натижада ҳисоб очилмай қолди.

40-дақиқада ҳисоб очилди. Қанотдан ёриб кирган Қувондиқ Рўзиев дарвозабон учун кутилмаганда зарба берди. Тўп эса дарвоза тўридан ўрин олди – 0:1.

Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якун топди.

Иккинчи бўлимни ўринбосарларимиз анча фаол тарзда бошлашди. 50-дақиқада рақиб дарвозаси олдида яхши имконият вужудга келди. Аммо Аваз Маматхўжаевнинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

58-дақиқада Аваз Маматхўжаев майдондан четлатилди. Ҳимоячимиз катта тезликда жарима майдончасига кириб бораётган рақиб ўйинчисини қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун бош ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.

60-дақиқа меҳмонлар иккинчи марта “Қўқон-1912” ўринбосарлари дарвозасини ишғол этишди. Евгений Танаев қанотдан ёриб кириб тўпни қулай имкоиятда турган шериги Бобур Тиллабоевга оширди. Тиллабоев эса аниқ зарба йўллаб, ҳисобни оширди – 0:2.

Иккинчи бўлимнинг қолган дақиқаларда ўринбосарларимизда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун бир қатор вазиятлар вужудга келганди. Аммо улардан фойдаланиш борасида омадимиз келмади. Натижада ўринбосарларимиз мавсумдаги тўртинчи мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.

Ёшлар лигаси
10-тур
“Қўқон-1912” – “Локомотив” – 0:2 (0:1)  
Ҳакамлар:
Даврон Акмалов, Рустам Толибжонов, Нодир Тошматов, Қаҳрамон Собиров.
Назоратчи: Олег Дачев.
Голлар: Қўвондиқ Рўзиев – 40, Бобур Тиллабоев – 60.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Ойбек Рустамов, 5. Иброҳим Ғофуров, 9. Достон Мелиқўзиев, 10. Иқбол Маликжонов, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Маъруф Зокиржонов, 19. Сардор Қаҳҳоров, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 28. Абдул Азиз Юсупов, 88. Иброҳим Мухторов.
Захира: Ғайрат Ҳасанов, 11. Абдуқаҳҳор Ўктамов, 17. Ҳасан Солиев, 23. Сардор Исоқов, 27. Исмоил Охунжонов, 56. Иқрор Раҳимов, 91. Иброҳим Усмонов.

“Локомотив”: 25. Сарвар Каримов, 10. Бобур Тиллабоев, 17. Евгений Танаев, 18. Рустам Ҳамроев, 20. Фаррух Усмонов, 21. Дониёр Усмонов, 22. Улуғбек Абдуллаев, 28. Рустам Ҳазратқулов, 36. Хуршид Мухторов, 70. Қувондиқ Рўзиев, 99. Хумоюн Аъзамов.
Захира: 96. Рустам Нортожиев, 8. Жаҳонгир Сафаров, 11. Шохрух Мўминқулов, 13. Ҳамидулло Собиров, 68. Воҳид Юнусов, 87. Отабек Муҳамедов, 97. Лазар Адамов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика