Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Ёшлар академияси иш бошлади News

Ёшлар академияси иш бошлади

Футболда ёшларга эътибор бериш муҳим омиллардан бири саналади.

Болалар ва ёшлар футболига зарур шарт-шароитларни яратиб бериш орқали келажакни белгилаш мумкин. «Навбаҳор» футбол клубига Шавкат Шокирджанович Абдураззоқов президент этиб тайинлангач дастлабки ишни ёшларга эътибор қаратишдан бошлади. Айнан шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши негизида «Навбаҳор» ёшлар футбол академиясини очиш таклифини ўртага ташлади. Қисқа фурсат ичида керакли хужжатлар тайёрланиб, академияга асос солинди. Ёшлар жамоасини машғулотлар ўтказиши учун биринчи навбатда Наманган тумани маркази Тошбулоқдаги «Марказий» ўйингоҳ футболчилар ихтиёрига берилди. 30 июль куни Наманган туманидаги ўйингоҳда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар негизида ташкил этилган «Навбаҳор» ёшлар футбол академияси давлат унитар корхонасини тақдимот маросими ўтказилди. Байрамона тадбир аввалида санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.


Санъаткорларнинг чиқишлари якунига етгач, ёшлар футбол академиясини тақдимот маросимининг расмий қисмига ўтилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Х.Бозаров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Ш.Абдураззоқов, Наманган тумани ҳокими Ш.Давроновлар расмий меҳмон сифатида иштирок этишди. Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Хайрулла Ҳайитбоевич Бозаров сўз олди: - «Наманган футболида ўзига хос бурилиш жараёни рўй бераётганлигининг гувоҳига айланмоқдамиз. Сўнгги пайтларда ёшларга давлат томонидан катта эътибор қаратилмоқда. Эътибор 2017 йилда янада кучайтирилди. Бунинг самараси ўлароқ “Камолот” ёшлар ҳаракати ўрнида ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Футболни ёшларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Олдинроқ «Навбаҳор» футбол клуби қошида академия очиш борасида режа тузгандик. Маълум сабабларга кўра бу иш амалга ошмай келаётганди. Ниҳоят бу режа амалга оширилди. Бу кунни «Навбаҳор» ёшлар футбол академиясининг ташкил этилган сана деб тарихга муҳрлаб қўйсак бўлади. Бошлаётган ишларимиз уч йилда ўз самарасини беради. Кўп ҳолларда «Навбаҳор» жамоасини «Пахтакор» ва «Нефтчи» клублари қаторида Ўзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлангандан буён олий лигада мунтазам равишда иштирок этиб келаётганлигини эътироф этиб, фахрланиб юрамиз. Лекин, сўнгги пайтларда ўз даврида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган, бир неча бор чемпионат совриндори бўлиб, мамлакат кубогини уч бор қўлга киритган жамоанинг натижалари салмоқли бўлмай қолди. Бу борадаги энг катта камчилик ёшларга етарли даражада эътибор берилмагани бўлди. Агарда олдинроқ ёшларга эътиборни кучайтирилганида «Навбаҳор» бугунги кунда кучсизланиб қолмаган бўларди. Мақсадимиз жамоани аввалги мавқеини тиклаш ва жаҳон миқёсидаги мусобақалардаги иштирокини таъминлашдан иборат. Ёшларга эътиборни кучайтириш орқали олдимизга қўйилган вазифани уддалашимиз мумкин. Тез орада бу ишлар ўз самарасини кўрсатади деган умиддаман. Ҳар ҳолда икки миллиондан ошиқ Наманганда иқтидорларни топиш мушкул эмас. Биздан ҳам ўзбек Мессиси ва Роналдуси етишиб чиқиши мумкин. Фақат бу иқтидорларни мураббийлар ва бевосита шу ишга маъсул бўлган мутасаддилар буларни кашф эта олишмаётгандир. Академияни тузиш орқали эса кўплаб иқтидор эгаларини тарбиялаш мумкин».


Шундан сўнг «Навбаҳор» ёшлар ва аёлллар жамоаси аъзолари, «Навбаҳор- Умид» футбол мактаби, 15-сонли ихтисослаштирилган футбол лицей интернати  тарбияланувчиларига спорт формалари, тўплар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, Наманган футболи фахрийларига ҳам совғалар тақдим этилди. Янги ташкил этилган ёшлар футбол академиясига энг катта совға сифатида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган «Исузи» русумидаги автобус совға қилинди. Автобус калитини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Хайрулла Ҳайитбоевич Бозаровдан “Навбаҳор” ёшлар жамоаси мураббийи Шуҳрат Қорабоев қабул қилиб олди. Шундан сўнг, тақдимот маросими қатнашчилари эсдалик учун суратларга тушишди.



"Навбаҳор" матбуот хизмати

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика