Latest news

17:24Фабио Каннаваро: "Менга бундай имконият берилганидан хурсандман. Бу мен учун катта шараф"  0 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  40 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  68 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30

Ёш журналистлар диққатига! News

Ёш журналистлар диққатига!

2014 йил спорт ўйинларига бой бўлади. Яна бир неча кундан сўнг Сочида Қишки олимпиада ўйинлари старт олади.
Ўзбекистонлик спортчиларни Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказиладиган XVII Ёзги Осиё ўйинлари ҳамда жорий йил Таиланднинг Пхукет шаҳри мезбонлик қиладиган IV Осиё соҳил ўйинлари каби қатор мусобақалар кутиб турибди. Кун сайин ривожланиб бораётган мамлакатимиз спортининг дунёга танилишида ОАВнинг ўрни катта.  Championat.asia сайти электрон манзили томон келаётган аксар мактубларда сайтимизда спортнинг бошқа турларини ҳам ёритиш сўралган.

Спортнинг бошқа турларини ҳам профессионал тарзда ёритиш мақсадида ёш журналистлар ўртасида танлов эълон қиламиз. Агар Сизда "СА" ходимлари қаторида ОАВга кириб келиш нияти бўлса марҳамат!

Замонавий интернет журналистикасида нафақат ёзасиз, балки фото, радио ёки ТВ йўналишларида ҳам ижод қилишингиз мумкин.

Ёш, ўз олдига улкан мақсадларни қўяётган журналистларни "СА" ва янги очилаётган спорт сайтимизга таклиф этамиз.

Маълумот учун телефон: +99894 6394699

П.С: Тошкентда яшайдиганлар учун.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика