Latest news

15:41Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  0 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  1 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  0 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  0 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  0 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  2 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  2 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  7 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  13

Ёш “қалдирғочлар” халқаро турнирларда иштирок этишмоқда News

Ёш “қалдирғочлар” халқаро турнирларда иштирок этишмоқда

24 март куни Россиянинг Сочи шаҳрида машҳур рус футболчиси, 1960 йилги Европа чемпиони Валентин Бубукин хотираси учун анъанавий мемориал-турнир старт олди.
2009 йилдан бери ўтказилиб келинаётган бу турнир ёш футболчилар орасида ташкил этиладиган энг оммавий мусобақалардан бири ҳисобланиб, Россия Футбол уюшмаси шафелиги остида ўтадиган мемориалнинг умумий иштирокчилар сони 160 тадан ошади. Ушбу турнир “Бунёдкор” клуби учун ёқимли таассурот қолдирган. Сабаби, 3 йил аввал “Мемориал Бубукина-2011” мусобақасидан Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги 2000 йилда таваллуд топган ёш “қалдирғочлар” бош соврин билан қайтишган эди. Бу йилги мусобақа 24-31 март кунлари Сочидаги “Даргомис” спорт мажмуасида ташкил этилади ва иштирокчилар қаторида “Бунёдкор” жамоаси ҳам бўлиб, Денис Красниченко мураббийлигидаги 2003 йилда туғилган ёш футболчилар ўз тенгқурлари билан куч синашишади.

Жамоамиз ушбу мусобақани кўтаринки руҳда бошлади ва дастлабки 2 турда ўз рақибларини мағлубиятга учратди. Новосемейкино шаҳрининг “Акрон” клубилик тенгдошлари куч синашган “қалдирғочлар” 1:0 ҳисобида устун келишган бўлса, Москванинг “Сокол” жамоаси 2:1 ҳисобида таслим этилди.

Шунингдек, Туркиянинг Анталия шаҳрида “PARUSA CUP-2014” Халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. 2002 йилда таваллуд топган футболчилар мусобақасида Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев шогирдлари шу кунгача уч учрашувда майдонга тушишди. Гуруҳ баҳсларида Қозоғистоннинг 1-БЎСМ (Шимкент) жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган “қалдирғочлар”, кейинги ўйинда Москванинг “Чертаново” клубига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бердилар. Шунга қарамасдан жамоамиз “С” гуруҳида 2-ўринни эгаллаб, чорак финалга йўл олди. Бу босқичда ёшларимизга турнирнинг энг кучли жамоаларидан бири – “Локомотив” клуби рўбарў келди. Қизиқарли ўтган баҳснинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса омад москваликлар томонида бўлди. Энди 5-ўрин учун баҳсда “Бунёдкор” ўсмирлари Москва вилоятининг “Росич” жамоасига қарши майдонга тушишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика