Latest news

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  50 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21

Ёш “қалдирғочлар” халқаро турнир финалида! News

Ёш “қалдирғочлар” халқаро турнир финалида!

Қозоғистоннинг Тараз вилоятида спорт устаси Антон Шох хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирда плей-офф баҳслари бўлиб ўтди.
Отабек Ғуломхўжаев бошчилгидаги “Бунёдкор” футбол мактабининг 2000 йилда таваллуд топган жамоаси ярим финалда ҳам ғалабали юришини давом эттирди.

Волгограднинг “Ротор” жамоасига қарши кечган учрашувда ёш “қалдирғочлар” 3:1 ҳисобида зафар қучишди ва турнир финалига йўл олишди. Ярим финалнинг бошқа жуфтлигида мезбонлар – Таразнинг “Монтажник” жамоаси катта қийинчилик билан Екатеринбургнинг “Урал” клубини 3:2 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди.

Бугун турнирда сўнгги учрашувлар бўлиб ўтади ва унда қуйидаги жуфтликлар куч синашишади.

7-ўрин учун: “Спарта” (Томск) – 5-БЎСМ (Тараз).
5-ўрин учун: Тошкент терма жамоаси – “Абдиш-Ота” (Кант)
3-ўрин учун: “Ротор” (Волгоград) – “Урал” (Екатеринбург)
Финал: “Бунёдкор” (Тошкент) – “Монтажник” (Тараз).

Эслатиб ўтамиз, финал иштирокчилари гуруҳ баҳсларида ҳам учрашишган ва унда жамоамиз 4:2 ҳисобида зафар қучганди. Бугунги ҳал қилувчи учрашувда ҳам ёш “қалдирғочлар”га омад тилаб қоламиз!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика