Latest news

02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  0 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  29 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  16 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15

Ёрқин Назаров: "Йигитларда чарчоқ бор дея ҳавотирланаётган эдим" News

Ёрқин Назаров: "Йигитларда чарчоқ бор дея ҳавотирланаётган эдим"

"Турон" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Суперлиганинг 15-тур ўйинидан (1:0) сўнг мезбон жамоа устози Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ёрқин Назаров: "10 кун ичида учинчи ўйинимизни ўтказаётгандик, шу сабабли йигитларда чарчоқ бор дея ҳавотирланаётган эдим. Йўқ, охиригача чидаб беришди. "Насаф" Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу ғалабага эришиш осон бўлмади. Ҳаммани табриклайман".

- Ўзбекистон Кубоги чорак финалида ҳам "Насаф"га қарши ўйнашингиз керак экан...

- Тўғрисини айтадиган бўлсак, "Насаф"га қарши тушишни хоҳламагандик, қаршиликларга қарши баҳс учун икки баравар куч билан тайёргарлик кўрамиз.

- Ўтган турда "Бухоро"га қарши баҳсдаги ғалабани кўпчилик тасодиф деганди. Бугун жамоа ўша гаплар ҳақиқатга тўғри келмаслигини исботлаб қўйдими?

- Тасодиф дейишдими, йўқми, ҳозир бу нарсаларга вақт йўқ. Ким билан ўйнашимиздан қатий назар Суперлигада жон сақлаб қолиш учун ҳар бир ўйинда очко олишимиз керак.

- Бугунги баҳсга кўплаб мухлислар ташриф буюришди...

- Водийда футболни яхши кўришади. "Турон", "Андижон"... Бундай ишқибозлар қаршисида тўп тепиш йигитларга куч бағишлайди. Баҳсдан аввал бу учрашувга кўп одам келади дейишганди. Мухлислардан миннатдорман.

- Кейинги ўйин "Сурхон"га қарши меҳмонда бўлади. Ушбу жамоага қарши қандай тайёргарлик кўрасиз?

- Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. Олдинроқ "Бухоро" учрашувларини кўрдик, яқинда "Насаф"никини, энди "Сурхон"никини томоша қиламиз. Навбатдаги баҳсда ҳам ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз.


Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика