Latest news

11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  0 11:42"Насаф"да нима гаплар?  4 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  2 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  10 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  9 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0

Ёрқин Назаров: "Очиғини айтадиган бўлсам, бугун ғалабани кутмаган эдим" News

Ёрқин Назаров: "Очиғини айтадиган бўлсам, бугун ғалабани кутмаган эдим"

"Бухоро" ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг 14-тур учрашувидан (2:3) сўнг меҳмонлар устози матбуот анжуманида иштирок этди.

“Турон”нинг мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритдик. Ҳисоб 2:0 бўлгач, ғалабага эришдик деб хотиржамликка берилдик. Бакаев бир нечта ўзгаришларни амалга ошириб, футбол 90 дақиқа ўйналишини кўрсатиб қўйди. Сўнгги дақиқада омадимиз келиб, ғалаба қозондик.

Жанговар баҳс гувоҳи бўлдик. Қизил карточкадан сўнг мезбонлар бироз қийналишди. Йигитлар кўрсатмаларни деярли тўлиқ бажаришди. Лигада жон сақлаб қолиш учун курашяпмиз ва ҳар бир беллашувда бизга 3 очко зарур. Очиғини айтадиган бўлсам, бугун ғалабани кутмаган эдим. Боиси, жамоа янгидан ташкил этилди ва йигитлар ҳам ҳали ёш.

Пеналти бўлган вазиятда мен узоқда эдим. Ҳакам 11 метрли жарима зарбаси белгиладими, демак контакт бўлган.

Жуманқўзиев жамоамиз сафига сўнггилардан бўлиб қўшилди. “Рубин” билан кечган учрашувларда уни майдонга туширдик. Бугун ҳам яхши ҳаракат қилди. Тез, чаққон футболчи. Унинг устун жихатларидан тўғри фойдаланишга ҳаракат қиламиз”, – деди Назаров.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика