Latest news

16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  16 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  11 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  64 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  29 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11

Ёрқин Назаров: "Жасур Жалолиддиновга "Андижон"да жарима ҳам солдик. Унинг бор эътибори футболда бўлиши керак" News

Ёрқин Назаров: "Жасур Жалолиддиновга "Андижон"да жарима ҳам солдик. Унинг бор эътибори футболда бўлиши керак"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа техник директори Ёрқин Назаров фикрларини билдириб ўтди.




"Локомотив" бугун биздан маҳорат бобида устун келди. Уларни ғалаба билан табриклаймиз. Иккита гол ўтказиб юборган бўлсакда, жамоамиз иккинчи бўлимда яхши ўйнади. Вазиятлар ҳам юзага келди. Айтганимдек маҳорат ўз сўзини айтди",- дейди Ёрқин Назаров. 

- "Локомотив"нинг "Турон"га қарши ўйинини кўрган бўлсангиз, икки томон ҳам ҳужум қилиб ўйнади. "Сурхон" ёпиқ футбол таклиф қилгани учун майдон эгаларининг кўп комбинациялари ўтмай қолди. Жамоанинг ўйини ҳимоядан қурилганми ёки бугунги учрашувга шундай тактика танладими?

- Бугун қарши ҳимояда тартибли ҳаракат қилиб қарши ҳужумда ўйнашни мақсад қилгандик. Дарвозамиздан гол ўтказиб юборганимиздан сўнг бизда ҳам вазиятлар бўлди. Кўпроқ ҳужумга чиқдик.  

- Замонавий футболда қанот ҳимоячиларининг ҳужумга қўшилишини кўп кузатамиз. "Локомотив" билан ўйинда мана шу жиҳат етишмагандек кўринди...

- Ярим ҳимоячиларнинг ўтмагани сабаби, рақиб ҳужумга шу даражада яхши эътибор қаратдики, қанот ҳимоячиларимиз фақат ҳимояланишга кучини кетказишди. Кўрсатма берилганда улар ҳужумга ўтиши керак эди. Кучи етмади. Беҳруз Шайдуловни туширганимиздан сўнг вазиятлар ҳам кўпайди. 

- Балки руҳий томондан муаммо бордир...

- Руҳий жиҳатдан йигитларни яхши тайёрлагандик. Ғалаба учун келгандик. Бундан буён бизга очко керак. 

- Биринчи даврада "Андижон"да ишладингиз. "Андижон"даги Жасур Жалолиддинов билан "Локомотив"даги Жасур Жалолиддиновни фарқини айта оласизми?

- "Андижон"да халқ орасидан ҳам, ўзимда ҳам шундай фикр пайдо бўлганди, бошида келганида яхши спорт формасида эмасди. Тошкент бемалол. "Андижон"да ишлаганимда базада турар эдик. Тўғриси биз унга тайинлагандик. Жаримага ҳам солдик. Ўзига келтирдик. Кўрган бўлсангиз сўнгги 3-4та турда бошқа Жасур Жалолиддиновга айланди. Тошкент клубида ўйнаш бу бола учун минус. "Андижон" ёки бошқа вилоят клубида ўйнаганида бор эътибори футболда бўларди. 18 ёш футболчи, беркитмайман шароитлари яхши. "Андижон"ни "Локомотив"га ўзгартиргани учун формадан чиқиб қолганга ўхшайди. Лекин иқтидорли футболчи. Қўлимда ўйнаган. Истаса бир ўзи натижа келтириб бера олади. Ўйинни ҳал қилиб кета олади. Фақат ишлаши керак. 

- "Андижон"да тарихий натижа қайд этдингиз. Сафарда сизнинг қўл остингизда "Навбаҳор"ни ютди. Наманганда ўйнаш қийин. Шунга қарамай ўринингизга Кумиковни олиб келишди. Мазкур ҳолатга муносабат билдирсангиз? 

- Менимча, клуб раҳбарларида Россиядан мураббий олиб келинса Суперлига олиб қолади, деган тушунча бўлган. Раҳбарлар қаттиқ ишонишди. Мени "Андижон"дан ҳеч ким кетказгани йўқ. Бирга ишлашни айтишди. Мен кўрадиган футбол бошқа. Шу боис ўзим кетдим. Жамоа яхши ўйнашни бошлаганди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика