Latest news

15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  0 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  1 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  1 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  10 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  21 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  6 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  26

Ёрқин Назаров: "Ҳакам "Навбаҳор" футболчисини четлатмади" News

Ёрқин Назаров: "Ҳакам "Навбаҳор" футболчисини четлатмади"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Андижон" учрашувидан кейин ўтказиладиган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Ёрқин Назаров қатнашди.

- Биринчи навбатда, бугунги ғалаба мухлисларимиз учун совға бўлди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, йигитлар топшириқларимизни ўз ўрнида бажаришди. "Навбаҳор"нинг сўнгги иккита ўйинини таҳлил қилиб, шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Футболчиларимиз катта куч ишлатишди, ҳатто захира алмаштиришларини қилишга ҳам улгурмадик. Йигитларга раҳмат, - дейди Ёрқин Назаров.

- Ҳакамларга эътирозим йўқ. "Навбаҳор" томонига бироз ён босиш кузатилган бўлсада, эътирозим йўқ.

- Бугун сариқ карточкаларимиз кўп бўлди, лекин биз эмас, "Навбаҳор" футболчилари қўполроқ ўйнашди. Қизил карточкага тортадиган вазият ҳам бўлди, лекин ҳакам "Навбаҳор" футболчисини четлатмади.

- Бугун сариқ карточкаларимиз кўп бўлди, вақт чўзишлар кузатилди, лекин асосийси, ғалаба қозондик. Яхши ўйнаб "Пахтакор" ва АГМКга ютқаздик. Менга қолса, бугунгидек ўйнаб, ғалаба қозонишимиз муҳимроқ.

- Ёзги трансфер ойнасида футболчи олишимиз керак. Бугун ҳам захирадан ўйинчи туширолмадик. Суперлига ва Про лига жамоаларидан футболчи оламиз, айрим ўйинчиларни кузатяпмиз. Раҳбарият рухсат берса, харидларни амалга оширишимиз керак, таркибда рақобатбардошликни оширишимиз шарт, - дея фикрларини якунлади Ёрқин Назаров.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика