Latest news

07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  0 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  21 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  19 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  164 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  8 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1

Ёрқин Назаров: "Ғалабани бой бердик" News

Ёрқин Назаров: "Ғалабани бой бердик"

Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Турон" - "Металлург" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақидаги фикрингиз...

- Гувоҳи бўлганингиздек, йигитлар яхши кайфиятда майдонга чиқишди. Ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Биринчи бўлим тўлиқ режамиз остида ўтди. Шогирдларим кўрсатмаларга амал қилишди. Гол ҳам урдик. Иккинчи бўлимда эса ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Афсуски, тайёр ғалабани қўлдан бой бердик. Бир очко қўлга киритган бўлсак-да, йигитларга миннатдорчилик билдираман. Оғир шароитга қарамасдан, майдонга чиқиб, кўрсатмалар асосида ўйнашди. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга ҳам раҳмат айтиб қоламан. Ҳозирги ҳолатда келиб, мотицавия бераётган раҳбариятга ҳам ташаккур изҳор қиламан. Эндиликда кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. 

- Иккинчи давра аввалида Шоҳмалик Комилов, Файзулло Жуманқўзиевлар яхши таассурот қолдирганди. Сўнгги ўйинларда эса улар ҳатто қайдномага ҳам киритилмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

- Жамоани ёшартирганмиз. Биринчи даврадан сўнг, адашмасам, 9 нафар футболчига жавоб бериб юбордик. Жуманқўзиев аввалги ўйинда жароҳат олди. Комилов ҳам оёғини қайириб олган. Бундан ташқари, Абдуғани Комилов, Сардор Хурсандовлар ҳам шикастланган. Шу боис, бошқа футболчиларга таянишга мажбурмиз. Қолганлар йўқотишларнинг ўрнини билдиришмади. Такрор айтаман, бугун ғалабани бой бердик. Иккинчи бўлимда ҳам қандайдир вазиятлар бўлди. Бироқ барчаси ҳакамлар кўз ўнгида эди, биз четда эдик. "Металлург" учта ўйиндан бери ютқазмаётганди. 

- "Турон"нинг Суперлигада қолиш имконияти пасаймоқда. Кейинги ўйинлар ҳақида қандай режалар бор?

- Мураббийлик постига келганимдан бери айтаман, ким билан ўйнашимизнинг фарқи йўқ. Барча учрашувда ғалабани ўйлашимиз керак. Шу боис, охирги тургача курашамиз. Уйдами-сафардами, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Олдинда олтита тур бор. Даражамиз тенг жамоалардан очко олсак, Суперлигада жон сақлаб қолишимиз ҳам мумкин. Ўйиндан ўйинга тажрибамиз ошмоқда. 

- Қўл остингиздаги футболчилардан кейинги мавсум ҳам бирга ишлашни хоҳлаётганларингиз борми?

- Бор. Олти тур ичида яна кўзга кўринадиган футболчи пайдо бўлиши мумкин. Ҳозир ҳеч ким тўғрисида гапирмайман. Барчани баҳолаб боряпмиз. Келажаги бор йигитларни жамоада қолдиришга ҳаракат қиламиз. Атрофдаги ёшларни ҳам кузатяпмиз. Йигитлардаги ҳаяжон секин-секин йўқолмоқда. Бугун ютганимизда, интрига сақланиб қоларди, "Бухоро"ни қувиб ўтиб, "Қизилқум"га яқинлашардик. Олдинда олти тур бор. Жамоага келганимда, вазият оғир эканлигини билардим. Шундай бўлса-да, ишлаяпмиз. Имконият кам дея, тўхтаб қолсак, майдонга тушишнинг ҳожати йўқ.

- Шогирдларингиз бугун яхши ўйин намойиш этди. Уларни қандай руҳлантирдингиз?

- Йирик мағлубиятдан сўнг уларни ўзига келтириш қийин. Шундай бўлса-да, имкон борича руҳлантирдик. Раҳбарлар келиб мотивация беришди. Ютганимизда яхши бўларди, лекин бир очко қўлга киритдик. Энди олға юришда давом этамиз.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика