Latest news

00:58Жезус "Арсенал" сафида сўнгги 4та ўйинда 6та гол урди  0 00:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Брентфорд"га 3та гол урди  8 23:42"Ал Насср" футболчиси Европага қайтиб кетди  2 23:02Диего Коста Бразилия клубини эркин агент мақомида тарк этди  2 22:16Каземиро МЮдан кетадими?  1 21:50ПСЖ Салаҳга қанча маош таклиф қилмоқда?  8 20:58Эрон чемпионати. "Персеполис" меҳмонда "Ҳавадар"ни аяб ўтирмади, Ўруновдан гол!  2 20:41Наҳотки! Аргентина устози Скалони футболчи бўлган пайти Мессидан либосини сўраганини ёдга олди  12 20:13Расман: Тожикистонлик футболчи "Сўғдиёна"га ўтди  1 19:33Ван Перси МЮ Фергюсон бошчилигида 2012/2013 йилги мавсумда 26 бор камбэк қилганини ёдга олди  8 18:40Роналду, Салаҳ, ван Дейк, Трент, Сон, де Брюйне, Неймар... Шартномаси ёзда тугайдиган ва ҳозирнинг ўзида бошқа клублар билан музокарага киришиши мумкин бўлган юлдузлар рўйхати  1 17:33Эшитдик-да! "Насаф" "Спартак" билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 17:14Моуринью "Сити"даги инқироз ҳақида: "Фақат Пеп билим билан гапира олади, қолганлари оддий ва юзаки"  4 16:22Роналду, Мбаппе, Клопп, "Барселона"... 2024 йилнинг энг омадсизлари  17 15:29Холанд, Кейн, Роналдуларни ортда қолдирган Гйокереш 2024 йилнинг энг яхши тўпурари  1

Йорн Андерсен: "Бугунги натижа биз учун ёмон эмас. Бир кун келиб, Ўзбекистон даражасига чиқамиз" News

Йорн Андерсен: "Бугунги натижа биз учун ёмон эмас. Бир кун келиб, Ўзбекистон даражасига чиқамиз"

ЖЧ-2026 саралаши 2-босқичидан ўрин олган Ўзбекистон — Гонконг учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Йорн Андерсен матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Жамоамиз бугун қўлидан келган барча ишни қилди. Икки бўлимда ҳам стабил ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик, бироқ иккинчи бўлимнинг дастлабки беш дақиқасидан сўнг ўйин тизгинини қўлдан чиқардик ва Ўзбекистон жуда кўп имкониятга эга бўла бошлади. Биз юқори прессинг қилишимиз керак эди, аммо рақиб бу режани буза олди. Ўзбекистоннинг кучли ўйинчиларидаги маҳорат учрашувда катта рол ўйнади. Бугунги натижа биз учун ёмонмас, деб ўйлайман. Биз ҳаракат қилдик. Рақибни жуда кучли деб эътироф этиш жоиз. 

- Гонконгга бош мураббий этиб тайинланганингиздан сўнг жамоанинг натижалари яхшилана бошлади. Ҳатто даража жиҳатдан Хитойга яқинлашиб қолди. Бу Гонконгнинг прогрессиясими ёки Хитойнинг дегратациясими?

- Қийин савол. Мен келгач, жамоа кучайишга эришди, деб ўйлайман. Хитой ҳақида ҳеч қандай фикр билдира олмайман. 

- Охирги икки ўйин натижасига кўра ҳафсалангиз пир бўлдими? Мазкур баҳсларда жамоа қандай муаммога дуч келди?

- Жамоамиз ўйинидан жудаям ҳафсалам пир бўлди. Икки ўйинда икки жамоанинг даражасини кўрган бўлсангиз керак. Осиё кубогида жамоани шакллантиришга ҳаракат қилдик ва буни уддасидан чиқдик. Аммо орадаги вақт даражамизни йўқотишимизга сабаб бўлди. Яна бир жиҳат, биз барча ўйинчиларни бу ерга олиб кела олмадик. Бу ҳам натижага таъсир ўтказди. Гонконг каби кичик футбол давлати барча легионер ўйинчилари билан Ўзбекистонга келганида, балки бошқача натижа бўларди. Биз кўпгина бразилиялик ўйинчиларни олиб кела олмадик. Бугун барча шогирдимдан қониқиш ҳосил қилдим. Натижа адолатли бўлди, деб ўйлайман. 

- Гонконг жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан мосуво бўлди. Қайси жиҳатларни ривожлантириш керак?

- Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. Ҳимоямиз мустаҳкамланиб бормоқда, бироқ бизни қийнаётган жиҳат ҳужум ташкил этиш бўлиб қолмоқда. Бугун Ўзбекистон олд позицияларда эркин ўйин намойиш этди. Ўйлайманки, бир кун келиб биз ҳам шундай даражага чиқа оламиз. Олдимиздаги вазифа — Осиё кубогига тайёргарлик кўриш. 

- Ўзбекистонга ташриф буюрган гонконглик мухлислар ҳақида фикр билдирсангиз...

- Гонконглик мухлисларни бундай катта стадионларда кўриш ёқимли. Уларга нафақат Ўзбекистон, балки Эрон, Бутан ва Қатар майдонларида ҳам жамоани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдираман. Бу бизга қўшимча куч бағишлайди.

- Гонконг жорий йилда халқаро ўйинларда иштирок этиш имкониятини бой берди. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Биз ушбу даврда ҳам ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ҳаракат қиламиз. Биз ўзимиз тенги жамоаларга қарши ўйнасак, кучая оламиз. Ўзимиздан кучли жамоаларга қарши баҳсларда ривожланиш кам бўлади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика