Latest news

16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  16 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9

Ёқуб Сауд Ал Сабаҳи: “Ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим эмас” News

Ёқуб Сауд Ал Сабаҳи: “Ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим эмас”

Куни кеча Уммон ўсмирлар терма жамоаси “ЖАР” стадионида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита назорат учрашувини ўтказди.

Дастлабки баҳсда вакилларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, жавоб учрашувида дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолди. Ушбу ўйинлардан сўнг Уммон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-   Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказган бўлсак дастлабкисида йирик ҳисобда мағлубиятга учрадик. Иккинчисида эса нурсиз дуранг қайд этдик. Бу футбол, унда қандай натижа қайд этилишини ҳеч ким билмайди.  Бу ўртоқлик учрашуви унда натижа муҳим эмас, энг муҳими футболчиларимизни Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёрлаш.

Ҳозир барча чизиқларимизда муаммолар бор. Мусобақа бошлангунга қадар ушбу муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жуда ҳам кучли. Айниқса еттинчи ва ўнинчи рақамли футболчилар яққол ажралиб туришди. Мен юртингизга тўр маротаба ташриф буюрганман. U – 16 терма жамоаси билан бундан 4, 5 йил олдин ёрдамчи мураббий сифатида Ўзбекистонга ташриф буюрганман. Биз бундан ташқари яна бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушамиз Ўшанда ҳам терма жамоангиз билан ўртоқлик учрашувида майдонда куч синашгандик”, - дейди Уммон терма жамоаси бош мураббийи Ёқуб Сауд Ал Сабаҳи.

Жаҳонгир Сотволдиев


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика