Қайси жамоалар учун ёқимли анъана тугайди? (превью)
16 apr 2019 17:43
News
Қайси жамоалар учун ёқимли анъана тугайди? (превью)
Каталонияда "Манчестер Юнайтед" "Барселона" меҳмонига айланса, "Аякс" Туринда "Ювентус"га қарши жавоб беллашувини ўтказади.
Манчестердаги ўйинда Люк Шоунинг автоголи "Барселона"га минимал устунликни тақдим этганди. Амстердамдаги баҳсда ғолиб номи аниқланмаганди.
Manchester United |
Champions League Final Stage . Round 1/4 11/04/2019, 01:00 1
:
0
Finished
|
Barcelona Luke Shaw - 12' |
Stadium: Old Trafford, 74093 spectators
Referee: Gianluca Rocchi
Ajax David Neres - 46' |
Champions League Final Stage . Round 1/4 11/04/2019, 01:00 1
:
1
Finished
|
Juventus Cristiano Ronaldo - 45' |
Stadium: Johan Cruijff Arena, 50390 spectators
Referee: Carlos del Cerro
Бугун Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари "Камп Ноу"да вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишса, Тен Хаг бошчилигидаги "Аякс" "Ювентус" уйида ярим финал чиптаси учун курашади.
Қайд этиш керакки, бугунги тўрттала жамоалар нимчорак финал доирасидаги дастлабки ўйинда ғалаба қозона олмаган, аммо жавоб беллашувида тарози палласини ўз томонига оғдиришни уддалаганди. Яъни, мазкур жамоаларнинг барчасида характер ва юксак ирода мавжуд. Бу эса бугунги жавоб ўйинларидан олдин ортиқча тахминларни ҳам исталган пайтда йўққа чиқарилиши мумкинлигидан далолат.
Айниқса "Ювентус" Мадриддаги иккита фарқни Туринда йўққа чиқарган, "Аякс" эса жавоб ўйинини айнан сафарда ўтказиб, ғалабага эришганди. "Манчестер Юнайтед" ҳам дастлабки ўйиндаги мағлубиятни жавоб баҳсида ғалабага айлантирган. "Барселона" ҳам айнан Франциядаги нурсиз дурангдан сўнг "Лион" устидан айнан Каталонияда ғалаба қозонганди. Демак барча тўрттала жамоалар ўтган босқичда чорак финал масаласини айнан жавоб учрашувларида ҳал этишганди. Бу сафар жамоаларнинг мазкур анъаналари ким учун давом этади ёки йўқ, буни бугун тунда биламиз.
"Аякс" Амстердамда "Ювентус" ҳимоя чизиғини анча терлатиб, дадил футбл намойиш этганди. Бу эса Туринда ҳам "Ювентус"га осон бўлмаслигини англатиб турибди. Айниқса жамоа ўтган босқичда Мадридда "Реал"ни қандай тор-мор этгани "Ювентус"ни анча хушёр тортиши учун етарли асос саналади. Тажовузкор "Аякс" Туриндаги баҳсда ҳам ўз услубидан воз кечмаслиги аниқ. Чунки жамоани минимум голли дуранг қониқтиради. "Ювентус" ҳам ўз мухлислари қаршисида камида ўтган ўйиндан кўра кучлироқ футбол намойиш этиши талаб этилади. Акс ҳолда "Реал" тушган куйга "Ювентус" ҳам тушиб қолиш эҳтимоли ошади. Аммо "Ювентус"нинг "Атлетико" билан бўлган қарама-қаршиликдаги реакциясини инобатга олсак, бугун ҳам Аллегри жамоаси биринчи ўйиндан тегишли хулосалар қилишлари тайин. Бу эса ўз-ўзидан мухлислар учун ажойиб совғага айланади. Туринда бизни тажовузкор ва чиройли футбол оқшоми кутмоқда.
Каталонияда "Барселона" ўз устунлигини сақлаган мухлислари қаршисида ғалабани мустаҳкамлашга уринса, "Манчестер Юнайтед" яна бир бор ўз иродасини синаб кўришга интилади. Ўйин ҳамда футболчиларнинг маҳорати борасидаги тафовутда "Барселона" яққол устун. "Манчестер Юнайтед"га Париждаги омаддан ташқари кучли иштиёқ ва хоҳиш кўмаклашиши мумкин. Бу қарама-қаршиликда фаворит аниқ, аммо биргина гол эвазига "Манчестер Юнайтед" ўз шароитини буткул ўз томонига оғдириб олиш имкониятига эга. Бу имкониятдан жамоа қай даражада фойдаланиш эса иккинчи масала.
Фактлар:
- "Аякс" "Ювентус" билан жами 13 маротаба еврокубокларда тўқнашган ва шулардан иккитасида ғалаба қозонган.
- "Ювентус" эса Голландия жамоаларига кетма-кет 10 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти.
- "Аякс" икки ўйинлик тўқнашувларнинг барчасида "Ювентус"га ютқазган.
- "Ювентус" "Аякс"га қарши уй ўйнларида умуман ютқазмаган.
- "Аякс" ЕЧЛга саралаш босқичидан йўл олган ягона жамоа бўлиб турибди. Чорак финалдаги қолган барча жамоалар мусобақани тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлашган.
- "Барселона" "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказилган охирги учта ўйинни ғалаба билан тугатган.
- "Барселона" - "Манчестер Юнайтед" жами 12 учрашув ўтказган. "Барса" 5 ўйинда, "Манчестер Юнайтед" эса 3 баҳсда ғалаба қозонган. Қолган 4 беллашувда дуранг қайд этилган.
- "Барселона" "Камп Ноу"да "Манчестер Юнайтед"га ҳеч қачон ютқазмаган.
- "Манчестер Юнайтед" ЕЧЛда ўзининг энг йирик мағлубиятини "Барселона"дан қабул қилган - 0:4.
Juventus Cristiano Ronaldo - 28' |
Champions League Final Stage . Round 1/4 17/04/2019, 01:00 2
:
1
Finished
|
Ajax Donny van de Beek - 34', Matthijs de Ligt - 67' |
Stadium: Allianz Stadium, 41445 spectators
Referee: Clement Turpin
"Ювентус" (тахминий таркиб): Щенсни; Канселу, Бонуччи, Ругани, Алекс Сандро; Джан, Пьянич, Матюйди; Бернардески; Кен, Роналду
Ўйнамайди: Манджукич (жароҳат), Кьеллини (жароҳат), Касерес (жароҳат), Перин (жароҳат)
Дисквалификация хавфидаги футболчилар: Бернардески, Матюйди
"Аякс" (тахминий таркиб): Онана; Велтман, де Лихт, Блинд, Мазрауи; Шене, ван де Беек, де Йонг; Зиеш, Тадич, Нерес
Ўйнамайди: Банде (жароҳат), Тальяфико (дисквалификация)
Сўроқ остида: де Йонг (жароҳат)
Дисквалификация хавфидаги футболчилар: Блинд, де Йонг, де Лихт, Шене, ван де Беек, Зиеш
Массимилиано Аллегри ("Ювентус" бош мураббийи): "Биринчи учрашувдаги натижа ҳеч нимани англатмайди. Муҳим ва ҳал этувчи баҳс энди бўлади. Агарда биз "Атлетико" билан ўйиндаги каби ўйнасак, унда имкониятларимиз кўпаяди. "Аякс" жамоасининг ҳужумларидан эҳтиёт бўлган ҳолда жамоани ҳурмат қилиш лозим. Ўзимиз эса ўйинда аниқлик билан ўйнашимиз талаб этилади".
Эрик тен Хааг ("Аякс" бош мураббийи): "Ювентус" фаворит. Айниқса биринчи ўйиндан кейинги натижа уларга устунлик тақдим этади. Лекин биз ўз ўйинимизни намойиш этсак, унда исталган тўсиқдан ўтишга қодирмиз. Ўйинга бўлаётган тайёргарлик ва кўрсатаётган ўйинларимиз менга юқори ишонч бағишламоқда".
Barcelona Lionel Messi - 16', Lionel Messi - 20', Philippe Coutinho - 61' |
Champions League Final Stage . Round 1/4 17/04/2019, 01:00 0
:
3
Finished
|
Manchester United |
Stadium: Camp Nou, 96708 spectators
Referee: Felix Brych
"Барселона" (тахминий таркиб): тер Стеген; Семеду, Пике, Лангле, Альба; Ракитич, Бускетс, Артур; Месси, Суарес, Дембеле
Ўйнамайди: Рафинья (жароҳат)
Сўроқ остида: Вермален (задняя мышца бедра)
Дисквалификация хавфидаги футболчилар: Бускетс, Семеду
"Манчестер "Юнайтед" (тахминий таркиб): де Хеа; Далот, Линделеф, Смоллинг, Янг; Мактоминей, Фред, Погба; Рэшфорд, Лукаку, Марсьяль
Ўйнамайди: Бейи (жароҳат), Эррера (жароҳат), Шоу (дисквалификация), Валенсия (жароҳат)
Дисквалификация хавфидаги футболчилар: Эррера, Матич, Валенсия, Янг
Эрнесто Вальверде ("Барселона" бош мураббийи): "Рақибда қандай режа борлигини билмайман. Аммо факт шуни кўрсатмоқдаки, "Манчестер Юнайтед" сафардаги ўйинларида ғалаба қозонмоқда. Манкунианлар "Ювентус" ва ПСЖга қарши сафардаги баҳсларнинг охирги дақиқаларида ғалаба тўпини киритишган. Биз эса кўпроқ ўз ўйинимиз ва баҳсда устунликни тақдим этиши мумкин бўлган жиҳатларимиз ҳақида бош қотиришимиз керак. Тўғри, биз сафарда гол урдик. Лекин бу ҳеч нимани кафолатламайди".
Оле-Гуннар Сульшер ("Манчестер Юнайтед"): "Камп Ноу"да мен бир маротаба ўйнаганман ва у ҳам бўлса ўша машҳур финалда. Шу боис бу тарафлама жуда ёқимли ва фантастик хотиралар қолган. Ҳозирча дастлабки ўйинни ютқазганмиз. Танаффус. Қизиқ, биз ушбу жамоага қарши улардан яхшироқ ўйнай оламизми? Агарда кўп голлар киритишни уддаласак, табиийки имкониятларимиз ошиб бораверади. Гол ўтказиб юбормагунимизча тўқнашувдаги интрига қизғин давом этади. Стандарт вазиятлари бизга қўл келиши мумкинлигини яхши биламиз. Чунки рақибга нисбатан бизд иккинчи қаватда устунлик мавжуд. Агарда қўшимча дақиқаларда гол уришни уддаласак бунга қаршилик қилмайман. Аксинча, қувонаман".
Comments