Latest news

01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  33

Ёддан чиқмас онларни туҳфа қилган Хосе Луис Вильянуэва ёдингиздами? News

Ёддан чиқмас онларни туҳфа қилган Хосе Луис Вильянуэва ёдингиздами?

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида ўз вақтида кўплаб жаҳон юлдузлари тўп тепганидан хабарингиз бор.

Чилилик футболчи Хосе Луис Вильянуэва ҳам жаҳон даражасидаги футболчи бўлмасада жамоага келган дастлабки куниданоқ маҳаллий ишқибозларни меҳрини қозониб улгурди. ОЧЛ да “Сайпа” билан кечган баҳсда хеттрик қайд этди. Пойтахт дербисида “Пахтакор” дарвозасини ишғол қилди. У жуда самимий инсон эди. Жамоадаги барчага баробар муносабатда бўларди. Аммо, 2009 йилда мураббийликка Сколари таклиф этилгач захирада кўп ўтириб қолди. Мавсум сўнгида жамоадан кетишга мажбур бўлди. Шундай бўлсада, клубдаги фаолияти давомида 36 учрашувда 19та гол урди.



Ҳозирда юртимизда карантин пайти бўлаётганлиги боис кўпчилик мухлисларнинг Хосенинг бир неча йил олдин билдирган фикрларини тақдим қиламиз.


“Ўзбекистонни албатта қўмсаб тураман. Айниқса паловни. Ошдек таомни ҳеч қаерда топа олмайсиз. Тошкентдаги бозор расталарида мева ва сабзавотларни сотиб олардик. Мен нархини келшишга ҳаракат қилардим. Кечга яқин пойтахт кўчаларини оилам билан сайр қилардим, одамларни кўзидаги қувноқ кайфият кўриб завқ олардим.

“Бунёдкор”ни нега тарк этганман? Менда бундай истак ҳеч қачон пайдо бўлмаган. Пул, яшаш, еб ичиш ҳар ҳолда нолишга асос йўқ эди. Ҳозир ҳам ўзбекистонлик мухлислар мени эслаб туришади. Лекин, мендан кейин келган Денилсон ва бошқа футболчиларга жиддий мухлислиқ қилишмайди. Жамоага келган бразилияликлардан фақат Ривалдо ёрқин ўйин кўрсатди дея оламан. У кўплаб голлар урди, мавсум тўпурарига айланди. Лекин, жамоада қийинчиликлар юзага кела бошлагач улар ҳам кетди. Очиғи, клубдан кетиш мен учун оғир эди. Анча қимматлироқ бўлган футболчиларни такли қилишди. Якунда воқеа нима билан тугаганини билсангиз керак.



Амет Мемет жиддийлик тарафдори эди. Кўп ҳазил қилганларни ҳушламасди. Менда тескариси эди. “Бунёдкор”га келмасимдан олдин Ўзбекистон ҳақида маълумотга эга эмасдим. Тошкентга келгач кўпроқ изланишга, ўрганишга киришдим. Дебют учрашувим “Пахтакор” билан дербига тўғри келган.

Агарда менга “Бунёдкор” таклиф билан чиқса битта учрашувда бўлса ҳам майдонга тушардим. Битта ниятим бор эди. У ҳам бўлса хайрлашув учрашувимни шу жамоа либосида ўтказиш. Мухлислар ҳақида алоҳида гапиришим лозим. Улар бизни ҳар қандай шароитда олқишлаб турарди. Ҳозирда телевидения соҳасида фаолият юритмоқдаман. Мураббий бўлиб ишлаш режаларимдан жой олмаган. Балки, келажакда ҳамма нарса бўлиши мумкин. “Бунёдкор” абадий қалбимда қолади”




Абдулазиз Искандеров тайёрлади

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика