"Ёдда тутинг: агар вирус Златанга юқмаса, Златан вирусга юқади ва уни йўқ қилади"
19 mar 2020 02:16
News
"Ёдда тутинг: агар вирус Златанга юқмаса, Златан вирусга юқади ва уни йўқ қилади"
"Италия доим менга кўпроқ нарса берган ва ўзига чорлаган. Мен ўзим ёқтирган бу мамлакатга яна қайтишни хоҳлайман.
Биз биргаликда ҳаётимизни сақлаб қолиш учун фидокорона меҳнат қилаётган шифохоналар, шифокор ва ҳамшираларга чинакам ёрдам бера оламиз. Бугун биз уларни қўллаб-қувватлашимиз керак!
Эслаб қолинг: агар вирус Златанга юқмаса, Златан унга ўтади ва йўқ қилади", – деди швециялик ҳужумчи ўз услубидан чекинмаган ҳолда.
Аввалроқ "Милан" форварди "Gofundme" платформасида миллион евро йиғиш ишларини бошлаб юборганди. Унинг ўзи 100 минг евро хайрия қилгани ҳолда "Kick the Virus away!" компаниясига старт берди.

Таъкидлаш лозимки, Италия коронавирус пандемиясининг Европадаги асосий эпицентрига айланган. Мамлакатда инфекция билан касалланганлар сони 31 мингдан ошса, вирус 2 мингдан ортиқ беморнинг умрига зомин бўлишга улгурди.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments