Latest news

22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   5 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  19 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  7 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  13 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0 18:15Скоулз МЮнинг ёзги трансфер кампаниясини қоралади  3 17:48Расман: "Андижон" собиқ устози "Бухоро"да иш бошлади  21 17:26Эшитдик-да! "Зўр ТВ" Чемпионлар Лигасини намойиш этади  17

Йоахим Лёв: "Бу сафар Германияни фақат чемпионлик қониқтиради" News

Йоахим Лёв: "Бу сафар Германияни фақат чемпионлик қониқтиради"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Европа чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Албатта бизга Жаҳон чемпионатини ютишда жуда катта ёрдам берган тажрибали футболчиларимиз клозе, Лам, Мертесакерларнинг йўқлиги билинади. Уларнинг катта тажрибали жамоага қўл келарди. Германия терма жамоасида авлодлар алмашуви юз бермоқда. Ҳозирги таркибимиздаги Нойер, Мюллер, Хуммельс, Боатенг, Швайнштайгер каби футболчиларнинг гарданида катта масъулият турибди. Бу футболчиларимиз ҳам катта тажриба тўплашган ва айни пайтда жамоани ўз ортиларидан эргаштира олишга қурбилари етади. Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятдан сўнг янги миссия сари одимлаш бироз қийин бўлади. Бизда етарлича муаммолар, камчиликлар бўлди. Агарда олтин медалларни кўзлайдиган бўлсак, унда албатта ўз ўйинимизни кучайтиришимиз лозим. Бизда доимо ҳар хил вариантлар, А ва Б режалари бўлади. Ушбу мавсумда Марио Гомез ўзининг спорт формасини тиклаб олди ва жароҳатлар гирдобидан чиқиб кетди. Жамоамиз исталган пайтда ҳар хил услубдаги тактика асосида ўйнаши мумкин. Номинал ҳужумчи билан ҳам ўйнаш имкониятига эгамиз. Шунингдек, биздаги Мюллер, Шюррле, Гётце каби футболчилар ҳар хил позиция ва ролда ўйнашлари мумкин. Улар асосан вингер сифатида ҳаракатланиб, керак пайтда марказий ҳужумчи жойида пайдо бўлишади. у эса рақибларга қўшимча муаммо туғдиради. Умуман олганда биз айнан қайси вариант қўллашимизни ҳозир айтмоқчи эмасман. 2008 йилги чемпионатда финалга қадар боргандик. Кейинги Еврода эса ярим финалда тўхтатилгандик. Бу сафар бизни фақат чемпионлик қониқтиради. Германия турнир фаворити? Ҳа, қўшиламан. Фақат фаворитлар ичида битта Германия эмас, бошқалар ҳам бор. Муаммо шунда. Масалан чемпионат мезбони Франция сафида Поль погба даражасидаги футболчиларнинг борлиги кўп нарсани англатиши мумкин. Испания эса доимгидек энг яхши жамоалар қаторида. Италия доимо хавфли рақиб. Англия охирги йилларга нисбатан анча кучли кўринмоқда. Уларда ўсиш яққол сезилмоқда. Шунингдек, Бельгия терма жамоаси ҳақида унутмаслик лозим. Кўриб турганимиздек, ғолибликка даъвогарлар кўп. Шу боис, бу каби мусобақаларда фаворит деган ном ҳеч нарсани англатмайди. Европа чемпионати пайтида муҳими ўз ўйинимизни топиб олиш ва жароҳатлар гирдобидан қочиш керак. Ҳар бир тур ва ўйин бу синов бўлади. Бу эса яхши тарафлама хизмат қилади деб ўйлайман. Европа чемпионати стартини интизорлик билан кутмоқдамиз", - дейди Йоахим Лёв.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика