Latest news

02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  9 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  6 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   44 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  9 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  15 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  12 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   33 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  11 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  14 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  43 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7 23:30Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев футболчиларни табриклади  41 22:4534 йиллик орзу ушалди! Ўзбекистон ЖЧда!  622

Йирик масалаларда ўсиш бор. Навбат майда бўлиб кўринган муаммоларга ечим топишга News

Йирик масалаларда ўсиш бор. Навбат майда бўлиб кўринган муаммоларга ечим топишга

2019 йилги мавсумни кутишни бошладим.

Яна бир йилдан кейин Жаҳон Чемпионати, Осиё Кубоги ёки Осиё Ўйинлари ҳақида ўйлажга ҳожат қолмайди. Бу эса Суперлига тақвимини анча яхши кўринишда тузиб чиқиш имкониятини бериши мумкин.

Ҳа, мавсумни бошлаб олиш қийин кечди. Кетма-кет қуръалар, мусобақа форматларининг ўзгариши. Гўёки, ПФЛ ўз фикрида собит тура олмайдиган ташкилотдек. Бироқ танганинг иккинчи томони доим бўлади. ПФЛ айни дамда бу ишни иложсизликдан қилаётгани йўқ. У одамларнинг қизиқишларини қайтариш учун ҳамма нарса қилиб кўрмоқчи. Чунки бу ҳеч нарса қилмасликдан анча яхши.

Суперлига сизга ёқишни бошлагани рост, шундайми? Тан оламан, АПЛ ёки Ла Лига формати энг гўзали. Бироқ бунга етиш учун аввал уларга яқинлашиб олиш керак бўлади. Бизда мақсади мавсумни “кучли саккизталикда” якунлаш бўлган жамоалар бор экан, бу қийин масала. Қолаверса, телетрансляциялардан миллионлаб пул келаётгани йўқки, ҳар бир ўйин ёки ғалаба учун клубларга маълум сумма бўлиб берилса. Биз марказий ўйинлар сонини кўпайтиришимиз керак эди. Ўз вақтида чемпионлик ишига “соққакаш клублар” аралаша бошлагач, футбол мухлисларини йўқота бошлади. Энди эса чемпион зўрлар ичида зўр бўлишга мажбур. Тўғри, бирор кучли клуб бошқа бир кучлисига ўйинни бериб юбормаслигига кафил бўлиш иложсиз, формат бу борада ҳеч қанақасига ёрдам бера олмайди. Аммо назорат кучли ва жазо муқаррар бўлса, балки олдинга қадам ташлаш мумкин бўлар, яна ким билади дейсиз.

Ўзбекистон Кубоги ҳам бу йил аввалгилари каби бўлмайди. Ҳозир Суперлига қанча ёқаётган бўлса, кубок ҳам одамларда қизиқиш уйғотишига ишонаман. Баъзилар айтишяпти, Про-Лигани худди аввалгидек қилиб қўйса нима қиларди, деб. Менимча, натижаси ҳам худди аввалгидек бўларди. Про-Лига клублари нега табақалаб қўйилгани борасида бироз кейинроқ тушунтириш беришга ҳаракат қиламиз Hacker club’да. Ҳозир эса ҳаммаси олдингидек бўлмаслиги учун ҳам нимадир қилинган.

Мана энди савол қўямиз. Шу вақтгача бизда нима йўқ эди-ю, ҳозир нималар пайдо бўлди.

а) Мукофот пуллари. Мукофот пуллари 1 марта берилган, кейин эса пайсалга солинган. Ҳозир ҳаммага пули ваъда қилинган. Суперлигада 6-ўрин учун ҳам интилиш бўлсин учун, унга ҳам мукофот бериладиган бўлди. Вақти келиб иштирокчи жамоаларнинг ҳаммаси маълум суммани қўлга киритар. Бунинг учун телетрансляциялар масаласида ҳам янада ўсишимиз керак.

б) Телетрансляциялар. Бунгача ҳар турнинг максимум 2 та ўйини кўрсатиб келинган. Ҳозир эса турнинг ҳамма учрашувини томоша қилиш учун имконият бор. “Спорт” жуда катта маблағ сарф этяпти бу йўлда. Шундан келиб чиқиб ПФЛ ҳам телеканал билан ҳамкорликда ишлашга интиляпти. Ахир қарс икки қўлдан чиқади. Умид қиламанки, “Спорт” мавсум сўнгига қадар чиқимларга туриб бера олади.

в) Титул ҳомий. ПФЛ асосан клубларнинг бадал пуллари эвазига кун кўриб келган. Бу йил эса Pepsi Суперлиганинг титул ҳомийси бўлишга эришди. Энди ҳар доим қайсидир йирик компания билан мавсум олдидан келишувлар силсиласини ривожлантириб бориш керак бўлади. Муҳими — почин бор.

ЎФА шу йилдан бошлаб ўз имиджи ҳақида ҳам қайғура бошлагани кўринди. Кения, Сенегал, Марокаш, Эрон, Уругвай каби рақибларга қарши ўйинлар сўзимизга исбот бўлсин. Ва бу ҳали ҳаммаси эмас. Эндиги вазифа эса мана шу ишларни тартибга солиш. Айтайлик, ўзгармас тақвимни туза олиш, стадионларга одамларни қайтариш борасидаги ишларни тўхтатмаслик, ўртоқлик ўйинларини ФИФА кунларига келишиш ва ҳоказо. Бунинг учун чамамда 2019 йил ас қотади. Юқорида айтилганидек, бир қатор мусобақалар бунда тақвимга ҳалал бермаслиги мумкин.

Нимгадир эришиш учун, бошқа бир нимадан воз кечиш керак. ПФЛ бу йил тақвимини қурбон қилишга мажбур бўлди. Эвазига ўртоқлик ўйинлари учун кучли рақиблар топилди ва ўзбекистонликларга ЖЧ—2018 ўйинларини бемалол томоша қилиши масаласи биринчи планга олиб чиқилди. Ҳозир ҳамма нарса мухлислар учун. Сиз ЖЧни кўришни истайсизми, марҳамат. Сиз иш вақтида футболга бора олмаяпсизми, марҳамат, ўйинлар 18 дан эрта бошланмайди. Сиз стадионга оилангиз билан боришни истайсизми, марҳамат, алоҳида сектор. Клублар дўконлари иш бошлади (уларнинг фаолияти ПФЛни қаноатлантираётгани йўқ. Бу масала янада яхшиланади). Яқин режаларда стадионлар атрофини одамлар учун сайилгоҳга айлантириш масалалари ҳам бор.

Камчиликлар? Улар жуда кўп. Уларни бирма-бир бартараф этиб бориш керак. Бу борадаги танқидий фикрларни ўринли деб биламан. Агар узоқдан ёруғлик кўринаётган бўлса, унга интилиш оддий бир ҳолат. Ҳозир ўша камчиликларимиз орасидан ёруғликни кўришнинг иложи бўляпти. Бу бутунлай қоронғуликдан яхшироқ менимча.

Author :
Rating: +65   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика