Latest news

02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  0 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  5 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:42Бундеслига. "Боруссия Д" - "Боруссия М". Асосий таркиблар маълум!  0 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  4 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Йилнинг энг яхши матбуот хизмати - "Пахтакор" News

Йилнинг энг яхши матбуот хизмати - "Пахтакор"

Ўтган мавсум давомида энг барқарор ва профессионал равишда ишлаган матбуот хизмати сифатида "Пахтакор" клубини эътироф этдик.

Айнан "Пахтакор" клуби матбуот хизмати йил давомида бир маромда ва фаоллик билан чемпионат, ёшлар лигаси, академия, футзал ва аёллар жамоасига оид хабарларни тақдим этиб келди.

Иш жараёнида ўзгача ёндошув, профессионаллик ва оперативлик билан ишлаган клуб матбуот хизмати сайтимиз томонидан эълон қилиниб келган турнинг энг яхшиларига жами 13 маротаба лауреат бўлишга муваффақ бўлди.

"Пахтакор" матбуот котиби Беҳзод Назаров, бўлим ходимлари Марат Аксанов ҳамда фотосуратчи Сергей Забалуевлар биргаликда самарали фаолият кўрсатишди.

Клуб матбуот хизмати уй учрашувларида журналистларга ишлаш учун қулай шароит, ўйинга оид маълумотлар, хусусан махсус дастурнома тайёрлашда қолган клублардан анча илдамлаб кетгани эътирофга лойиқ. Шу боисдан ҳам "Пахтакор" матбуот хизмати ҳар жабҳада устунлик билан ғолибга айланди.


Шунингдек, сайтимиз орқали аниқлаб келинган турнинг энг яхшилари қаторида "Насаф" матбуот хизмати вакиллари ҳам 6 маротаба лауреат соҳибига айланишди. Мавсум давомида барқарор ва яхши даражада ишлаган қаршиликлар матбуот хизмати иккинчи бўлди.

Амалдаги чемпион "Локомотив" матбуот хизмати мавсум давомида атиги 3 бор эътирофга лойиқ кўрилди.  "Навбаҳор" матбуот хизмати мавсум давомида 2 маротаба энг яхши бўлди.  "Сўғдиёна", "Нефтчи" ва "Қизилқум" матбуот хизмати бутун мавсум давомида бир мартадан лауреатга айланишди.

Шунингдек, сайтимиз томонидан эълон қилиниб келган энг яхшилар лауреатида 5 бор энг яхши матбуот хизмати аниқланмаган.

АГМК, "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Металлург" клублари матбуот хизмати йил давомида умуман лауреатга лойиқ кўрилмади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика