Latest news

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  2 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  16 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

Йилнинг энг яхши дарвозабони - Элдорбек Суюнов News

Йилнинг энг яхши дарвозабони - Элдорбек Суюнов

"Championat.asia" сайти одатга кўра ўз талқини бўйича "Йилнинг энг яхшилари"ни аниқлайди.

Дастлаб дарвозабонлардан бошладик.

Демак, Суперлига-2018да йилнинг энг яхши дарвозабони бўлишга номзодлар қуйидагича кўриниш олди:

1.Элдорбек Суюнов ("Пахтакор")
2.Игнатий Нестеров ("Локомотив")
3.Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")
4.Санжар Қувватов ("Насаф")
5.Жавоҳир Илёсов ("Металлург")

Сайтимиз ходимлари ўртасидаги сўровномага кўра, жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионатида фаолият кўрсатган футболчиларнинг позиция бўйича энг яхшиларини аниқладик. Унга кўра, Суперлигада йилнинг энг яхши дарвозабони дея "Пахтакор" посбони Элдорбек Суюнов топилди.

Дарҳақиқат, ушбу кипер "Пахтакор"да жорий мавсумни анча ишончли ўтказди. Суперлигадаги дарвозабонлар ичида энг яхши кўрсаткични қайд этган Суюновга сўровномада иштирок этган 13 нафар ходимдан 10таси овоз берди. Шунингдек, сўровномада Ўткир Юсупов, Игнатий Нестеров ва Санжар Қувватов биттадан овоз олишди.



Қуйида сайтимиз ходимлари кимга овоз беришганини ҳавола этамиз:

Нарзулла Сайдуллаев - Элдорбек Суюнов
Толибжон Қосимов - Элдорбек Суюнов
Шаҳбоз Беғамов - Элдорбек Суюнов
Жаҳонгир Файзуллаев - Элдорбек Суюнов
Зоир Турсунбоев - Санжар Қувватов
Ниғмон Назимов - Элдорбек Суюнов
Алишер Холматов - Игнатий Нестеров
Нозима Зарипова - Элдорбек Суюнов
Хайрулла Холиқов - Элдорбек Суюнов
Жасур Асланов - Элдорбек Суюнов
Нодирхўжа Юлдашев - Элдорбек Суюнов
Ғайрат Хасбиулин - Ўткир Юсупов
Асрор Абдуназаров - Элдорбек Суюнов


Шу тариқа Элдорбек Суюнов йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясида жуда катта устунлик билан ғолибга айланди.

Қайд этиш керакки, Суюнов жорий мавсумда 30 учрашувда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан энг кам гол қўйворди - 24.

Суюнов Суперлигада энг кўп қуруқ ўйин ўтказган киперга айланди. "Пахтакор" жамоаси Суюнов майдонга тушган 14 баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлашга эришди.

"CA" талқини бўйича Суперлига-2018да йилнинг энг яхши дарвозабони Элдорбек Суюнов. 

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика