Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  15 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Йилда 2 марта “туғиладиган” клуб қачон катта бўлади? News

Йилда 2 марта “туғиладиган” клуб қачон катта бўлади?

Клубларда стабиллик бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Ўзбекистон футболида асабимга энг кўп тегадиган нарса, жамоаларнинг йил бошида тўпланиб, йил якунида тарқалиб кетиши.
Июль ойини эслайсизми? “Шўртан” 13 та янги футболчини жамоага қўшиб олди, “Нефтчи” 12 та ва ҳоказо. Охир-оқибат бу клублар нимага эришди? Ўша фикримда собит қоламан, Фарғона, Самарқанд, Жиззах, Андижон клубларига нисбатан қисман ноҳақлик бўлди. Янги қарор уларнинг бошига гурзи билан ургандек мисол таъсир қилди. Аммо ҳозир гап бунда эмас.

Юқоридаги ҳолат, жамоа раҳбарияти ҳеч бўлмаганда ярим йиллик ишларини прогноз қила олмаслигидан далолат беради. Масалан, Фёдоров танлаб олган футболчилар ёқмаса, Абрамов бутунлай бошқа таркиб ясаб кўрмоқчи бўлади. Нега шундай дейсизми? Чунки шартномалар асосан 1 йиллик. Футболчилар “еб қўйиш”дан қўрққани учун ҳам, йил бошида кўтарма пулини олиш пайида бўлади ва 1 йилдан ортиқ шартнома қўл қўймасликка уринади. Мадомики шундай бўлганидан кейин, уларни ярим йилдан кейин оут қилиш ҳам қийин эмас. Янги мураббий ўз “шайкаси” билан ишга киришади.

Вадим Абрамовни айбламоқчи эмасман. Шунчаки у умуман янги таркибни шакллантиришга ярим йилда улгурмасди. Аҳволни эса кўриб турибсиз. Мен жуда севадиган АПЛда камдан-кам ҳолатларда бу каби глобал ўзгаришларга қўл урилади. Яъни, шаклланиб турган жамоани сочиб юбориб, бутунлай янгисини тузишга ҳамманинг ҳам юраги бетламайди. 2 та мисол келтираман: “Эвертон” ва “Милан”. Йил бошида Куман ва Монтелла мен айтаётгандек иш кўрди. Ва биз кўрдикки, уларга ярим мавсум камлик қилди жамоа шакллантириш учун. Бири аллқачон ишдан кетди, иккинчиси осилиб турибди.



Олий Лиганинг тўрт етакчи клубида аҳвол ундай эмас. Улар ишни босқичма-босқич қилишга улгуради. Улар футболчиларини сақлаб қолиш имкониятига эга, ишни нисбатан тўғри олиб боради. Ва футболчилар ҳам ўша клублар билан 3-4 йиллик келишувга эришишдан қўрқмайди. Мана шу тўрт клуб ичига “Металлург” ва “Машъал”ни қўшайлик майли, улар ҳам бор футболчиларни сақлаб туриш борасида бир текис ишлашга интилади.

Энди қаранг, агар Биринчи Лигада 24 ёшдан катта футболчи ўйнамаса нима бўлади. “Нефтчи” тушиб кетди, “Андижон” ўша ерда, “Шўртан” тушиб кетди. Улар 24 ёшдан катталарни четга чиқаради. Яъни, 1-лигада янги жамоа тузади. Шакллантириш энди бир муаммо уни. Кейин эса бир амаллаб Олий Лигага чиқади. Мана энди катталар барибир керак бўлади, бошқа илож йўқ. Яна бир жамоани шакллантириш шарт бўлиб қолади.

АПЛда биласиз-а қандай. Қуйи лигадан чиққан “Ньюкасл” ёки “Хаддерсфилд” бир йилдаёқ ҳаммасини ўзгартириб ташламайди. Уларда рақобат шундайки, қуйи лигадан чиққан жамоа АПЛ клублари билан рақобатлашишига кўзи етади. Жуда олдига юқори мақсад қўйган бўлса, 3-4 йил давомида босқичма-босқич кучайиб келади. Чунки уларнинг Чемпионшип лигасида 24 ёшдан катта футболчи ўйнамайди, деган банд йўқ.

Мен нима демоқчиман, 2 та лига ўртасида рақобат ҳосил қилиш учун уларни бир-биридан фарқли қилиш шарт эмас. 24 ёшдан кичик футболчиларнинг кўп бўлиши ёш кадрларнинг етишиб чиқишига қандай таъсир кўрсатиши борасида кейинги блогпостда гаплашамиз.

Author :
Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика