Latest news

18:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  1 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  29 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  81 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  12 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  8

"Йигитларга мотивация бериш шарт эмасди, чунки титул ўртага тикилганди" — Нодир Элибоев News

"Йигитларга мотивация бериш шарт эмасди, чунки титул ўртага тикилганди" — Нодир Элибоев

Муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритган БМБ футзал клуби бош мураббийи Нодир Элибоев "Металлург" билан учрашувдан сўнг (14:0) фикрларини билдирди.

"Мураббийлар штабига ва бизни қўллаб-қувватлаган барча-барчага раҳмат! Биз ҳамжиҳатликда кучлимиз.

Рақобат яхши бўлди. Мавсум қисқа бўлгани учун ҳаммаси 1-турда ҳал бўлди. Асосий рақибларимиз илк турда бизга тўқнаш келиб қолди. Ўша куни бизга кўпроқ омад кулиб боқди. Қолган ўйинларда ҳам ўзимизга керакли натижага эришдик.

Ёш футзалчилар ҳар бир жамоага керак деб биламан. Негаки ёшлар ўсиб чиқса, бу клубга фойда келтиради. Шунда авлодлар алмашинуви ҳам осон кечади. БМБ бу йил бу нарсага жуда катта урғу бермоқда. Ўйлайманки, бу терма жамоага ҳам асқатади.

Бугун йигитларга ортиқча гап ва мотивация бериш шарт эмасди, чунки титул ўртага тикилганди. Чемпионлик таасуротларини осон қабул қилганимга сабаб чемпионат қисқа давом этганида бўлса керак. Йигитларга ва раҳбариятга раҳмат. Тўхташимиз керак эмас, бугунги кун – тарих. Энди Кубокка тайёрланишимиз лозим. 

Биз бу йилни мағлубиятсиз тугатмоқчимиз. Охирги ўйин биз учун муҳим. Мухлисларни чорлаб қоламиз ва шунга яраша мазмунли ўйин кўрсатамиз", – деди Нодир Элибоев. 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика