Latest news

22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  56 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:25АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:2 (матнли трансляция)  96 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  2 20:48"Бавария" — "Айнтрахт". Таркиблар маълум  0 20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  5 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  416 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  7 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  3 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  5 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11

Йиғиннинг биринчи куниданоқ ўз олдимизга аниқ мақсад қўйгандик — Фарҳод Нишонов News

Йиғиннинг биринчи куниданоқ ўз олдимизга аниқ мақсад қўйгандик — Фарҳод Нишонов

2023 йилнинг март ойида Ўзбекистон яшил майдонларида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.

Унда Осиёнинг энг кучли жамоалари қитъа биринчилиги ва Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Ўз ўрнида, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам мезбон сифатида мазкур мусобақага тайёргарликни бошлаб юборган. Жамоамиз, режага мувофиқ, мусобақага қадар бир нечта йиғинлар ўтказиши, халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши, бир қанча футболчиларни селекция қилиб бориши режалаштирилган.

Сентябр ойидаги йиғин давомида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайда ўтказилган “Малдонадо Cуп” турнирида иштирок этиб, Бразилия, Аргентина ва Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши учрашувлар ўтказди.

Мазкур даврда Саудия Арабистонида эса U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон У-19 терма жамоаси иштирок этди. Бу орқали Фарҳод Нишонов шогирдларининг халқаро тажрибаларини янада орттириш ва уларни расмий учрашувларга тайёрлаб бориш ҳамда ёшлар терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олиш мақсад қилинганди.

Вакилларимизнинг турнирдаги иштироки рамзий ҳисобланган бўлса-да, жамоамиз бор имкониятини ишга солиб, мусобақада максимал натижани қайд эта олди. Хусусан, ёшларимиз турнир давомида рақиблар дарвозасига 14 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 2 та тўп олиб чиқди. Турнир фаворитларидан ҳисобланган мезбон — Саудия Арабистони U-20 терма жамоаси ҳам ишончли тарзда мағлуб этилди.

Ўзбекистон 7:0 Мальдив
Ўзбекистон 3:0 Мьянма
Саудия Арабистони 1:2 Ўзбекистон
Хитой 1:2 Ўзбекистон

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот ва медиа бўлими жамоа вакилларидан мазкур йиғин, саралаш босқичидаги иштирок ва кейинги режалар хусусидаги фикрлари билан қизиқди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов:

— Барчага маълум, Саудия Арабистонидаги Осиё кубоги саралаш босқичида қандай натижа қайд этишимиздан қатъий назар мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритиб бўлган эдик. Лекин бу мусобақа биз учун жуда катта аҳамиятга эга эди, сабаби, биз кейинги йилги турнирда нафақат мезбон балки фаворитлардан бири сифатида иштирок этишни мақсад қилгандик. Шу сабабли ҳам бу босқичда бор имкониятларимизни намойиш этдик.


— Футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатидан қониқиш ҳосил қилдингизми, олдинда қилиниши керак бўлган қандай ишлар бор?


— Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатига келадиган бўлсам, уларнинг ҳам жисмоний ҳам руҳий ҳолатидан қониқиш ҳосил қилдим. Чунки бу йиғинга жисмоний-руҳий жиҳатдан тайёр футболчилар жалб этилган эди. Режа бўйича иш олиб бордик, лекин олдимизда қилинадиган ишлар кўп. Бу ёшларимиз келажакда профессионал футболчи бўлишлари учун биз ҳам уларнинг ўзлари ҳам ҳаракат қилишимиз лозим. Улар индивидуал жиҳатдан ўсишлари, ўз устида ишлаб боришлари керак.

— Қайси ўйинлар сиз учун қийинроқ кечди, хусусан, Саудия Арабистонига қарши тарихий ғалаба ҳақида нималар дея оласиз?


— Шубҳасиз энг қийин баҳс Саудия Арабистонига қарши ўйин бўлди. Сабаби, рақибимиз жуда кучли эди. Таркибида маҳоратли ўйинчилари ҳам кўп. Шунинг учун бу ўйинда қийинчиликка дуч келдик, лекин шу ўринда футболчиларга раҳмат айтиб қоламан. Улар майдонда борини бериб ҳаракат қилиб, охиригача курашдилар. Йиғиннинг илк куниданоқ асосий мақсадимиз Саудия Арабистонини мағлуб этиш эди, буни устида ишладик. Шу иштиёқ туфайли ҳам ғалабага эришдик, деб ўйлайман.




Жамоа футболчиси Миркомил Абдураззоқов:


— Японияда бўлиб ўтган йиғиндан сўнг бизга яна бир яхши имконият тақдим этилди. 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш баҳсларида иштирок этишимиз айтилди. Биз бундан хурсанд бўлдик. Чунки бу нималарга қодир эканлигимиз, қайси томонларда эса кўпроқ ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берарди.

— Мураббийлар асосан нималар устида ишлашди?


— Мураббийларимиз йиғиннинг илк куниданоқ тактик ва жисмоний машғулотларни олиб боришди. Олдимизда муҳим турнир турганлиги, биз кейинги босқич масаласига чиққанлигимизни унутишимиз шартлигини уқтириб келишди. Шу туфайли бўлса керак, барча учрашувларда ғалабага ташна бўлиб майдонга тушдик.

— Турнирдаги энг қийин баҳс?


— Энг қийин баҳс албатта Саудия Арабистони билан ўтказилган ўйин бўлди. Бу жамоа ҳар томонлама кучли эканлигини, бироқ уларни мағлуб этиш орқали ўз имкониятларимизни намойиш этишимиз кераклигини бизга айтишди. Ўйин давомида ҳар иккала тарафда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Бироқ якунда биз барибир ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилдик. Сўнгги турда Хитой билан ҳам осон бўлмаган ўйинни ўтказдик. Биринчи бўлимнинг охирига келиб бир киши кам қолдик. Лекин ўйиннинг сўнггигача биз ўз устунлигимизни намойиш қилиб, ғалаба қозондик.




Қайд этиш керак, 20 сентябрдан Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинларини бошлади. Мазкур йиғинга саралаш босқичида ўз иқтидор ва имкониятини намойиш эта олган 3 нафар футболчи — Риан Исломов, Асадбек Жўрабоев ва Асрор Кенжаев жалб этилди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 24-27-сентябрь кунлари Тошкентда Жаҳон чемпионати иштирокчиси — Словакия ёшлар терма жамоасига ўртоқлик ўйинларида қатнашади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика