Latest news

03:00Суперлига-2024. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари   1 02:30Евро-2024 1/4 финал. Нидерлания - Туркия 2:1, Турклар мусобақадаги ўнинчи автоголни уришди  1 02:00Евро-2024 1/4 финал. Англия - Швейцария 1:1 (пенальтилар 5:3), Пикфорднинг "шпаргалка"си Англияни кейинги босқичга олиб чиқди  0 01:55Евро-2024. Нидерландия ирода кўрсатиб,Туркияни мағлубиятга учратди! Ярим финалдаги рақиб – Англия  49 01:43Максим Шацких: "Биринчи даврада қайд этган натижаларимиздан кўнглим тўлди. Иккинчи даврада янада кучлироқ бўламиз"  2 01:41"Ал Ҳилол" 130 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр!  1 01:25Неъматилло Қуттибоев: "Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди. Жамоалар ўртасидаги даража учрашув тақдирини ҳал қилди"  2 01:11Виталий Левченко: "Футболдаги ҳаёт шунақа, ҳеч ким учун доимий жой кафолатланмайди"  2 00:56Иван Бошкович: "Жамоада мувозанатни ушлашимиз керак"  1 00:25Ўзбекистон кубоги. “Арал” - “Пахтакор” 0:1  0 00:15Ўзбекистон кубоги. “Сўғдиёна” - “Нефтчи” 1:0, Захирадан тушган Ҳошимов 20 оснияда гол урди  2 23:40Евро-2024. Англия Швейцарияни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди!  62 23:26Ван де Бек испан клубига ўтадими?  0 23:06Ўзбекистон кубоги. "Сўғдиёна" экстра таймларнинг 112-дақиқасида урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  33 22:26Ўзбекистон Кубоги. Умар Адҳамзоданинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Пахтакор"га "Арал" устидан ғалаба келтирди  70

Яя Туре: “Манчестерда кўпчилик устимдан кулганди” News

Яя Туре: “Манчестерда кўпчилик устимдан кулганди”

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Яя Туре Франциянинг “Экип” нашрига берган интервьюсида фаолиятидаги турли ҳолатларни эслаб ўтди.


Унда Ивуар терма жамоаси футболчиси бир қатор қизиқарли воқеаларни тилга олган.


– Ўтган мавсум охирида ОАВ сиз жуда яхши ўйнай олмаганингиз ва баёнотларингизда хафалик бордек кўринганди. Танқидга шунчалик эътиборлимисиз?

– Мақолада ижобий жиҳат бўлса, бошқа гап. Лекин бу Англия! Кетишим ҳақида ёзишди. Клубим энг қийин чемпионатда кумуш медалларни олди, мен 12та тўп киритдим. Яна мени қишда Африка Кубогига чақиришди ва деярли 2 ойни ўша ерда ўтказдим. Лекин аввалги мавсумга нисбатан кам гол урганим учун танқид қилишди. Нега хафа бўлганимни тушунгандирсиз? Англияда ишлар яхши бўлса, журналистлар буни қайд этишмайди. Улар мени ерга уриш учун ўз ишларини қилишади.

Нега улар сизга нисбатан бундай муносабатда?

– Билмайман. Эҳтимол, кимгадир халал берсам керак. Бу ерда ҳамма ҳамиша нарсаларни аксинча қилади. Бироқ танқиддан кўра ижобий нарсалар тўғрисида ҳам гапириш керак. Биз, африкаликлар яхши меҳнат қилсак, шунга яраша тақдирланишни истаймиз. Бизни ҳаққоний тан олишса, шунга яраша ўсамиз.

Нега барчасини бундай деб ўйлаяпсиз?

– Сабаблар бор. Манчестерга 2010 йил келганимда одамлар жамоани чўктириб юборишимни айтишганди. “Барселона”да охирги ойларда кам ўйин амалиётига эга бўлгандим. Журналистлар ойига деярли 1 млн евро маош олишим ҳақида ёзишди. Ахир мен жамоага ёрдам бериш учун келгандим. Буни айтганимда Манчестердаги кўплаб одамлар устимдан кулишганди. Улар мен қандай қилиб жамоага ёрдам беришим мумкинлиги ҳақида сўрашган. Кейин нима бўлганини биласизми? Биз деярли ҳамма нарсани ютдик. Мен ва жамоанинг меҳнатлари туфайли. Бироқ буни ҳеч ким эсламади. Менга шунчаки инсонийлик томондан миннатдорчилик билдиришмади. Шу сабабли ёқимсиз воқеа бўлди.

Сизга етарлича баҳо беришмайдими?

– Шундай! Ҳамиша қандайдир арзимас нарсаларни қидиришади. Мен эса бор кучим билан ишлайман.

Нега буларни инглиз журналистларига айтмагансиз?

– Нима учун? Чунки улар менга ҳужум қилишда давом этишади. Улар билан суҳбатлашишдан тўхтадим, сояга кетдим. Лекин бундан ташвиш чекмаяпман. Улар муаммода мени айблаб, кетишимни биринчи саҳифада айтишганда улар билан гаплашиб нима қиламан?

2013/14 йилги мавсумда 26 гол урдингиз. Бу эса ҳимоявий ярим ҳимоячи учун анча кўп.

– Ҳа, 26 гол ва ҳеч қандай миннатдорчилик билдиришсиз. Бир сафар Абиджанда 15 ёшлардаги йигит менга нисбатан қандай муносабатда бўлишаётганини билиб турганини айтди ва нега меҳнат қилиш зарурлиги ҳақида гапиришимга тушунмаслигини айтди. Ёшларни алдаб бўлмайди, улар барча нарсани яхши тушунади.

– Шартномангизни 2017 йилгача узайтирдингиз. Жамоани ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?

– Одамлар барчаси туфайли кетишимни ўйлашганди, лекин бир сўзли одамман. Кўпчилик номимни ёмонотлиқ қилиш учун турли ёлғонларни тўқишади. Лекин барчасига Яратган жавоб беради. Инсонлар сенга ҳужум қилганда жавоб беришнинг кераги йўқ, чунки улар ҳеч нарсани тушунмайди. Айниқса, улар сени ёқтирмаганда. Бахтимга, натижа ва статистика мен тарафда. Бундай воқеалар фақат Англияда содир бўлмайди. Кот-д'Ивуарни олайлик. Ўтган мавсумда Африка Кубогини ютдик. Учинчи уринишда буни уддаладик, бунгача икки марта финалларда ютқазгандик. Терма жамоа сардори сифатида совринни қабул қилиб олдим. Унутилмас лаҳзалар! Бироқ менга юртимдаги одамлар қандай муносабатда бўлганини биласизми? Улар мен, оилам ва акам Коло ҳақида шундай нарсалар айтишдики, ҳайрон қоласиз. Дрогба билан келишмовчилик борлиги сабабли унинг терма жамоага қайтишига норози бўлган эмишман. Мен ва мураббий Эрве ренар доимо Дидьега қўнғироқ қилиб, қайтишини сўраганмиз. Бироқ у рад этди ва бошқалар мени ўзини ўйлайдиган худбинга чиқаришди. Яна жим бўлдим, ўйнадим ва турнирни ютдим. Бирданига ҳамма ёмон кўрадиган инсон ёқимлига айланди.

Нега сизни кўра олишмайди?

– Бу узоқ вақтлик ҳодиса. Жан-Мишэль Ги академиясида бизни кўра олишмасди, чунки барча турнирларда зафар қучардик.

Терма жамоада гуруҳбозлик юзага келганми? Дрогба ва ўша академия битирувчилари ўртасида келишмовчилик юзага келганми?

– Менинг Дрогба, Зокора ва акам Коло билан келишмай қолганим тўғрисида гапиришди. Клубга терма жамоадан кўра кўпроқ эътибор беришимни таъкидлашди. Мен Кот-д'Ивуар фуқаросиман ва мамлакатимни севаман. Менга нисбатан қўшиқлар тўқиб, сиёсатчилар ҳақорат қилишни бошлашди. Жуда оғриқли. Терма жамоада футболга алоқаси бўлмаган ишлар рўй берди.

Терма жамоада ўйнашдан тўхташни истайсизми? Абиджанда бу қарор қабул қилинган деб айтишмоқда.

– Йўқ. Ақлли бўлмаган одамлар нималарнидир гапирмоқда. Нима ўйлаётган бўлсам, шуни гапираман. Узоқ вақт жим юриб, жабр кўрдим. Энди барчасини гапириб беришга қарор қилдим. Сол-Бенидан Абиджандаги академиягача бўлган ҳаётимни эсладим. У ерга 1996 йил таклиф этилганман. Бундай фаолият ҳақида орзу ҳам қилмагандим. Лекин Худо ёрдам берди. Сол-Бенида 4 ой уйга бормасдан шуғулланганман. Бир ўзим қолардим. Нима бўлгандаям барчасига чидаш учун.

– Шундай қилиб, терма жамоада ўйнашдан тўхтайсизми?

– Мамлакатимни севаман. Шундай бўлмаган тақдирда ўйнашдан тўхтардим. Абиджанга пул учун учиб бормайман. Ўйинга қанча мукофот олишимиз, терма жамоа туфайли клубда қандай муаммога эга бўлишимизни айтиб беришим мумкин. Бир юртимизни севганимиз учун баъзи йўқотишларга дуч келамиз. Терма жамоада ўйнаганимда пул ишлаб топишдан кўра уни йўқотаман. Бироқ бу ватаним ва бу ерда мен каби ҳақорат қилинадиган бошқа инсон бўлмаса ҳам мамлакатимни ташлаб қўя олмайман.

Уч фарзандингиз бор. Улардан икки нафари ўғил.

– Ҳа, уч фарзандим бор, лекин аслида кўпроқ. Чунки Кот-д'Ивуардаги етим болалар ҳақида қайғураман. Бу ерда ҳар куни ҳар бир бола нон ейишини хоҳлайман. Етимлар борлиги афсусланарли. Хотиним улар билан шуғулланади. Мен мусулмонман ва бу биз учун одатий ҳол. Биз учун муҳими – оддий бўлиш. Бошқалар каби хайрия фондлари очмаганман. Барчаси ўзим, мен ёрдам берган инсонлар ва Яратган ўртасида қолишини хоҳлайман. Болалар бизнинг келажагимиз, эртанги кунимиз.

– Ўғилларингизни машғулот ва ўйинларга олиб борасизми?

– Сизга бир нарсани айтаман. Буни ҳозиргача фақат хотинимга айтгандим. Ўғилларим футбол билан шуғулланишини истамайман. Улар мен каби озор чекишларини хоҳламайман. Яхшиси таълим олишсин. Одамлар мени бахтли инсон деб ўйлашади: кўплаб турнирларни ютганман ва кўп пул ишлаганман. Бироқ ундай эмас.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика