Latest news

19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  0 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  4 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  3 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2

Яхшибоев ва "Насаф"даги Маркони нима боғлаб турибди? News

Яхшибоев ва "Насаф"даги Маркони нима боғлаб турибди?

Миллионлаб ишқибозларга байрамона кайфият улашган Жасурбек Яхшибоев Ўзбекистон ва Молдовада кун қаҳрамони!

"Пахтакор"нинг асосий таркибига кира билмаган футболчи "Сантьаго Бернабеу"да кимсан, "Реал Мадрид" дарвозасини ишғол қилди. Бу яшил майдонга илк қадамларини қўяётган ҳар болакайнинг орзуси, шундай эмасми?

Шунингдек, "Реал"нинг мағлуб қилиниши Тирасполнинг "Шериф" клуби тарихидаги энг ёрқин ғалабага айланди. Мазкур жамоа ҳанузгача қитъа грандларини мағлуб қила билмаган эди.

Қуйидаги жадвалга эътибор қилсангиз, тирасполлик мухлислар ҳаётидаги энг яхши кунларни яшаётгандек таассурот пайдо бўлади. Мудом камтарин бўлиб келган "Шериф" манманликни бошлаб юборди. Жамоа "Интер" (Милан), "Реал" (Мадрид), "Шахтёр" (Донецк) бор гуруҳда етакчилик қиляпти.

Шу ўринда савол туғилади: "Шериф" бунга қадар "Реал" даражасидаги клублар билан тўқнашганми эди? Йўқ. Молдова клуби ЕЧЛ саралаши ва Европа Лигаси баҳсларида қарши чиққан энг кучли ва номдор жамоалар турк, рус ва нидерланд жамоалари бўлган.

Трисполликлар бунга қадар топ-лигалар вакили билан 2 бор тўқнаш келишган. Европа Лигаси квалификациясида "Марсель" билан (2012) ва мусобақанинг гуруҳ босқичида "Тоттенхэм" билан (2013).

Энг қизиғи, айни пайтда "Насаф" шарафини ҳимоя қилаётган Марко Станоевич ўша йилларда "Шериф"нинг етакчиси ҳисобланарди.

Биласизми, "Шериф" Европа Лигаси 2013 йилги мавсумининг гуруҳ босқичида "Анжи" билан ҳам тўқнаш келган. 28 ноябрь куни Маҳачқальада ўтказилган ўйинда жамоаларни Марко Станоевич ва Одил Аҳмедов сардор сифатида майдонга бошлаб тушган эди.

Мезбонларга аталган турдан қизиқ рақамлар: гол, карточка...

Author :
Rating: +46   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика