Latest news

14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  0 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  5 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  17 09:21Александр Хомяков: «Ёзги йиғинни қандай ўтказганимизни иккинчи давра ўйинлари кўрсатиб беради»  3 08:48«Фулад» Ўткир Юсуповни қанчага сотиб олди?  28 08:20"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Арслан Шакиров  0

Яхши яшаш ундан ҳам яхши… News

Яхши яшаш ундан ҳам яхши…

Олимпиада ўйинлари бошланиши арафасида ҳар бир мамлакат медаллар учун ўзининг мукофот пулини эълон қилади.

Энг нуфузли спорт фестивалида мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган спортчини рағбатлантириш керак. Рағбат эса спортчига мотивация бўлиб хизмат қилади. Унинг ютуғи эса шу мамлакатга обрў олиб келади.

Ҳеч эътибор қилганмисиз, Ўзбекистон ваъда қиладиган мукофот пули ривожланган мамлакатларникидан яхшигина кўп. АҚШ олтин медаль учун 25 минг доллар ваъда қилди, бизда эса 200 минг — саккиз баробар кўпроқ. Нега?

Американинг 50 га яқин спортчиси якунда олтин медални қўлга киритди. Бизда эса 4 та олтин. АҚШ шоҳсупага чиққан ҳар бир спортчисига 200 мингдан берса, минг қудратли бўлган тақдирида ҳам уйини топа олмай қолади. 25 минг доллар америкалик спортчи учун ёмон пул эмас, кунига яраб туради. Олимпиада уларга ўзлигини намоён қилиш учун ҳам керак. Бу ерга улар тирикчилик учун эмас, бошқа мақсадда ташриф буюради.

Бизда эса шунинг акси. Олтин медални қўлга киритгунича боксчининг аҳволи оддий ўзбекистонликникидан катта фарқ қилмаслиги мумкин. Бироқ ўша олтин унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади. Тўғри-да, 200 минг доллар, квартира ва Малибу янги ҳаёт бошлагингиз учун камлик қиладими? Бунақа совғани Майкл Фелпс тушида кўради.

АҚШ ҳам, Ўзбекистон ҳам мукофот пулини давлат бюджетидан ажратиб беради. Оддий америкаликлар ўзлари мухлислик қиладиган ва қўллаб-қувватлайдиган спортчилари учун шу бюджетдан 25 минг ажратиб берилишига қарши бўлмайди. Бунга норозилик билдирадиганлар ҳам етарлича топилса-да, ҳар холда бундай пул билан АҚШ катта йўқотиш қилмайди. Ўзбекистонлик мухлислар спортчилар учун берилган пулга ҳам ҳавас қилди, ҳам рози бўлди. Нега? Чунки ўша спортчилар бутун бир мамлакатга катта қувонч улашди. Ўзимизга бўлган ишонч ошишига катта ҳисса қўшди. Ҳалолидан бўлсин!

Мен бюджет масаласига бежизга эътибор қаратмадим. Чунки унда сизнинг ҳам, менинг ҳам, бошқаларнинг ҳам хизмати бор. Кимдир давлат корхонасида ишлаб солиқ тўлайди, яна кимдир бизнесидан. Олий Лигада тўп сураётган футболчиларни эса айнан ўша пуллар боқмасада, солиқлар якунда футболчиларни боқадиган ташкилотлар даромадига қўшилиб, бюджетни ташкил қилади. Йирик нефт-газ компаниялари-ю, шунга ўхшаш бошқа тузилмалар давлатга қарашли эканини инобатга олиб айтсак, бизнинг клублар давлат учун вояга етмаган, ота-онасининг қарамоғида қолган боладек гап, катта бўлиши ҳақида гап йўқ.

Олимпиадада кўзни қувонтирган спортчилардан фарқли ўлароқ, футболчилар катта иш қилиб улгурмади. Мамлакат номини дунёга ёйиб юборганича йўқ. Шунга қарамай, улар 25 йилдан бери катта қозонга қўл узатиб туради, ундан таом ейди. Ўзи ишлаб, пул топиши ҳақида эса ўйламайди. Мана-ман деган “Бунёдкор”идан тортиб, “Пахтакор”ига қадар шундай. Нари борса, ишлатадиган интернети учун пул топади, ош-овқатини ўзини қилади. Ҳомийлар жалб қилинади. Бироқ булар бутун бир жамоани ушлаб туриш учун етмайди.



Ўзбекистон жамоалари мухлисларни шод қилмаётган бўлса, фойда келтирмаса, ҳеч бўлмаганда стадионга одам жалб қила олмаса, нега энди уларнинг эркаликларига жим қараш керак? Тўп тепишни билишлари уларнинг фойдаси учун, биз эса билганликлари учун пул тўлаймиз, фарқини кўряпсизми? Мен қандайдир инқилобий ўзгариш ҳақида гапирмоқчи ёки футболдан пулни умуман узиб қўйиш масаласини кўтармоқчи эмасман, чунки спорт одамлар учун, ҳаммамиз учун керак. Бу алоҳида мавзу. Бироқ 25 йил ичида бир туки ўзгармаган ҳолатни қайтадан кўриб чиқишни ортга суришдан нима наф?

Ўзбекистон миллий терма жамоасини ортидан эргаштиришга уринаётган футболчилар бор, улардан кўпчилик миннатдор. Истанг Одил Аҳмедовни олинг, хоҳланг Денисовни. Улар давлат берадиган пулга қараб қолган футболчилар эмас. Улар Россияда ёки бошқа бир хориж давлатида ҳам ном қозонмоқда, ҳам тирикчилик қилмоқда. Ортганини, айтайлик, “Навбаҳор”ни Олий Лигада олиб қолиш учун ҳам сарфламоқда. Зўр-а?

Албатта зўр! Демак, давлат пулини еб ётмасдан ҳам муваффақиятга эришиш, керак бўлса унинг юмушига ёрдам бериш мумкин экан. Биргина йўли — яхши футболчи бўлиш. Кетиш масаласи эса ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади. Ўзлари келиб олиб кетишади.

Давлат оёққа туриб олган, ривожланиш йўлида. Қурби етмоқдаки, бутун бир спортни ушлаб турибди, мамлакатда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, одамларини спортга жалб қилиш учун ҳеч нимани қизғанмаяпти. Бироқ катта футбол бунга муносиб жавоб бера олмади. Биргина инсон мисолида олинг, Мирабор Усмонов ЎФФ тепасига келиб, футболни анчагина ўзгартирди ҳам. Натижа ҳозирча шу. Худди шу инсоннинг МОҚ тепасига келиши эса кўп ўтмай Олимпиада тарихидаги энг яхши натижамизни қайд этишимизга туртки бўлди. Демак, эпласа бўлади. Шунчаки қарама-қарши томон бунга муносиб жавоб бера олиши керак.

Менга “Обод”, “Оқтепа” каби клублар ёқади.... мақоланинг тўлиқ қисмини "Эрудит Спорт" сайтида ўқиш мумкин.


Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика