Latest news

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  3 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

«Яшнобод»нинг яна бир муҳим ғалабаси News

«Яшнобод»нинг яна бир муҳим ғалабаси

Футбол бўйича Тошкент шаҳар иккинчи лига жамоалари ўртасида “Мустақиллик кубоги — 2018” мусобақаси гуруҳ босқичи иккинчи тур учрашувлари ўтказилди.

Мусобақанинг “В” гуруҳида қатнашаётган “Яшнобод” футболчилари навбатдаги баҳсда Сергелининг LSF жамоасига қарши майдонга тушди. “Обод” сунъий қопламали стадионида ўтган ўйинда мезбонлар катта шижоат билан бошлашди. Дастлаб 10-дақиқада  мезбонлардан Азамат Бойматов  учрашувда ҳисобни очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб,    Бекзод Аҳмедов ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Кўпчилик ўйинда яшнободликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини тахмин қилишаётган бир паллада танаффусгача учрашувда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар жуда кўплаб голли вазиятларни юзага келтиришган бўлса-да, имкониятлардан унумли фойдалана олишмади. Аксинча, “сен урмасанг, сенга уришади”, деганларидек, LSF вакиллари рақиб дарвозасига йўл топиб, ҳисобни қисқартиришни уддалашди — 2:1.

Мазкур ўйинда “Яшнобод” жамоаси қуйидаги таркибда майдонга тушди:
Бобуржон Ҳайдаров, Расулжон Раҳмонбердиев, Ислом Исмоилов, Юсуф Алиев, Бекзод Аҳмедов, Шокир Бекназаров, Фирдавс Кенжаев, Аббос Саидкаримов, Баҳодир Даминов, Миржалол Мирзаев, Азамат Бойматов (с).
Захирадан майдонга тушганлар: Расул Шуҳратов, Азиз Тўхтаматов, Тоҳир Исроилов, Аҳрор Азаматов, Азиз Файзиев, Ҳожиакбар Олтинов.

“В” гуруҳининг иккинчи жуфтлигида 16-БЎСМ — “Бунёдкор-Б” жамоалари ўзаро куч синашди — 2:3.

 


Тақвимга кўра, гуруҳдаги охирги тур баҳслари 7 август куни бўлиб ўтади. Унда “Яшнобод” — “Бунёдкор-Б”, LSF — 16-БЎСМ жамоалари майдонга тушади. Мусобақа низомига кўра, гуруҳ ғолиби ярим финалга йўлланма олади. Унда “А” гуруҳи ғолиби “В” квартети пешқадамига қарши майдонга чиқади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика