Latest news

15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  0 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  2 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  8 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  12 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  16 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  20

“Яшнобод” футболчилари СКИФ билан куч синашди News

“Яшнобод” футболчилари СКИФ билан куч синашди

Шу кунларда Тошкент шаҳар чемпионати иккинчи лига баҳсларига ҳозирлик кўраётган туманимизнинг “Яшнобод”жамоаси навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.

Пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги Геннадий Красницкий номли стадионда кечган бу галги баҳсда Тошкент вилоятининг СКИФ (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти) футболчилари яшнободликлар рақиби бўлди.

“Яшнобод” футбол клуби мураббийлар штаби ўйиннинг икки бўлимида икки хил таркибни майдонга туширди. Шиддатли ва ҳужумкор ўтган баҳс голларга бой бўлди. Унда яшнободликлар 5:2 ҳисобида зафар қучдилар.

Маълумот ўрнида айтиш керак, “Яшнобод” жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини 12 апрель куни ўтказади. “Обод” сунъий қопламали стадионида ўтиши белгиланган мазкур баҳсда Сергели туманининг SFL жамоаси яшнободликларга қарши майдонга тушади.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика