Latest news

02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  2 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  0 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  17 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  1 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  5 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  4 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  6 21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  3 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0

"Яшнобод": Бой берилган ғалаба News

"Яшнобод": Бой берилган ғалаба

Футбол бўйича Ўзбекистон XXVIII миллий чемпионати ПРО лига “В” гуруҳи баҳслари ҳам тобора қизғин тус олмоқда.

Мусобақанинг Шарқий минтақасида иштирок этаётган Тошкентнинг “Яшнобод” жамоаси иккинчи турда “Бунёдкор-2” футболчилари меҳмони бўлди.

Ўзига хос кичик “дерби” мақомини олган мазкур жуфтлик баҳси кутилганидан-да шиддатли ва муросасиз кечди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан бир қатор хавфли вазиятларни содир этган яшнободликлар ўз мухлисларини узоқ куттириб ўтиришмади. 10-дақиқада тўп билан жарима майдончасига ёриб кирган ёш ҳужумчи Жўрабек Эргашевга нисбатан мезбонлар ўйин қоидасини бузишди. Бош ҳакам иккиланиб ўтирмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Меҳмонлар сардори Шокир Бекназаров нишонда адашмади ва ўйинда ҳисобни очди — 0:1.



Танаффусга қадар ташаббус гоҳ яшнободликлар, гоҳ ёш бунёдкорчилар тарафида бўлиб турган бўлса-да, дарвозалар дахлсизлиги сақлаб қолинди.

Иккинчи бўлимни мезбонлар тезкор ҳужумлар билан бошлашди. Таркибда амалга оширилган бир қатор ўзгаришлар қисқа фурсатда ўз самарасини берди. Танаффусдан сўнг майдонга тушган Қаландар Қудратов бурчакдан узатилган тўпни чиройли тарзда дарвозага йўллаб, ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди — 1:1. Орадан уч дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳимоя чизиғидаги палапартишликдан унумли фойдаланган Сардон Усмонов “Бунёдкор-2” вакилларини ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1.



Шундан сўнг, яшнободликлар бош мураббийи Азизжон Файзиев таркибда ўзгаришларни амалга оширди. Бу меҳмонлар ўйинига янада шиддат олиб кирди. 78-дақиқада мезбонлар ўз жарима майдончаларидан узоқ бўлмаган нуқтада рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолишдан бошқа чора топа олишмади. Дарвозадан чамаси йигирма метрлар узоқликдан Шокир Бекназаровнинг тўпи аввал дарвоза устунига тегиб, сўнгра дарвоза тўрига бориб тушди — 2:2.



Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар голдан илҳомланиб ҳужумкорликни оширишди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида ёш бунёдкорчилар ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнади. Ўтган учрашувда 11 метрлик нуқтадан зарба беришда адашган Аббос Омонов бу гал ўз хатосини тузатишни ўйлаб яна ушбу вазифани ўз зиммасига олишга қарор қилди. Афсуски, бу гал Аббоснинг йўллаган зарбаси йўлига мезбонлар дарвозабони тўғаноқ бўлди ва ҳисоб ўзгармай қолди. Натижада деярли ғалабага яқин бўлган яшнободликлар учрашувда бир очко билан кифояланишди, холос.

Шундай қилиб, якунланган икки тур натижасига кўра, “Яшнобод” футболчилари “Бунёдкор-2”, “Турон” жамоалари билан бир хил 4 тадан очко жамғарган ҳолда ўз гуруҳларида пешқадамлар қаторида боришмоқда.



Тақвимга мувофиқ, яшнободликлар навбатдаги учрашувни 23 апрель куни ўз майдонида Яйпаннинг “Турон” жамоасига қарши ўтказишади. Ўйин пойтахтимизнинг “Яккасарой” (собиқ “Текистильщик”) спорт мажмуасида соат 16.30 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, чемпионат учрашувига қадар “Яшнобод” жамоаси Ўзбекистон кубоги — 2019 мусобақаси доирасида майдонга тушади. Мамлакат биллур соврини дастлабки саралаш босқичида яшнободликлар 19 апрель куни пойтахтимизнинг “Чиғатой” жамоаси меҳмони бўлишади. Мазкур учрашув соат 17.00 да бошланади.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:
ПРО лига, “В” гуруҳи, Шарқий минтақа
2-тур, 2019 йил 16 апрель (сешанба)
“БУНЁДКОР-2” – “ЯШНОБОД” — 2:2 (0:1).
Тошкент. “Бунёдкор” академияси майдони. 87 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Каримов, Х. Баҳодиров, О. Калахўжаев, А. Шукруллаев (барчаси — Тошкент).
Назоратчи: Б. Хайдаров
Комиссар: Д. Имомхўжаев
Голлар: Шокир Бекназаров, 11 (0:1 пенальти). Қаландар Қудратов, 53 (1:1). Сардор Усмонов, 56 (2:1). Шокир Бекназаров, 78 (2:2).
Амалга оширилмаган пенальти: Аббос Амонов (90+2).
“БУНЁДКОР-2”: Акобир Қаюмов, Отабек Бекбоев, Аббосбек Жумақулов, Сунатилла Абдуллажонов, Сардор Усмонов (Алпомиш Тилапов, 78), Абдуғани Камолов, Боситжон Раҳимов, Алижон Жўрабоев, Ислом Абдужабборов (Ҳусан Ҳасанов, 46; Тимур Сайдуллаев, 90), Ихтиёр Ҳолдоров, Жавоҳир Мусажонов (Қаландар Қудратов, 46).
“ЯШНОБОД”: Бобур Ҳайдаров, Юсуф Алиев, Ислом Исмоилов, Расул Раҳимбердиев, Аббос Саидкаримов, Шокир Бекназаров, Рустамхон Азимов (Азамат Бойматов, 60), Жўрабек Эргашев (Улуғбек Жўраев, 57), Муҳаммад Омоналиев (Муҳаммад Комилов, 57), Амирбек Файзиев, Руслан Веклич (Аббос Амонов, 46).
Огоҳлантиришлар: Аббосбек Жумақулов (15), Боситжон Раҳимов (28), Абдуғани Камолов (30), Сардор Усмонов (76) – Аббос Саидкаримов (15), Жўрабек Эргашев (46), Ислом Исмоилов (54), Амирбек Файзиев (66), Аббос Амонов (76).


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика