Latest news

00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  27 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  28 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Ярим аср футбол билан ҳамнафас News

Ярим аср футбол билан ҳамнафас

Бугун 26 июнь куни “Шўртан” Професиионал футбол клуби Бош директори Виктор Георгиевич Алешников ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Бутун бир ҳаётини футболга бағишлаган бу фидойи инсон қутлуғ 70 ёшни қарши олди. Умрининг ярим асрини эса футбол билан ҳамнафас яшаб келмоқда.

В.Г.Алешников футболчилик фаолиятини 1969 йили “Чкаловец” (Новосибрск) да бошлади. 1972-1973 йилларда “Меҳнат захиралари” (Душанбе) ва 1974-1978 йилларда “Пахтакор-Ирригатор” (Жарқўрғон) жамоаларида тўп сурди. Ўз меҳнат фаолиятини мураббий бўлиб Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги БЎСМда бошлаган. 1977 йилда Республика “Пахтакор” жамияти Марказий Кенгаши томонидан “Энг яхши мураббий” деб топилган. 1976-1994 йилларда ҳакамлик соҳасида фаолият юритган. 1986 йили Республика тоифасидаги ҳакам унвонига сазовор бўлди. Гали Имамов, Сардор Нажафалиев, Радик Серазитдинов, Константин Воронин, Алексей Пивоваров, Виктор Эннс, Бобур Ҳайдаров, Ноил Лутфулин, Евгений Волнин, Алишер Абдуллаев, Рашид Айтеков каби шу соҳа вакиллари билан Ўзбекистон Чемпионати, Кубоги баҳслари ҳамда собиқ Иттифоқ Чемпионати 2 лига учрашувларини бошқарган.

Профессионал мураббий сифатидаги иш фаолиятини 1995 йили Сурхондарёнинг “Шўрчи” жамоасида бош мураббийликдан бошлаган. Орадан ўтган йиллар давомида у “Сурхон” (Термиз) клубини ҳам бошқарди.

2000 йиллардан эътиборан эса ўз тақдирини бевосита “Шўртан” жамоаси билан боғлади. Ғузорда кўп йиллар бош мураббийликдан токи, мураббий, футбол мактаби директорлиги, клубда аввал техник директор, кейин эса спорт ишлари бўйича директор лавозимларида фидокорона меҳнат қилиб келди. Ўтган йиллар давомида Виктор Алешников жонкуяр устоз сифатида жуда кўплаб шогирдларни тарбиялаб камолга етказди. Бугунги кунда унинг шогирдлари жамиятимизнинг турли соҳаларида фаол меҳнат қилиб, Ватанимиз равнақи учун ўз билим ва кўникмаларини қўшиб келишмоқда. Улардан баъзилари, мисол учун Отабек Шомуродов ва Баҳодир Аннаматовлар футболда иш олиб боришмоқда. Эркин Мирзаев, Ботир Расуловлар эса “Шўртан” клубининг ўзида самарали меҳнат қилишмоқда. Элдор Шомуродов, Сардор Абдураимов каби футболчилар эса номдор клубларда тўп суришмоқда.
Тажрибали мутахассис Виктор Алешников 2018 йилнинг 23 февралидан эътиборан “Шўртан” ПФК МЧЖга Бош директор этиб тайинланди. Масъулиятли лавозимда клуб ходимлари ва барча мухлислар номидан бугунги юбиляримизга муваффақиятлар, мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаб қоламиз. В.Алешников раҳбарлигида “Шўртан” мамлакатимиз футболидаги ўз мавқеи, ўрни ва обрўсини яна тиклаб олишига ишонамиз.

Яна бир бор 70 ёшингиз қутлуғ бўлсин деб қоламиз!!!


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика